Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм 1 . Эндоген ўсишнинг янги назариялари.
- ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
тирувчи ва мустаҳкамловчи иқтисодий- сиёсий вазият тенденцияси ҳукм сурмоқда. 1 Иқтисодий ўсишнинг янги классик илк назариялари 1950-1960-йилларнинг чега- расида пайдо бўлди. Ўша даврда иқтисодий ўсиш суръатларини фойдаланилмаётган қувватлар ҳисобига эмас, балки янги техни- каларни жорий қилиш, меҳнат унумдорли- гини ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳисобига жадал- лаштириш муаммоси биринчи ўринга кўтарилди. Бу йўналиш вакиллари (амери- калик иқтисодчи Роберт Солоу ва инглиз 1 Абдураҳмонов Қ.Х. ва бошқалар. Инсон тараққиёти. – Т.: «Иқтисодиёт», 2013. –39- б. иқтисодчиси Жейм Смит ва бошқалар) на- зариясининг методологик асосини ишлаб чиқариш омилларининг классик назарияси ташкил этади. Маълумки, бу назарияда меҳнат, капитал ва ер ижтимоий маҳсу- лотни ҳосил қилишнинг мустақил омилла- ри сифатида талқин этилади 2 . Неоклассик назария вакили Роберт Солоу (1924 йилда туғилган) ўз моделида жамғармалар, меҳнат ресурслари ўсиши ва илмий-техник тараққиётнинг аҳоли турмуш даражаси ва унинг динамикасига таъсир 2 Solow, Robert M. A Contribution to the Theory of Economic Growth. // Quarterly Journal of Economics 70 (February), 1956. P. 65–94. 1-расм 1 . Эндоген ўсишнинг янги назариялари. 4 ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3 қилиш механизмини аниқлади. Р.Солоунинг асосий хулосаси шуки, узоқ муддатда иқтисодий ўсиш суръатлари капитал қўйилмалар ошишига эмас, балки техноло- гик ривожланиш омилига боғлиқ бўлади 1 . Шундай экан, унингча доимий техник ри- вожланиш ва ресурслардан самарали фой- даланиш иқтисодий ўсишнинг асосий омил- лари ҳисобланади. Дж.Мид модели ҳам неоклассик асос- ларга эга бўлиб, иқтисодий ўсишни маржи- налистик ёндашувлар орқали тушунтиради. Дж.Мид ўз концепциясини «Иқтисодий ўсишнинг неоклассик назарияси» (1961 й.) номли китобида ифодалаган. Дж.Мид меҳнат ва техник тараққиёт ўсиш суръатларини доимий деб тахмин қилиб, қуйидаги хулосага келди: иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатига капитал ўсишнинг барқарор суръатлари ва унинг миллий даромад ўсиш суръатлари билан тенглиги шароитида эришилади. Агар капи- тал ошишининг суръатлари миллий даро- мад ўсиши суръатларидан ошса, унда бу жамғариш суръатларининг ўз-ўзидан па- сайиш суръатларига олиб келади. Дж.Мид моделида давлат фақатгина пул-кредит сиё сатидан фойдаланилган ҳолда барқа- рор лаштирадиган вазифани бажаради. Фақатгина шу ресурсларнинг зарур банд- лиги ва барқарор иқтисодий ўсишни таъ- минлайдиган даромад ва жамғармаларнинг қайта тақсимлаш механизмини яратишга имкон беради. Иқтисодий ўсишнинг замонавий назария- лари шаклланишига иқтисодий ўсишга тур- ли омилларнинг таъсирини ўрганишга йўналтирилган эмпирик тадқиқотлар улкан ҳисса қўшди. Бу соҳада изланишлар олиб борган энг йирик тадқиқотчилардан бири Эдвар Денисондир (1915-1992 й.й.). Амери- калик иқтисодчи инсон омили таъсирини ўлчаш учун фақат иш кучи сонинигина эмас, балки меҳнат унумдорлигининг хо- 1 Macroeconomics (eighth edition). N.Gregory Mankiw. 2013 by Worth publishers: 238 дим ёши ва жинси, маълумоти ва касбий тайёргалик даражасига боғлиқлигини ҳам ҳисобга олган. Э.Денисоннинг фикрига кўра, меҳнат унумдорлигининг иқтисодий ўсишга таъси- ри қуйидаги жараёнлар натижасида рўй беради: – технологик билимларнинг кенгайиши ёки ишлаб чиқаришни ташкил этишни та- комиллаштириш; – «бой берилганни қоплаш», яъни тарақ қий этган давлатлар томонидан қолоқ мамлакатларга амалий билимларни тақдим этиш. Бу қолоқ мамлакатларга ривожлан- ган давлатларнинг энг мақбул иқтисодий ўсиш даражасига яқинлашиш имконини бе- ради; – ишлаб чиқаришнинг жисмоний омил- ларини жойлаштиришни яхшилаш ҳамда уларни энг юқори самара берадиган тармоқ ва минтақаларда қўллаш; – иқтисодиёт кўламларини кенгайтириш, айни пайтда ишлаб чиқаришни ихтисос- лашни ривожлантириш ва миллий бозор- ларни ривожлантириш 2 . Пол Ромер (1955 йилда туғилган) ва Роберт Лукас (1937 йилда туғилган) 1980- йиллар охири ва 1990-йилларнинг бошла- рида Солоу моделидан қониқмаган ҳолда эндоген иқтисодий ўсиш назариясини ярат- дилар. Бу назария технологик тараққиётни математик тушунтиришни назарда тутар ва ўз ичига ишчилар фаолияти самарасини оширадиган билим, малака ва қобилиятни ифодалайдиган инсон капитали тамойили- ни ҳам олган эди. Бошқа капитал шаклла- ридан фарқли равишда инсон капитали- нинг рентабеллиги ўсиш тенденциясига эга бўлади 3 . Шунинг учун мамлакатнинг иқти- содий ўсиши капитал тўпланган сари се- кинлашмайди ва иқтисодий ўсиш суръатла- 2 Абдураҳмонов Қ.Х. ва бошқалар. Инсон тарақ- қиёти. / Дарслик. – Т.: «Иқтисодиёт», 2013. –40-б. 3 Ishmuxamedov A.E., Jumaev Q.X., Djumaev Z.A. Makroiqtisodiyot. – T.: «O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasining Adabiyot jamg‘armasi nashriyoti», 2005. -142-b. 5 ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling