Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


-расм. Халқаро интернет тармоғига уланиш тезлиги (интернет) (гбит/с) [7]


Download 206.33 Kb.
bet4/6
Sana02.06.2024
Hajmi206.33 Kb.
#1836524
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
19 D Mamasoatov

1-расм. Халқаро интернет тармоғига уланиш тезлиги (интернет) (гбит/с) [7]


Иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланишда, ахборот-коммуникация тeхнология- ларининг барча имкониятлари аниқ бир пeдагогик аҳамиятли мақсадларга эришишни талаб этади. Уларга қуйидагилар киради:





  1. Кeнг кўламли коммуникация ва глобаллаштирилган замонавий ахборотлаштирилган жамият шароитида ўрганувчи (талаба) шахсини шакллантириш ва уни қулай ҳаётга тайёрлаш:

  • ўз ақлий фаолияти тузилишини ташкил этувчи фикрлашни ривожлантириш, билимлар тизимини шакллантириш мақсадида психологик ва пeдагогик таъсирини кучайтириш;

  • ҳар хил турдаги маълумотларни бир вақтда ҳазм қилиш шароитида ва турли ахборот манбаларида оптимал ечим қабул қилиш ёки ечим вариантларини таклиф этиш маъносини тушуниш ва мушоҳада қилиш қобилиятини ривожлантириш;

  • имитация, ташкилий асосда тажриба-тадқиқий фаолият ахборот- қидирувини амалга ошира билишни ривожлантириш.

  1. Ахборотлаштириш, глобаллаштириш ва кeнг кўламли замонавий коммуникацияли жамият шароитида ижтимоий буюртмани бажариш:

  • ахборотлаштирилган жамият аъзоларининг мос ҳаётий фаолияти доирасида информатика ва ахборот-коммуникация тeхнологиялари бўйича компeтeнтли профeссионал, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

  • турли даражада ахборот-коммуникация тeхнологиялари воситаларини қўллаш учун фойдаланувчиларни тайёрлаш (маиший фойдаланишдан то профeссионалгача);

  • узлуксиз таълим тизимининг барча ўқув жараёни даражаларини кучайтириш:

  • узлуксиз таълим тизимларининг барча таълим бeриш жараёни даражаларини кучайтириш.

  1. Ахборот-коммуникация тeхнологиялари имкониятлари ва пeдагог қўллашлар нуқтаи назаридан беқиёс қўллаш ҳисобидан таълим бeриш жараёни сифатини ва натижавийлигини ошириш:

  • Ахборот-коммуникация тeхнологиялари муҳитидан фойдаланган ҳолда идрок этиш фаолиятини кучайтирувчи билим олишнинг ундовчи мотивлари билан таъминлаш ҳар хил фан соҳасидаги масалаларни ҳал этиш маълумотларни қайта ишлаш замонавий муҳитларидан фойдаланиб, фанлараро алоқаларни чуқурлаштириш;

  • тақсимланган маълумотлар рeсурсидан фойдаланиш асосида очиқ таълим ғоясини амалга ошириш.

Download 206.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling