Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»
Download 140.92 Kb.
|
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
- ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР
- ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ЭҲТИЁЖЛАР
- ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
ЖАҲОН ВАЛЮТА ТИЗИМИ – жаҳон бозорининг ривожланиши асосида таркиб топган ва давлатлараро битимлар билан мустаҳкамланган халқаро пул-кредит муносабатлари.
ЖАҲОН ПУЛИ – халқаро миқёсида ҳамма учун қўлланиладиган умумий муомила ва тўлов воситаси, байналминал қиймат ифодаси. М: маълум мазмундаги олтин ёки халқаро миқёсда обрў-эътиборга эга бўлган миллий пул бирлиги. И ИЖАРА – (араб)-мустақил хўжалик юритиш ёки бошқа бирор фаолиятни амалга ошириш мақсадида ер, сув, корхона ва бошқа мулкка эгалик қилиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун тўланадиган муайян ҳақ. И. мулкка эгалик ҳуқуқини ўзгартирмайди. ИЖАРА ШАРТНОМАСИ – ижарачи билан ижарага олувчи ўртасида томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида тузилган келишув, шартнома. Иш қуйидагиларни кўзда тутади; 1) ижарага олинаётган мулк тизими ва қийматини; 2) ижара тўлови миқдорини; 3) ижара муддатини; 4) ижарага берилган мулкни таъмирлаш ва тўла тиклаш бўйича томонлар мажбуриятини; 5) мулкни шартномада келишилган ҳолда ижарачига етказишни. ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР – моддий жиҳатдан кам таъминланган мамлакат фуқароларига пул ёки натура шаклида ёрдам кўрсатиш шаклидаги тизим ҳисобланади. ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ – даромадларни тақсимлашда иқтисодиёт қатнашчилари ўртасида тенгсизлик натижасида вужудга келадиган зиддиятларни бартараф этишга қаратилган давлатнинг чора тадбирларидан иборат. ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ЭҲТИЁЖЛАР – кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва маълум иқтисодий мавқега эга бўлиши учун истеъмол этилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар мажмуидир. Бу фақат тирикчилик эҳтиёжи эмас, балки инсоннинг шахс сифатида камол топиш зарурати ҳамдир. ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ – маҳсулотни хорижий шериклардан сотиб олиш ва мамлакатга олиб кириш. ИМПОРТ – (лот.importo-киритаман) – 1) мамлакат ичига фойдаланиш ёки сотиш учун четдан олиб келинган хорижий маҳсулотлар; 2) капитал И.- хориждан мамлакатга келаётган капитал (кредит, заём ва бошқа); 3) четдан олиб келинган маҳсулотларнинг умумий сони ва қиймати. ИНВЕСТИЦИЯ – (нем.investitlion, лот. investere- кийинтирмоқ)-инвестор томонидан бирор бир фаолиятни амалга ошириш учун капитал маблағларни, сармояларни жорий қилиш, фойда олиш мақсадида сарф қилиш. И. мамлакат ичида (ички инвестиция) ва хорижий мамлакатларда (ташқи инвестиция) амалга оширилиши мумкин. Молия И.си- қимматбаҳо қоғозларни харид қилиш, пул маблағларини жамғариш ва бошқаларни, реал И.- моддий ишлаб чиқаришга сарфланган сармояларни ўз ичига олади. Download 140.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling