ДЕМПИНГ – (инг.dumping-ташлаш)-бозорни эгаллаш ва ундан рақобатчиларни сиқиб чиқариш мақсадида маҳсулотларни сотув нархига нисбатан арзонга сотиш.
ДЕПОЗИТ – 1) банк ва ташкилотларга жойлаштирилган пул ва қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигациялар); 2) қарздорнинг қарз берган ташкилотга суд маҳкамаси орқали ўтказган пул ёки қимматбаҳо қоғозлар миқдори.
ДЕФИЦИТ – камёб, ноёб, 1) бирор- бир нарсанинг етишмаслиги; 2) сарф-харажатларнинг даромаддан ортиши, зарар.
ДЕФЛЯЦИЯ – (лот. deflatio-нуфламок)-инфляция даврида чиқарилган муомаладаги қоғоз пул миқдорини камайтириш. Давлат томонидан молия ва пул-кредит тадбирларини қўллаш орқали амалга оширилади.
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ – оилавий мулкка асосланувчи, оила аъзолари ёки қариндошларнинг биргаликда меҳнати билан ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган товар хўжалигидир.
ДИВИДЕНД – акционер, акция эгасининг даромади ; акционерлик жамияти фойдасининг бир қисми.
ДИЛЕР – (dealer) -ўз ҳисобига биржа ёки савдо воситачилиги билан шуғулланувчи ишбилармон.
ДОТАЦИЯ – ташкилот, корхоналарга давлат томонидан бериладиган ёрдам пули, моддий ёрдам, қўшимча тўлов. Асосан зарарни қоплаш ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.
Е
ЕР РЕНТАСИ – бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган маҳсулот (даромад)нинг ер эгалари томонидан ўзлаштириладиган қисми.
ЕРНИНГ БАҲОСИ – ер эгаси ердан олган даромадини бошқа йўл билан топиши учун зарур бўлган пул миқдори. Ернинг баҳоси рентанинг миқдорига тўғри пропорсионал, ссуда фоизи даражасига тескари пропорсионалдир.
Ж
ЖАМОА МУЛКИ – бойликни муайян мақсад йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилиши.
ЖАҲОН БОЗОРИ – халқаро меҳнат тақсимотига асосланувчи иқтисодий ҳамкорликни хилма-хил шакллари билан ўзаро боғланган мамлакатлар ўртасидаги мунтазам олди- сотди муносабатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |