Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


СОФ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ – (СММ)


Download 140.92 Kb.
bet20/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

СОФ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ – (СММ) -ялпи миллий маҳсулотдан амортизация ажратмалари суммасини чегириб ташлангандан қолган қиймат суммаси.
СПОНСОР – (ингл.спонсор)-биронта тадбир ёки фаолиятни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатувчи пулдор, обрў-еътиборли шахс, фирма, корпорация, ташкилот ва бошқалар.
СУПЕРМАРКЕТ – харидорнинг ўз-ўзига хизмат қилишига асосланган кенг тармоқли магазин. С. товарларнинг ҳамма турлари билан, жумладан, импорт товарлар билан савдо қилади, харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма асосида харидор манзилига етказиб беради, бошқа товарларни сотиб олишга кўмаклашади ва бошқа шунга ўхшаш хизматларни кўрсатади.
СУЗИБ ЮРУВЧИ ИНФЛЯЦИЯ – бунда нархлар тез ўса бошлайди, йилига 10 фоиз атрофида ўсиши кузатилади.
СТАГФЛЯЦИЯ – (лот.stagno- «ҳаракатни сўндираман» ва inflatio –«шишмоқ», «пуфланган») – иқтисодий танглик билан инфляциянинг биргаликда юз беришидир.
СТАГНАЦИЯ – иқтисодиётни турғунлик ҳолига тушиб қолишидир.
Т
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР УЧУН ТЎЛОВ – ер, сув, қазилма бойликларидан фойдаланганлик учун корхона даромадидан давлат бюджетига тўланадиган тўлов, жорий нормативлар бўйича белгиланади. Ушбу маблағлар, биринчи навбатда, табиат муҳофазаси тадбирларига сарфланади.
ТАДБИРКОРЛИК – амалда қабул қилинган қонунлар доирасида корхона, фирма ташкил қилиш, фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш (ёки хизмат кўрсатиш) билан шуғулланувчи фаолият. Тадбиркорлик фаолияти бир ёки бир неча хусусий ва ҳуқуқий шахслар мулкларини ёки қарзга олган мулк, тўлов воситаларини ишга солиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг соҳиблари: 1) республика фуқаролари; 2) бир гуруҳ фуқаролар (меҳнат жамоалари ва бошқалар); 3) чет эллик фуқаролар ёки хусусий шахслар; 4) республика фуқароси бўлмаган шахслар (ўз ваколатлари доирасида); 5) қўшма мулк эгалари.
ТАДБИРКОР – иқтисодий ресурсларини бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишилар. Бундай хислатлар тадбиркорлик қобилияти деб юритилади.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling