Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»
Download 140.92 Kb.
|
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАВЛАТ МУЛКИ
- ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ
- ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ
- ДЕБИТОР
- ДЕМОНОПОЛИЗАЦИЯ
Д
ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ – давлат томонидан корхона ва ташкилотларга муайян маҳсулот турини тайёрлаш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва илмий – тадқиқот характеридаги маълум ишларни бажариш учун бериладиган топшириқ. ДАВЛАТ МУЛКИ – жамиятдаги мулкчилик шаклларидан бири. Давлат мулки икки йўл билан пайдо бўлади: 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб давлат қўлига олиш; 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ – бу давлат мулкини мулкчиликнинг ҳар хил мулк шаклларига айлантириш демакдир. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ – давлат мулки бўлган ва унинг назорати остида фаолият кўрсатувчи корхоналар ҳисобланади. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ – давлат томонидан ўз функцияларини амалга ошириш учун сарфланадиган марказлаштирилган пул фондидир. ДАВЛАТ ҚАРЗИ – давлатнинг ўз фуқаролари, корхона ва ташкилотлар, шунингдек хориж мамлакатларидан қарзи. Манбаига қараб ички ва ташқи ДҚ га бўлинади. ДЕБИТОР – (лот.debitor-қарздор)- бирор идора, ташкилот ва шу кабилардан қарздор бўлган шахс ёки ташкилот. ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗИ – корхона, ташкилотларнинг жўнатган товари учун олиниши керак бўлган ҳақи ёки ҳали олинмаган товар учун тўланган пул. ДЕВАЛЬВАЦИЯ – (лот.de-олд қўшимча, бу ўринда пасаймоқ маъносида ва лот. valeo- қиймат)- мамлакат савдо тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши, халқаро валюта бозорида миллий валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда миллий пул бирлиги қийматининг расмий равишда пасайтирилиши. ДЕМОНОПОЛИЗАЦИЯ – (лот. De – ажр атиш, бекор қилиш-олд қўшимчаси, юнон. Mono – танҳо ва poleo – сотаман)-соғлом иқтисодий беллашувга йўл бериш мақсадида якка ҳоким корхоналар ва бирлашмалар ўрнига ўзаро рақобатлашувчи кўплаб корхоналарни тузиш. Д. икки йўл билан амалга оширилади : 1) йирик монопол мавқедаги бирлашмалар, компаниялар тарқатилиб, улардан мустақил корхоналар ажралиб чиқади ; 2) якка ҳоким корхона, бирлашма ёки компаниялар сақланган ҳолда улар билан рақобат қила оладиган корхона ёки бирлашмалар ташкил этилади. ДЕКЛАРАЦИЯ – 1) ҳукумат, ташкилот, фирма номидан расмий эълон қилинган баёнот; асосий принципларни тантанали эълон қилиш; 2) божхонада Д.- қимматбаҳо буюмларни, маҳсулотларни чегарадан олиб чиқишда ва қимматбаҳо пакетларга, бандеролга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат. Ушбу ҳужжатда пакет мазмуни, қиймати кўрсатилади: 3) солиқ Д.-даромаднинг миқдори, манбаи, мулк ҳажми ва бошқалар хусусида солиқ тўлаш учун ёзилган ариза. Download 140.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling