“Даосизм
Лао-Цзи
Асосчиси
7. Зардуштизм (Авесто) (м. ав. 589–512 й.) даги иқтисодий ғоялар. - Китобда ер юзида адолат қарор топиши учун кишиларнинг рангидан, тилидаги ва урф-одатларидаги фарқларидан қатъи назар уларнинг рўшноли ҳаёти учун курашувчи жасур, ҳалол, пок инсонларни шакллантириш ва тарбиялаш ғояси билан суғорилган.
- Ер думалоқ шаклда яратилганлиги, унинг атрофи океанлар билан ўралганлиги ҳақида ёзилган. Унда 16 мамлакатнинг номи кўрсатилган бўлиб, улардан тўққизтаси (масалан, Суғдиёна, Марғиёна, Нисоя, Гургон, Варана ва бошқалар) Марказий Осиё ҳудудида жойлашган.
- Марказий Осиёда ўтроқ турмуш тарзининг афзалликлари кўрсатилади;
- деҳқончиликни ривожлантириш, қўриқ ва бўш йерларни ўзлаштириб, уларни жамоа ўртасида адолатли тақсимлаш савобли иш деб ҳисобланади;
- чорвачиликни ривожлантиришга аҳамият берилади;
- турли табиий офатларга қарши озиқ-овқатлар захирасини барпо қилиш қўллаб-қувватланади;
- ер, сув, ҳавони булғаш, ифлослантириш оғир гуноҳ ҳисобланади
- Китобда ижтимоий-иқтисодий муаммолар акс эттирилган ҳолда шундай дейилади: «Ёмон овқатланган халқ на яхши, кучли ишловчиларга ва на соғлом бақувват болаларга эга бўлади… Ёмон овқатланишдан одоб-аxлоқ ҳам айниб кетади. Агар нон мўл-кўл бўлса, муқаддас сўзлар ҳам яхши қабул қилинади».
«Авесто»да тасвирланган илк давлатчилик асосларининг вужудга келиш даврлари кўринишлари
Биринчи давр
Иккинчи давр
Учинчи давр
Энг қадимги давр бўлиб, бунда адолат ва инсоний бахт-саодат ҳукмрон бўлган.
Яхшилик руҳлари билан ёмонлик руҳлари ўртасидаги адолат учун кураш давом этган.
Ақл-идрок ва адолат тантана қилиб, деҳқонлар бадавлат, давлатнинг сиёсий ва қонунчилик тизимини мустаҳкам булиши учун яхшилик таълимини ва садоқатини амалга оширувчи ҳокимлар ҳукм юритган.
“Авесто”даги давлат ва унинг худудий бошқарув тизими
Уй эгаси
Do'stlaringiz bilan baham: |