Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet25/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ЭРКИН НАРХЛАР – талаб билан таклиф нисбатига боғлиқ бўлган нархлар.
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР – қўшма тадбиркорлик ҳудудлари, хориж капиталини эркин амал қилиши учун ажратилган махсус ҳудуд, иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилади.
ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР – инсоният ҳатти-ҳаракатлари ва хўжалик фаолияти натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар.
Я
ЯРМАРКА – савдо, саноат, тижорат ва бошқа ташкилотларнинг вақти-вақти билан улгуржи савдо-сотиқ қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбири. Ярмарка савдо-сотиқ, маҳсулот намуналарини кўргазма қилиш орқали амалга оширилади.
ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ – (ЯММ) маълум муддат (одатда бир йил) ичида мамлакатда ишлаб чиқарилган ва бевосита истеъмолчиларга тушадиган пировард маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор баҳоларидаги суммасидан иборат. энг муҳим ва синтетик иқтисодий кўрсаткичлардан иборат бўлиб, ўз таркибига меҳнат воситалари сарфларини қоплаш фондини (яъни реновацияга ишлатиладиган амортизация миқдорини) ва миллий даромадни олади. ЯММ муайян нархларда ифодаланади, унга нарх таркибига кирувчи билвосита солиқлар ва номоддий тармоқ кўрсатган хизматнинг қиймати ҳам киради.
Ў
ЎЗГАРУВЧАН ТАЛАБ – эркин бозорда маҳсулот нархини маълум бир фоизга ўзгариши, талабнинг неча фоизга ўзаришини белгиловчи кўрсаткич. У баҳоларнинг ўзгариши ва уларнинг даражаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида кенг қўлланилади.
Қ
ҚИММАТБАҲО (ҚИММАТЛИ) ҚОҒОЗЛАР – эгаларига даромад келтирадиган ҳамда турли активларга (сертификат, акция, облигация ва бошқа) бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат. К.К. аниқ, реал капитални қоғозда ифодалайди. К.К. ларнинг қуйидаги турлари мавжуд: вексел, чек, акция, облигация, сертификат, турли муассаса, ташкилот ва идораларнинг (банк, хайрия ва ишонч фондлари) қонунда кўзда тутилган ҳолларда маблағ билан таъминлайдиган ишонч қоғозлари.
ҚОНУН – 1) объектив борлиқда турли ҳодисалар ўртасида,, киши онгидан ва ихтиёридан ташқарида доимий бўлган зарурий ички, муҳим, такрорланадиган боғланиш, муносабат; 2) давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий норма ва муносабатларни белгиловчи расмий қоида; 3) бажарилиши шарт, мажбурий бўлган, норма, қоида тусига кирган талаб, топшириқ ва шу кабилар.
Ҳ
ҲОМИЙ -қ. спонсор.
Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling