Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


АРЕНДА – ижара (қ). АРАЛАШ КОРХОНАЛАР


Download 140.92 Kb.
bet3/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

АРЕНДА – ижара (қ).
АРАЛАШ КОРХОНАЛАР – турли мулк шаклларига тааллуқли фирмалар бўлиб, одатда давлат, жамоа ва хусусий мулкнинг аралаш маблағлари асосида ташкил этилади.
АРАЛАШ МУЛК – бу турли шаклдаги мулкларнинг ўзаро қўшилиб, ҳамкорликда ўзлаштирилиши асосида ташкил топади. Унинг яққол кўриниши акционерлик жамиятлардир.
АУДИТ – 1) йиллик молия ҳисоботини текширувчи ва тасдиқловчи ихтисослашган ташкилот (ташқи А.) 2) акционерлик жамиятининг тафтиш ҳайъати (ички А.)
АУДИТОР – ревизор-тафтиш ўтказувчи, идоранинг, ташкилотнинг, акционерлик жамиятининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширувчи, тафтиш ўтказувчи шахс.
АУКЦИОН – (лот.auction)- «ким ошди» савдоси, очиқ савдо қилиш. Бу савдо давомида маҳсулотни энг юқори нарх бўйича кўтарган харидор сотиб олади.
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ – аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натура шаклида олган даромадлари миқдоридан иборат. АД га иш хақи, тадбиркор даромади, пенсия, нафақа, стипендия, капиталдан олинадиган фойда, пулдан олинган фоиз, девиденд, рента, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотини, ҳунармандчилик буюмларини сотиш ва ҳар хил хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлардир.
Б
БАЛАНС – халқ хўжалигида ва умуман хўжалик, савдо ишларида бир-бирига боғлиқ бўлган соҳаларнинг ўзаро мувофиқ салмоғи. Б. бирор корхона ёки ташкилотда муайян бир муддат оралиғидаги кирим билан чиқимни, яъни даромад билан буромадни бир-бирига таққослаб чиқилган якун.
БАНК – юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш пул маблағларини бир жойга тўпловчи ва узлуксиз айланиб турушини таъминловчи, корхоналарга ва умуман пулга муҳтожларга кредит, ссуда берувчи, томонлар ўртасида тўлов ва бошқа ҳисоб-китоб ишларида воситачилик қилиб турувчи, олтин ва чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни бажарувчи кредит-молия муассаси.Б. пул қўювчиларга маълум фоиз тўлаб, қарз олганлардан юқорироқ фоиз ставкасини ундиради ва ана шу фоизлар ўртасидаги фарқ банк фойдаси ҳисобланади.
БАНК КАФИЛЛИГИ – банкнинг ўз мижозига кафолати. Банк ўз маблағи ҳисобидан мижознинг кўрсатилган муддатда тўланмаган мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш кафиллигини олади. Кафил банк мижозининг бунак, авансини қайтариш, савдо-сотиқ шартномасини тузиш ва шунга ўхшаш шартларни бажариши мумкин.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling