Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Download 25.34 Kb.
bet2/6
Sana07.03.2023
Hajmi25.34 Kb.
#1246545
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил иш тадбиркорлик

Таҳликага бориш. Таҳлика режа ёки прогнозда кўзда тутилган даромад олмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолини билдиради. Бунда таҳликанинг ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий, кредит ва фоизли турлари фарқланади.
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш шарт-шароитлари:
Тадбиркор фаолияти учун маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлиши лозим;
Тадбиркор мулкчилик хуқуқига эга бўлиши (мол-мулкни ва фойдани тасарруф қилишда) зарур;
Эркин иқтисодий фаолиятни амалга оширишни таъминлайдиган иқтисодий муҳит ва ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар етарлича бўлиши керак;
Етарли молиявий манбаларга,яхши маълумот ва малакали тайёргарликка, тижорат қонунчилиги,имтиёзлар.тадбиркорлик муҳити мавжуд бўлиши
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари ва тамойиллари
Давлат тадбиркорлиги бу давлат мулкчилигига асосланган корхоналарни ва мулкида давлат улуши юқори салмоқни ташкил қиладиган корпорацияларни ўз ичига олади.
Тадбиркорликни аралаш шакли ҳиссадорлик жамиятлари ва маъсулияти чекланган жамиятлар ёки қўшма корхоналар (миллий ва чет эл капитали иштирокидаги) кўринишда бўлади.
.
    • Тадбиркорлик фаолияти ниҳоят даражада хилма-хил бўлиб, иқтисодий фанда ва хўжалик амалиётида унинг қуйидаги асосий турлари эътироф этилади

Жамоа тадбиркорлиги жамоа мулкчилигига асосланади ва унинг иқтисодий фаолиятида, шу жумладан, бошқаршни амалга оширишда жамоа аъзолари фаол қатнашади ҳамда шу орқали жамоа ва шахсий манфаатлар уйғунлиги таъминланади.
Хусусий тадбиркорлик -мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлади, ишлаб чиқариш жараёни ёлланма меҳнатга асосланади.
Шахсий тадбиркорлик -шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқариш унинг ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади. Одатда, тадбиркорликнинг бу шакли савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори самарали бўлиб, тез ривожланади.

Фаолият турининг мазмунига кўра тадбиркорликнинг қуйидаги турлари фарқланади:

  • Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги. Тадбиркорликнинг мазкур шаклида товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш ва маънавий қимматликлар яратиш амалга оширилади. Бунда ишлаб чиқариш вазифаси асосий ҳисобланади;
  • Тижорат тадбиркорлиги -фаолияти товар ва хизматларни сотиш бўйича битимларни амалга оширишга қаратилади;
  • Молиявий тадбиркорликда - сотиш-харид қилиш воситаси пул, валюта, қимматли қоғозлар ҳисобланади;
  • Воситачилик тадбиркорлиги - томонларнинг ўзаро битимларидан манфатдорлигини боғловчи фаолиятда намоён бўлади.
  • Суғурта тадбиркорлиги – молиявий тадбиркорликнинг алоҳида шакли ҳисобланиб суғурта бадалини олади ва мазкур бадал суғурталанган ҳолат рўй берганда қайтарилади. Бадалнинг қолган қисми тадбиркорлик даромадини ташкил қилади.

Download 25.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling