Иқтисодиёт” фанидан тест саволлари ва жавоблари
Download 20.75 Kb.
|
Iqtisodiyot savollari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН 2 ТЕСТ САВОЛЛАРИ ВА ЖАВОБЛАРИ
“ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ ВА ЖАВОБЛАРИ Савол: Қуйидаги иқтисодий категориялардан қайси бири аниқ ўлчов бирлигига эга? Жавоб: тўла бандлик Савол: Танлаш муаммоси нимадан келиб чиқади? Жавоб: жамият эга бўлган ишлаб чиқариш ресурсларининг чекланганлигидан Савол: Қайси фан ишсизлик ва нархларнинг умумий даражасини (инфлаяция) даражасини ўрганади? Жавоб: макроиктисодиёт Савол: Ишлаб чиқариш воситалари бу? Жавоб: меҳнат воситалари ва предметлари Савол: Иқтисодий таҳлил услублари қайси жавобда тўғри кўрсатилган? Жавоб: барча жавоблар тугри Савол: Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми ва ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги боғлиқликнинг барча вариантлари нима ёрдамида ифодаланади? Жавоб: ишлаб чиқариш функцияси ёрдамида Савол: Такрор ишлаб чиқариш фазаларининг тўғри кетма-кетлигини аниқланг Жавоб: ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол Савол: Агар жамият харажатларини минималлаштиришга ва чекланган ишлаб чикариш ресурсларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни максималлаштиришга интилса унда унинг иқтисодий мақсади қуйидагича? Жавоб: иқтисодий самарадорлик Савол: Асклепий компанияси ходимларининг 40% ни ишдан бўшатди, қолганларнинг маошларини 40% га кўтарди. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми 20%га ошди. Барча ходимларнинг иш ҳақи бир хил бўлиши шарти билан меҳнат унумдорлиги ва компаниянинг меҳнат харажатлари қандай ўзгарганлигини аниқланг Жавоб: меҳнат унумдорлиги 2 баробар ошди, компаниянинг меҳнат харажатлари 16 фоизга камайди Савол: Жамиятнинг бойлиги қишлоқ хўжалигида вужудга келади деган ғояни қайси иқтисодий оқим илгари сурган? Жавоб: физиократизм Савол: Пул муомаласини тартибга солиш орқали иқтисодиётни бошқариш мумкинлигини қайси мактаб асослаб берган? Жавоб: монетаризм Савол: Талаб ва таклиф қонуни кайси иқтисодий қонунлар турига киради? Жавоб: хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар Савол: Эркинлик, иқтисодиётга давлатнинг минимал аралашуви, талаб ва таклиф асосида шаклланаётган эркин нархлар орқали бозор ўзини ўзи тартибга солиши қайси оқимнинг асосий ғоялари ҳисобланади? Жавоб: классик сиёсий иқтисодиёт Савол: Амалий иқтисодиёт фанининг предмети қайси жавобда тўғри кўрсатилган? Жавоб: иқтисодий муносабатлар, конуниятлар ва категориялар “ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН 2 ТЕСТ САВОЛЛАРИ ВА ЖАВОБЛАРИ Download 20.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling