«ИҚтисодиёт» кафедраси “микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан ёзма иш


Download 89.9 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi89.9 Kb.
#1056199
1   2
Bog'liq
савол жавоб микроиктисодиёт

Даромад самараси- бу неъмат нархи ўзгариши (алмашиш самараси ҳисобга олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир.
Даромад самараси - бу истеъмолчининг сотиб олиш имкониятини ошганлигини кўрсатади ва у бир бюджет чизиғидан бошқа бюджет чизиғига истеъмолчининг оптимал товарлар мажмуасини ўтишини акслантиради.
Алмашиш самараси - бу нафлик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархи ўзгариши муносабати билан истеъмол товарлар талаби таркибининг ўзгаришидир. Алмашиш самараси неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча А неъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизиғи U1 бўйича бўлади.
3. Мувозанатлашган бахо деб,- талаб хажми таклиф хажмига мос келгандаги бахо тушунилади. Бозорда мувозанатлашаган бахода сотиладиган Q микдордаги товарга мувозанатлашган микдордаги товар дейилади. Е координатасидаги QE=Q=QD булади.
Бунда QE – таклиф хажми, QD – талаб хажми.
Мувозанатлашган холатида бозор баланслашган булиб, сотувчида хам, харидорда хам уни бузиш учун харакат булмайди. Бозор баланслашмаган холатда бозордаги холатни узгартириш хохиши пайдо булади. Фараз килинг, хакикий бозор бахоси мувозанат баходан катта булсин, яъни Р> Рe . Бундай бахода талаб хажми QDга, таклиф хажми QS га тенг. Бу холатда ишлаб чикарувчилар товар нархини бирмунча камайтиришни лозим топадилар.
Товарнинг максимал ва минимал бахоси. Баъзи вактларда бозор нархи давлат томонидан урнатилади. Нарх максимал дейилади, агар урнатилган нарх мувозанат нархдан кичик булса ( - мувозанат нарх) ва нархни максимал нарх дан юкори белгилаш таъкикланса. Максимал нарх баъзи бир махсулотларга ахолини ушбу махсулот билан маълум даражада таъминлаш максадида давлат томонидан урнатилади. Талаб ва таклиф назариясига кура, максимал нархнинг урнатилиши махсулот танкислигига олиб келади

Нарх максимал булганда махсулот танкислиги.


Товар танкислигини давлат уз захирасидан махсулотни бозорга чикариш йули билан ечади, яъни уз захирасидаги микдорда махсулот чикариб талаб ва таклифни тенглаштиради.

Агар сотувчиларга товарни максимал нарх дан юкори нархда сотишга рухсат булмаса, таклиф микдор билан чегаралангани учун, норасмий бозор (хуфиёна бозор) вужудга келади (расмда бу нукта оркали ифодаланган ва бу бозорда товар норасмий бозор нархи да сотилади; мувозанат нархдан анча юкори булиши мумкин).


Махсулотнинг нархи минимал нарх дейилади, агар минимал нарх мувозанат нархдан катта булса, (Ре-мувозанат нарх) (18-расм) ва нарх ни пасайтириш мумкин булмаса.
Бундай минимал нарх давлат томонидан, ушбу махсулотни ишлаб чикарувчиларни химоя килиш учун урнатилади. Минимал нархнинг урнатилиши, ортикча махсулотнинг вужудга келишига олиб келади ёки махсулотлар сотилмасдан омборларда тупланиб колишига олиб келади. Бу вазият 18-расмдаги графикда келтирилган, ортикча махсулот хажми га тенг. Графикдаги нукта ортикча махсулотни норасмий равишда мувозанат нархдан паст нархда ( нархда) сотилиши мумкин булган вазиятни курсатади. Шундай килиб, талаб ва таклиф модели оркали бозор нархларини узгартиришнинг окибатларини чукур тахлил килиш мумкин.
Download 89.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling