"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №1, январь-февраль, 2019 йил
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
13 Ismailov
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Ахборот-коммуникация технологияларининг функциялари[10]
5
1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz қувватлаш, ижрочиларга уларнинг ечимларини тақдим этиш ва вақтида бажарилишини назорат қилишдан иборатдир). 3. Корхоналарда ташқи ва ички муҳит таъсири ўзгаришини ҳисобга олиб назорат қилиш тамойили. 4. Вертикал ва горизонтал алоқа линиялари ва корхона оқимларининг ўзаро боғлиқлигини амалга ошириш имконини берадиган тармоқни бошқариш тамойили. 1-расм. Ахборот-коммуникация технологияларининг функциялари[10] Ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа ахборот ускуналарини, шунингдек, компьютерлар, офис ускуналари (касса аппаратлари, ҳисоб-китоб машиналари), алоқа асбоб-ускуналарини қамраб олган компьютер дастурларини ўз ичига олган концепция сифатида тавсифланади. Ушбу мақолада дунёдаги қатор мамлакатларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг ўсиш суръати ўртасидаги муносабатларни кўрсатиб берамиз. Кўпгина тадқиқотлар ахборот-коммуникация технологиялари сармоялари ва иқтисодий ўсиш ўзаро боғлиқ бўлиб, эмпирик далилларни тақдим этаётган бўлишига қарамасдан, ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг иқтисодий ўсишга таъсири бўйича ўрганиш, ҳали ўрганилмаган соҳа ҳисобланади. Сўнги ўн йилликда ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодий ўсишга таъсири кўплаб муаллифлар томонидан таҳлил қилинган. Ушбу соҳадаги кўпгина далиллар, ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодий ўсишга ижобий таъсири 1990-йилларнинг ўрталаридан олдин кўринмаслигини тасдиқлайди. Oliner va Sichel компьютерларга капитал киритиш, дастурий таъминот ва телекоммуникация ускуналари каби сармоядорлар ва меҳнат муҳити билан бирга 1990-йилларнинг охирида иқтисодий ўсишга юқори даражадаги ахборот- коммуникация технологияларини эмпирик усулда таққослаб чиқди, аммо улар ижобий натижа бермади. 2000-йилларда Jorgenson ва Stiroh тадқиқотларига кўра, ахборот технологиялари Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий ривожланишидаги ҳиссаси технологик ўзгаришлардан келиб чиқадиган компьютерлар, тегишли асбоб- ускуналарни ва хизматларни алмаштиришдан иборат бўлган. Ахборот- коммуникация технологияларининг функциялари Ахборотни қидириш ва тўплаш Ахборотни тахлил қилиш Янги ахборотни ишлаб чиқиш Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш Оптималлаштириш масалаларини хал қилиш “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling