Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet22/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ТОВАРЛАШГАН ХИЗМАТ – товар сифатида олди-сотти қилинувчи хизматлар, яъни пулли хизматлардир.
ТУРМУШ ДАРАЖАСИ – одатда аҳоли истеъмол қиладиган ҳаётий неъматларнинг миқдори ва сифатига асосланади. Бу моддий неъматлар таркиби жуда ҳам хилма-хил. ТД кўрсаткичлари яхлит тизими шакланган бўлиб, унга туғилиш, ўлиш ва бошқа демографик кўрсаткичлар, ҳаётнинг санитария-гигийена шарт-шароитлари, озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, иш билан бандлик, меҳнат шароити, аҳолининг даромадлари ва харажатлари, нарх- наво даражаси, транспорт воситалари, дам олишни ташкил этилиши, ижтимоий таъминланганлиги, инсон эркинлиги каби кўрсаткич билан белгиланади.
У
УЛГУРЖИ БАҲО – корхоналар ёки мол етказиб берувчиларнинг катта миқдордаги ўз маҳсулотини бошқа корхона ёки ташкилотга кўтарасига сотадиган баҳолари.
УСТАМА – 1) пул ҳисобида маош устига қўшиб бериладиган қўшимча; 2) қўшимча равишда, такроран, яна; 3) маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлмаган, фақат уни тарқатиш билан боғлиқ бўлган, қўшимча равишда сарфланадиган (меҳнат, харажат ва шу кабилар).
УСЛУБИЯТ – иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг тамойиллари, қонун-қоидалари, ҳодисалари тизимидир.
УКЛАД – иқтисодий фаолият юритишнинг муайян шакли бўлиб, мулкчиликнинг бирор бир шаклига асосланади, ўзига хос иқтисодий муносабатлар, қонун-қоидалар амал қиладиган хўжалик типидир. М: майда товар хўжалиги.
УЧЁТ – ҳисоблашиш, руйхатга олиш йўли билан нарсаларнинг борлигини аниқлаш ; ҳисоб-китоб.
Ф
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ – мустақил хўжалик юритиш субъйекти. Алоҳида шахс, оила ёки бир гуруҳ фуқаролар томонидан ердан фойдаланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотишга асосланади. Ф.Х. эркин тадбиркорликнинг бир кўриниши бўлиб, даромад олиш мақсадида тузилади.
ФЕРМЕР – қишлоқ хўжалик корхонасининг эгаси. Мустақил иш юритувчи -тадбиркор.
ФИРМА – инглизча (фирм , фирмъс Фтраде наме) сўзларидан олинган бўлиб, тижорат мақсадларини кўзловчи корхона, компания ва бошқа хўжалик ташкилоти деган маънони англатади.
ФОЙДА – 1) бирор кимса ёки нарса учун бўладиган наф, манфаат; 2) даромаднинг харажатга нисбатан фарқидан ташкил топган сумма, маблағ , даромад; 3) қарзга берилган пулдан фойдаланилганлиги учун қарздордан қарз берувчи (кредитор) оладиган қўшимча пул, ҳақ.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling