Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услуби


Download 25.34 Kb.
bet1/6
Sana07.03.2023
Hajmi25.34 Kb.
#1246545
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил иш тадбиркорлик

ТИҚХММИ миллий тадқиқот университетининг қарши ирригация ва агротехнологиялар институти Сиртқи факултети Иқтисод йўналиши 120-гуруҳ талабаси Менглийев Санжарнинг Иктисод назарияси фанидан тайёрлаган мустақил иши

МАВЗУ: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ТАДБИРКОРЛИК КАПИТАЛИ. ХАРАЖАТЛАР ВА ФОЙДА


РЕЖА:
1. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва асосий белгилари
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари ва тамойиллари
3. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби
4. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси.

1. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва асосий белгилари


Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти тўғрисида бир қатор назарий қарашлар мавжуд. Уларнинг асосийлари қуйдагилар:
Тадбиркор, бу ноаниқ даромадга эга кишилар. Таваккалчилик хатари унинг бош хусусиятидир (Ричард.Контильон. У бу атамани иқтисодий фанга ҳам олиб кирган);
Тадбиркор, тижорат билан шуғулланиб, фойда олиш мақсадида таваккалчилик қилувчи мулк эгаси (А.Смит);
Тадбиркор, иқтисодий агент сифатида фойда олиш учун ўз тажрибаси ва билимини тиваккалчилик хатаридан қўрқмай ишга солувчи шахс.(Ж.Б.Сей);
Тадбиркор, фойданинг ўсишини мақсад қилиб қўядиган, хатарга тайёр турадиган ва кишиларни бирлаштира оладиган ташаббускор шахс.(Валтер.Замберг);
Тадбиркор, ишлаб чиқариш омиллари уйғунлашувининг янги нисбатини изловчи, иқтисодий ўсиши таъминловчи ва новаторлик хусусиятлари юқори даражада ривожланган шахс. (Иозев.Шумпетер).
Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятининг белгилари:
Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурсларни бирлаштириш;
Бизнесни юритиш бўйича асосий қарорларни қабул қилиш;
Ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини ва бизнесни ташкил қилишнинг янги шаклларини жорий қилишда ташаббускорлик кўрсатиш;

Download 25.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling