Д.Рикардо қийматнинг, турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона манбаи меҳнат эканлигини кўрсатади.
Сисмонди (Жон Шарль Леонард Симон де Сисмонди) капиталистик иқтисодий механизмни танқид қилиб, сиёсий иқтисод инсон бахти йўлида ижтимоий механизмини такомиллаштиришга қаратилган фан бўлмоғи лозим, деб кўрсатади.
Социал-утопистлар (А.Сен-Симон, Шарль Фурье, Роберт Оуэн) капитализмни танқид қилиб, хусусий мулкчиликни йўқ қилиш, ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолни қайта ташкил этпш ва адолатли тузум (индустриал жамият, гармоник жамият, коммунизм) ўрнатиш талаби билан чиқадилар.
Марксизм жамият тараққиётига табиий тарихий жараён деб қараб, ижтимоий-иқтисодий формациялар, уларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва бошқаси билан алмашиниши сабаблари тўғрисидаги таълимотни ҳамда қўшимча қиймат назариясини яратади.
Иқтисодиёт назариясидаги янги оқимлар
(XIX аср охири ва XX аср бошлари)
- Маржинализм вакиллари (marginal-меъёрий, қўшилган) — товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. Ксйинги товар нафлилигининг камайиб бориш қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай, ксйинги нафлилик асосида белгиланади. Маржинализм асосчилари Карл Менгср , Фридрих фон Визер, Эиген фон Бем-Баверк, Уильям Стэнли Жсвонс ҳисобланади.
- Неоклассик мактаб (асосчиси Альфред Маршалл)- бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари суради. Бозор механизминипг бузилиши монополиялар вужудга келганда ҳам юз беришини кўрсатади. Функционал боғланиш ғоясини асослайди, бозор баҳосини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳисоблайди. Бу мактаб вакилларидан Л Валрас умумий иқтисодий мувозанатлик моделини ишлаб чиқишга, И.Шумпеттер эса иқтисодий тизимлар ўзгаришнипг ички кучларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган ҳамда иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч тадбиркорлик деган хулосага келган.
- Кейнсчилик — ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади. Жон Мейнард Кейнс «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу оркали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |