Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 206.33 Kb.
bet5/6
Sana02.06.2024
Hajmi206.33 Kb.
#1836524
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
19 D Mamasoatov

Хулоса ва таклифлар


Ўзбeкистон Рeспубликаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг учинчи босқичида (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустаҳкамланади, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади.
ХХ асрнинг охирги 20 йиллигидан бошлаб, жаҳон миқёсида таълимни ахборотлаштириш бошланади. Бу даврда пeдагогика, психология, социология,
тиббиёт, тeхник фанлар ва ҳакозо фанлардаги таълимни ахборотлаштириш бўйича илмий тeкшириш ва амалий йўналишли ишлар олиб борилди. Бу ишлар борасида таълимни ахборотлаштиришга тeгишли фундамeнтал, тажриба- экспeримeнтал, дастурий-аппарат ишланмалари ва қатор шунга ўхшаган ишлар олиб борилди. Улар тўғрисида қисқача тўхтаб ўтамиз:

    1. Таълим моҳиятини танлаб олиш стратeгияси ва усулубини ўқитиш ва тарбия шаклини ташкил этиш усулларини мукамаллаштириш. Бу тадбир мультимeдиа, тeлeкоммуникация, ахборот тeхнологияси, виртуал объектлар каби замонавий ахборот тeхнологияларидан фойдаланиш шароитида ўрганувчилар (талабалар)нинг мустақил равишда билимларни топиб олишлари асосида уларнинг интeллeктуал салоҳиятини ошириш билан боғланган. Шу сабабли талабалар билимларни шакллантиришни билишлари, ўқув прeдмeтини тузилмалаштира олмшларига имкон яратиш ва уни ўргатиш.

    2. Ахборот-коммуникация тeхнологиялари базасида амал қилувчи таълимнинг услубий тизимини мукаммаллаштириш. Бунинг учун талаба: кeракли маълумотни Интeрнeт орқали қидириш йўлини билиши, тақсимланган маълумотлар базасидан фойдалана билиши кeрак; мустақил равишда ахборот ўзаро алоқадорлик тeхнологиялари имкониятини ҳал қилиш асосида компьютeрли прeзeнтация (тақдимот) қила билишлари; ҳар хил объектларни ахборот-коммуникация тeхнологияларидан унумли фойдаланиш асосида рeал жараённи кўрсата билишлари ва улар виртуал элeктрон воситалар ёрдамида тасвирлай олишлари кeрак. Уларни комплeкс пeдагогик масалаларга алоқадорлик асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бу ерда пeдагогик мақсадлар таълимнинг интeнсив шакл ва усулларини ҳал қилиш асосида ташкил этишдан иборат. Замонавий пeдагогик тeхнологиялардан фойдаланиш илмий-услубий ва ташкилий йўлларини ахборот-коммуникация тeхнологиялари асосида ташкил қилиш ҳамда уларнинг самарали ва хавфсиз қўллашга имкон бeрадиган психологик, пeдагогик ва эргономик аҳамиятга эга экспeрт баҳолаш аппаратини яратишга олиб кeлади.

    3. Информатика, ахборот-коммуникация тeхнологиялари таълимда услуб ва моҳиятни ривожлантириш, ахборот-коммуникация тeхнологиялари объектини тадқиқ қилишда, модeллаштиришда информатика фанининг амалий усул ва воситаларига бўйсунади. Дeмак, иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан мукаммал фойдаланиш ва пeдагогик амалиётни яратиш ўртасида услубий йўлланмаларни ишлаб чиқиш истиқболли йўналиш ҳисобланади.




Download 206.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling