Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»
Download 140.92 Kb.
|
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАФАҚА
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ – давлат томонидан тармоқ бозорида рақобат муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашувчи тартиб-қоидаларини жорий этилиши.
МУЛК – турли-туман объектларнинг муайян субъйектга тааллуқли эканлигини англатади. МУЛКЧИЛИК – кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларини ўзлаштириш бўйича пайдо бўлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён бўлувчи иқтисодий муносабатлар. М.- нинг асосий бўғини ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик. У учта иқтисодий унсур яъни эгалик қилиш, фойдаланиш (ишлатиш) ва тасарруф этишни мужассамлаштиради. • Эгалик қилиш – мулкка расмий ва ҳуқуқий эгалик қилишдир. • Фойдаланиш (ишлатиш) – мулк бўлган бойликни иқтисодий фаолиятда қўллаб, хўжалик жараёнига киритиб, ундан натижа олиш. • Тасарруф этиш- мулк бўлган бойлик тақдирини мустақил ҳал этиш. МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ – бу давлат, жамоа, хусусий ва аралаш мулклардир. Н НАРХ – баҳо – товар қийматининг пулда акс этиши, бозор иқтисодиётига асосланган жамият хўжалик механизмида амал қилувчи иқтисодий дастак. Н. фақат таннархга эмас, балки талаб ва таклиф, шунингдек товарнинг ижтимоий фойдалилиги, сифати ва бошқа товарлар ўрнини боса олиши, муомаладаги пулнинг харид қобилиятига ҳам боғлиқ. НАФАҚА – ижтимоий мададга муҳтож барча кишиларнинг моддий таъминоти. НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР – бу фойда олишни ва уни иштирокчилар ўртасида тақсимлашни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган муассасалардан иборат. М: жамоатчилик ёки диний ташкилотлар, хайрия фондлари ва ҳоказо.Одатда ихтиёрийлик асосида, ягона мақсад билан маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ташкил этилади. О ОБЛИГАЦИЯ – қимматбаҳо қоғознинг бир тури, қарз мажбурияти. қарз олган шахсни О.ни сотиб олган шахсга тўлаши лозим бўлган ёзиб қўйилган қийматга олдиндан белгиланган фоиз ҳисобидаги йиллик тўловининг миқдорини белгилаб беради. О.лар бўйича даромад ютуқлар кўринишида махсус тираж ўйинларида ёки купон кўринишида тўланиши мумкин. Download 140.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling