Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби
Download 0.75 Mb.
|
2.- мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Классик сиёсий иқтисод
- Меркантилизм
Алишер Навоий
Иқтисодиёт назарияси кўпгина мамлакатларда миллий бозорларнинг қарор топиши ва жаҳон бозорининг вужудга келиши шароитида (XVI-XVII аср) иқтисодий билим ва қарашларнинг яхлит тизими сифатида «сиёсий иқтисод» номи билан мустақил фан сифатида шакллана бошлади. «Сиёсий иқтисод» юнонча сўздан олинган бўлиб, «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй, уй ҳўжалиги, «номос» - қонун деган маънони англатади. Француз иқтисодчиси Антуан Монкретьен (1575-1621Й.) биринчи марта «Сиёсий иқтисод тракти» (1615 й.) асарида бу фанни илмий жиҳатдан асослади ва у 300 йилдан ортиқ вақт давомида шу ном билан ривожланди. У. Петти (1623-1686 и.и.) бойликнинг манбаи ер ва моҳнат эканлигини эътироф этган. «Меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси», деган ибора унга тсгишлидир. Классик сиёсий иқтисод - бойлик фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳам яратилишини исботлаб берди. Физиократлар — жамиятнинг бойлиги қишлоқ хўжалигида вужудга келади деган ғояни илгари сурадилар. Бу таълимотнинг асосчиси Франсуа Кенэ (1694-1774 и.и.) ҳисобланади. Меркантилизм — жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат бўлиб, у савдода, «асосан ташқи савдода пайдо бўлади ва кўпаяди», деб тушунтиради. Меркантелизм — итальянча «mereante» сўзидан олинган бўлиб, «савдогар» маъносини англатади. Бу оқимнинг намоёндалари Уиль Стаффорд, Томас Мен, Антуан Монкретъен, Жон Лоу, Гаспар Скаруффи ва бошқалар. А.Смит «Одамлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» (1776 и.) асарида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-ўзини тартибга солиши («кўринмас қўл») ғоясини илгари суради. Инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир, деб кўрсатади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling