Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet18/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

П
ПАССИВ – бухгалтерияда баланснинг буромад, харажат, чиқим қисми; корхона, муассаса ва шу кабиларнинг мажбурият ва қарзлари мажмуи.
ПАТЕНТ – (лот. Patens – гувоҳнома, ёрлиқ)- 1) хусусий тарзда тадбиркорликнинг бирор бир тури билан шуғулланишга рухсат берувчи гувоҳнома, тегишли ҳужжатлар асосида молия органлари томонидан берилади; 2) илмий кашфиёт ва ихтирога муаллифликни тасдиқловчи гувоҳнома. П. давлат томонидан патентлаштирилади.
ПОЛИС – (фр.police, итал, polissa-тилхат)-шахсий ёки мулкий суғурта шартномаси тузилгани ва унинг шартлари ҳақидаги ҳужжат.
ПУЛ – (фр.protestionnisme, лот.protestion-ҳимоя) ҳамма товарлар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент бўлган махсус товар, бозор иқтисодиётининг асосий воситаси.
ПУЛ ТИЗИМИ – товар муомиласининг ривожланишининг натижаси бўлиб, давлатлар томонидан қонунчилик асосида мамлакатда пул муомаласини ташкил этиш.
ПУЛ МУОМАЛАСИ – нақд пул бўлиб, товарлар айланиши ва нотоварлар ҳаракати, тўлов ва ҳисоблар учун хизмат қилади. Айнан бир жараёнинг доимо бир хилда такрорланишидир.
ПЕНСИЯ – фуқаролар кексалик ёшига етганда ёки меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган тақдирда, оладиган пул таъминоти.
ПРИВАТИЗАЦИЯ – қ. хусусийлаштириш.
ПРОТЕКСИОНИЗМ – миллий иқтисодиётни бошқа давлатлар билан бўладиган рақобатдан божхона тўсиқларини жорий қилиш, мамлакатга чет эл товарлари, хизмат турлари ва капиталларини кириб келишини чеклаш йўли билан ҳимоя қилиш ва сақлашга йўналтирилган.
Р
РАҚОБАТ – 1) басма-басликка беллашув 2) бирор-бир соҳада энг юқори натижага эришиш борасида олиб борилган кураш., 3) юқори фойда олиш мақсадида маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги кураш; хўжалик юритувчи шахсларнинг бозорда ўз маҳсулотини айнан шундай маҳсулотлар сотиш шартларига таъсир қилиш мақсадидаги беллашуви. Рақобат икки кўринишда: а) тармоқлараро; б) тармоқ ичида кўринишларда бўлади. Тармоқлараро Р.- турли йўналишларда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг капиталини энг қулай жойлаштириш, кўп фойда олиш учун олиб борган кураши. Тармоқ ичидаги Р.- бир хил кўринишда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бозор учун, маҳсулотни фойдали, қулай сотиш учун олиб борган кураши. Ҳалол Р- бозордаги курашда қабул қилинган қонун-қоида,, ҳаммага маъқул усулларга асосланади. Ғирром Р ўз ичига қуйидаги характерли белгиларни олади: 1) рақиб ҳақида нотўғри ва ноаниқ маълумотлар тарқатиш; 2) маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарилган жойи хусусида истеъмолчини алдаш, уни адаштириш; 3) рақибнинг маҳсулот белгисидан, номидан нотўғри фойдаланиш; 4) паст сифатли маҳсулотларни реклама қилиш; 5) рақиб маҳсулотининг сифати тўғрисида асоссиз маълумот тарқатиш ва ҳ.к.
РЕГИОНАЛ БОЗОР – маълум ҳудуд доирасида товарларни олди-сотти қилиш муносабатлари. Р.Б. бир мамлакат доирасидаги регионлар ўртасида ёки бир неча чегарадош мамлакатлар ўртасидаги меҳнат тақсимотининг, бинобарин, ишлаб чиқаришни ихтисослашувининг махсулидир.
РЕКЛАМА – (фр.reclame) – товар ёки кўрсатиладиган хизмат тўғрисидаги холис ахборот, уларни кўпроқ сотиш мақсадида харидорларга уларнинг хоссалари, афзалликлари ва сотиб олиш шартларини етказиш. Р. махсус фирмалар орқали амалга оширилади ва юқори даромад манбаи ҳисобланади.
РЕНТАБЕЛЛИК – (нем.rentabel-фойдали, даромадли)-фойда олиш даражаси. Р. маълум давр мобайнида олинган фойда миқдорининг шу даврда сарфланган асосий ишлаб чиқариш фондлари ва оборот воситалари қиймати йиғиндисига ёки маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари- таннархга нисбати сифатида фоизларда ҳисобланади.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling