ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК – хусусий ташаббус орқали ўз маблағларини ишга тушириш асосида ташкил этиладиган тадбиркорлик.
ХУСУСИЙ ФИРМАЛАР – айрим шахсларга ва айрим оилаларга қарашли бўлиб, якка хусусий мулк ҳисобланади.
Ц
ЦИКЛ – иқтисодий фаолиятнинг бирин-кетин қайта-қайта такрорланиши. Одатда, тўртта босқичда: кризис (инқироз), депрессия (бир жойда депсиниш), жонланиш ва юксалишдан иборат. Амалий ҳаётда кўпроқ икки босқич: бум (чўққи, зудлик билан юқори босқичга кўтарилиш) ва репрессия, яъни ишбилармонлик фаолиятининг сусайиши, орқага кетиши билан характерланади. С. Мехнизми инвестиция ҳажми билан боғлиқдир.
Ч
ЧАКАНА БАҲО – давлат ва кооператив савдоси, деҳқон бозорида истеъмол молларини сотилиш нархлари.
ЧАКАНА САВДО – савдо-сотиқ тармоқлари орқали аҳолига истеъмол молларини сотиш.
ЧЕК – белгиланган кўринишдаги пул ҳужжати, 1) банкдаги ўз ҳисобидан муайян пул миқдорини Ч.да кўрсатилган шахсга бериш ёки унинг ҳисобига пул ўтказиш бўйича ёзма топшириқ. Чек икки кўринишда бўлади: а) олувчининг номи ёзилган чек; б) кўрсатувчига берилган чек.
ЧЕКЛАНГАН МАСЪУЛИЯТ – маълум чегара доирасида чекланган масъулият. қарз мажбурияти ёки ўзига бирор бир ҳужжатга имзо чекилаётганда масъулиятни муайян доираларда чекловчи шартни, пунктни киритиш.
Э
ЭКСПОРТ – товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва капитални мамлакат ташқарисига чиқариш.
ЭЛЕКТРОН ПУЛ – ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида амалга ошириш учун қўлланиладиган электрон карточка, унинг хотирасига пул эгасининг жорий ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади.
ЭМБАРГО – чет эл товарларини киритиш ёки чиқариш, олиб чиқиб кетишни давлат томонидан таъқиқлаш ёки чет давлатга қарашли мулкни вақтинча тўхтатиб туриш, таъқиқлаш.
ЭМИССИЯ – муомалага банк билетлари, пул ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш, давлатнинг эмиссия банклари томонидан амалга оширилади. э. асосан давлат бюджетидаги камомадни тўлдириш, издан чиққан пул муомаласини тиклаш мақсадида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |