Иқтисодиёт фан силлабуси кафедра мудири
Download 138 Kb.
|
Iqtisodiyot
I. Фан тавсифи
Ушбу фан иқтисодиётнинг асосий фундаменти бўлиб, у биринчи курснинг биринчи семестрида ўқитилади. Иқтисодиёт назарияси фанининг мақсади иқтисодиётга кириш, бозорнинг вазифаларининг амал қилишини ўрганишни ўқитишга қаратилган. Фаннинг таркибини тушуниш тадбиркорлик қарорларини қабул қилиш, иқтисодий сиёсатни тушуниш ва ишлаб чиқиш, умуман олганда замонавий иқтисодий фаолиятни ўрганиш каби жиҳатларни ўз ичига қамраб олади. Иқтисодиёт назарияси фани қуйидаги таркибий тузилмадан иборат: Иқтисодиёт фанига кириш. Ўқув дастурининг биринчи қисмида асосий иқтисодий муаммо, ишлаб чиқариш омиллари, ишлаб чиқариш имкониятлари қиймати ва ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиқларини ўз ичига олган фундаментал ғоялар ва тушунчалар келтирилган. Иқтисодий ресурсларнинг тақсимланиши Бозор иқтисодиёти шароитида ресурсларни тақсимлашнинг асосий тамойиллари нарх механизми орқали кўриб чиқилади. Талаб ва таклифнинг бозор кучлари, бозор мувозанати ва номутаносиблик, эгилувчанлик ушбу бўлимнинг асосини ташкил этади. Микроиқтисодий қарор қабул қилиниши. Микроиқтисодиёт ўрганишнинг муҳим соҳасидир ва бу ерда асосий асосий қарор қабул қиладиганлар: банклар, уй хўжаликлари, ишчи кучи, касаба уюшмалари ва тадбиркорларнинг роли орқали амалга оширилади. Давлат ва макроиқтисодиёт. Давлатлар турли хил макроиқтисодий мақсадларга эга ва кўпинча уларга эришиш учун қўлланиладиган чораларни танлаш ўртасида зиддиятлар юзага келади. Ўзгаришларнинг сабаблари ва оқибатлари ва тегишли сиёсатларни кўриб чиқиш учун турли ўлчовларни қўллаш керак. Иқтисодий ривожланиш. Иқтисодиёт ривожланар экан, аҳоли, турмуш даражаси, қашшоқлик ва даромадларни қайта тақсимлашда ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли, турли мамлакатларда аҳоли сони ва тузилишидаги ўзгаришлар ва ривожланишнинг бошқа таъсирлари ўрганилади. Халқаро савдо ва глобаллашув. Мамлакатлар ўртасидаги савдонинг аҳамияти ва глобаллашувнинг кучайиши ўрганилмоқда. Ихтисослашув, эркин савдо, трансмиллий компанияларнинг роли, валюта курслари ва тўлов баланси барқарорлиги каби тамойиллар кўриб чиқилади. Download 138 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling