Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


ФОНД – давлат, корхона, фирмаларнинг бирор-бир мақсад учун мўлжалланган пул воситалари ёки моддий бойлиги, маблағлари. ФОНД БИРЖАСИ


Download 140.92 Kb.
bet23/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ФОНД – давлат, корхона, фирмаларнинг бирор-бир мақсад учун мўлжалланган пул воситалари ёки моддий бойлиги, маблағлари.
ФОНД БИРЖАСИ – қимматбаҳо қоғозлар билан савдо-сотиқ қилиш мақсадида тузилган, доимо фаолият кўрсатиб турувчи биржа. Ф.Б. нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат : вақтинча бўш маблағларга қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиб, уларни муомалага киритиш, қимматбаҳо қоғозларнинг бозор нархини аниқлаш; турли тармоқлар, корхоналар ўртасидаги капиталнинг айланишини таъминлаш ва бошқалар.
ФРАНЧАЙЗА – фойдаланиш учун тайёр корхона, фирма ёки машҳур фирма маҳсулотининг савдо маркасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилувчи бизнес юритиш усули.
ФЮЧЕРС ОПЕРАЦИЯЛАРИ – биржаларда амалга ошириладиган савдо-сотиқ операциялари. Бу операциялар шартнома тузилганидан сўнг ишлаб чиқариладиган ёки етиштириб бериладиган маҳсулотлар бўйича амалга оширилади. Одатда, ушбу шартнома тузилгандан сўнг буюртмачи бажарувчига аванс тариқасида маълум суммани ўтказиб беради.
Х
ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ – халқаро молия валюта ташкилоти. Уни тузишдан мақсад халқаро савдони ривожлантириш, валюта курсини, меъёрларини, нисбатларини белгилаш, кўп томонли тўловлар тизимига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда фонд аъзоларига валюта етишмовчилиги ҳолатларида кредит, қарз беришдир.
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ – алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматлар маълум турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувидир.
ХОЛДИНГ – (ингл.ҳолдинг- эга)-ўзга фирма, корхонанинг назорат пакетини ўзида ушлаб турувчи бош компания. Х. қўл остидаги компанияларни ривожлантириб, даромадни кўпайтириш билан биргаликда ўзи ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки хусусий корхона сифатида ҳаракат қилади.
ХУСУСИЙ – 1) бирор шахснинг ёлғиз ўзига қарашли, тегишли бўлган мулки, шахсий; 2) айрим шахслар томонидан якка тартибда амалга ошириладиган; 3) муайян бир нарса ёки мавзуга бағишланган.
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акционерлик жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишдир.
ХУСУСИЙ МУЛК – бирор шахс, оила, корхона, фирма, ташкилот мулки- ер, уй-жой, бино, иншоотлар ва ишлаб чиқариш воситалари, пул, қимматбаҳо қоғозлар. ХМ ишлаб чиқариш ёки ўз қобилиятини ишга солишдаги тадбиркорлик, ўз хўжалигини юритиш, даромадни турли қимматбаҳо қоғозларга жойлаштириш натижасида, меросга қолган мулк ва бошқа қонун йўл қўядиган соҳалар асосида юзага келади ва кўпайиб боради.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling