Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet2/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ – масъулияти чекланган фирмаларнинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, одатда кўпроқ фойда олиш мақсадида моддий, меҳнат ва пул ресурсларини бирлаштирган уюшма ҳисобланади. Акционерлик жамиятлари очиқ ва ёпиқ турда бўлади.Очиқ турдаги акционерлик жамиятида акцияларни эркин сотиб олиш ва сотиш мумкин. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятида эса акциялар бир неча кишилар (корхоналар) га тегишли бўлиб, бозорда эркин сотиб олиниши мумкин эмас.
АКЦИЯ – акционерлик (ҳиссадорлик) жамияти томонидан шу жамият капиталига ўз ҳиссасини қўшган пайчиларга, яъни ҳиссадорларга бериладиган ва уларга жамият ишида қатнашиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат, қимматбаҳо қоғоз. Акция турли кўринишда бўлади : «номли» акция – умумий йиғилишда акционерга овоз бериш ҳуқуқини тасдиқлайди, дивиденд олиш ҳуқуқини (кафолатсиз) беради; «имтиёзли» акция – акционерга фаолият натижасидан қатъий назар муайян миқдордаги дивидент олиш кафолатини берувчи, лекин акционерлик жамияти умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини бермайдиган акция.
АГРАР МУНОСАБАТЛАР – ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлардан иборат.
АГРОБИЗНЕС – деганда кишлоқ хўжалигидаги бизнес тушунилади. Кенг маънода, бунга қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бизнес турлари киради.
АГРОФИРМА – муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни саноат асосида қайта ишлайдиган корхонадан иборат.
АГРОСАНОАТ БИРЛАШМАЛАРИ – қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ва тижорат ишлари билан шуғулланувчи корхоналар йиғиндиси.
АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИК – иқтисодиётда якка ҳукмронлик мақеига эга бўлган бирор бир фаолият турига қарши давлатнинг кураш сиёсатидан иборат.
АМОРТИЗАЦИЯ – 1) Машина, асбоб-ускуна, бино ва шу кабиларнинг эскиришига қараб, уларнинг баҳосини камайтириб бориш; уларнинг шу чегирилган қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига қўшиб бориш. 2) алоҳида шахсни ёки ташкилотни ўз қарзини аста-секин, даражама-даража тўлаш мажбуриятидан қутулиш; 3) қарз мажбуриятининг йўқотилиши, ўчирилиши оқибатида унинг бекор қилинганлигини тан олиш.
АСОСИЙ КАПИТАЛ – ишлаб чиқариш жараёнида бир неча йил давомида иштирок этувчи ва ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотга қисман ўтказиб борувчи меҳнат воситаларидир.
АЙЛАНМА КАПИТАЛ – хом ашё материаллар, энергетика ресурсларида моддийлашган ва бир ишлаб чиқариш сиклида сарфланувчи, ўз қийматини тайёрланган маҳсулотга тўлиқ кўчирувчи капитал.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling