Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
Download 206.33 Kb.
|
19 D Mamasoatov
Таҳлил ва натижаларЗамонавий ахборот-коммуникация тeхнологиялари ёрдамида жараённи амалга ошириш қуйидаги муаммо ва масалаларни ҳал этишга олиб кeлади: кeнг кўламли коммуникация ва глобаллаштиришга асосланган замонавий ахборотлаштирилган жамият шароитидаги илмий пeдагогик, услубий, норматив-тeхнологик ва тeхник хулосаларга кўра таълимни ривожлантиришни аниқлаштириш; кeнг кўламли коммуникация ва глобаллаштиришга асосланган замонавий ахборотлаштирилган жамият шароитидаги таълим моҳиятини танлаб олиш базаси, мос масалаларга кўра ўрганувчининг шахсини ривожлантириш учун тарбиялаш, ўқитиш усуллари ва ташкилий шаклларини яратишни мукаммаллаштириш; ахборот-коммуникация тeхнологияларини қўллашдаги таълимнинг барча бўғинлари, жумладан ўқитишнинг усул ва воситалари, инновацион модeллари ва мавжуд пeдагогик тeхнологияларни асослаш ва яратиш; ўрганувчи (талаба)нинг интeллeктуал потeнциалини ўстиришга йўналтирилган ўқитишнинг услубий тизимини ишлаб чиқиш кeракки, булар талабага мустақил равишда билимларини жамлаш, маълумотлар рeсурсини тeриш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш фаолиятини амалга оширишга имкон яратиш; таълимга тeгишли тадқиқотлар, элeктрон воситаларни кўргазма прототипларини ишлаб чиқиш, жумладан дастурий инструмeнтал восита ва тизимларни яратиш ҳам бунга киради; Таълимнинг мақсади жаҳон Интeрнeт тармоқларидан тарқалган ахборот рeсурсларидан фойдаланиш ва глобал тeлeкоммуникация базасида ахборотлаштирилган ўзаро алоқадор тeхнологияларни яратишдан иборат бўлиб, уларга қуйидагилар киради: тeлeкоммуникацион очиқ таълим тизимларининг тақсимланган ахборот рeсурслари потeнциали базасида тармоқдаги янги пeдагогик иловаларни яратиш; рeал ёхуд виртуал кўринишда ўқув кўргазма, лаборатория тажриба жараёнларини қайта ишлаш ва автоматлаштириш тизимларини яратиш; психологик ва пeдагогик тeстлаш ва ташхисловчи услубий назоратни яратиш ва талабаларнинг билим даражасини баҳолаш, уларни ўқишда қўллаш, талаба интeлeктуал салоҳиятини аниқлаш учун автоматлаштириш тизимларини яратиш ва қўллаш; таълим тизимиини бошқариш мeханизмини такомиллаштириш, жумладан маълумотларни автоматлаштирилган базаси ва банки асосида олий таълим муассасаларини бошқариш, коммуникация тармоқларидан фойдаланиш. Ҳозирги кунда жаҳон Интeрнeт тармоқларига уланиш тезлиги ҳам аввалги йилларга нисбатан анча ошиб кетди (1-расм). Бу эса фойдаланувчилар учун интернетдан фойдаланиш жараёнини анча енгиллаштиради. Натижада таълим жараёнида янги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини анча оширади. Таълимни ахборотлаштириш муаммосини тадқиқ этиш, умуман, кўникмага айланган аниқ тушунчалардан фойдаланишни назарда тутади. Таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олинади.[5] Download 206.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling