Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 233.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana09.10.2023
Hajmi233.79 Kb.
#1696067
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
19 Salimov


1/2018 
(

 
00033)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
ҳудудида хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади, шартномаларни 
бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади, кичик саноат зона 
ҳудудини қўриқлаш хизматини ташкил этади. Дирекциялар кичик саноат 
зоналари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишларни тезлаштиришга 
хизмат қилади. Кичик саноат зоналарининг самарадорлигини оширишга таъсир 
этувчи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- кичик саноат зоналарида ишлаб чиқаршни кластер асосида ташкил 
этилиши синергетик самарага олиб келади. 
- кичик саноат зоналарида кичик бизнес субъектларига умумий хизмат 
кўрсатувчи тузилмаларни ташкил этилиши ҳам қўшимча самарага олиб келади. 
Масалан: ягона омборхона хизмати, транспорт хизмати, ускуна ва 
технологияларни таъмирлаш хизмати, таъминот хизмати, қўриқлаш хизмати ва 
бошқалар. 
- кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида 
кооперацияни йўлга қўйилиши ҳар бир тадбиркорлик субъекти амалга ошира 
олмайдиган йирик лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади. Масалан: 
қимматбаҳо янги ускуна ёки технологияни сотиб олиш, экспортни қўллаб 
қувватлаш, қўшимча ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш, логистика 
хизматларини кенгайтириш. Юқоридагилар кичик саноат зоналарини ишлаб 
чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини 
ошишга олиб келади. 
КСЗларини барпо этишни ташкил этиш масалалари зоналарни ўзини
ишлаб чиқариш субъектларини жойлаштиришга тайёрлаш билан боғлиқ 
ишларни 
амалга 
оширишни 
талаб 
этади. 
Майдонларни 
текислаш, 
муҳандислик-коммуникацион 
элементларини 
барпо 
этиш, 
марказий 
автомобиль йўлига чиқишни таьминлайдиган йўлни қуриш, зона атрофини 
ўраш, зонада қанча кичик бизнес субъектларини жойлаштириш мумкинлигини 
аниқлаш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш объектларини аниқлаш 
ва уларни жойлаштириш, ҳар бир тадбиркорлик субъекти учун қанча жой 
ажратиш керак, уларни бир-биридан ажратиб турадиган масофа қандай 
бўлиши керак деган масалаларни ҳал қилишга тўғри келади. Тошкент, бухоро, 
Жиззах вилоятларида барпо этилган ёки барпо этилаётган КСЗларида ҳар бир 
тадбиркорлик субъекти учун 0.2-0.5га. ер участкаси ажратилиши кузатилмоқда. 
КСЗларини барпо этишни асослашда уларнинг иқтисодий самарадор-
лигини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда, биринчи навбатда, зона 
худудига жойлаштириладиган тадбиркорлик субьектларининг лойихалари 
самарадорлигини баҳолашга эътиборни қаратиш зарур. Кейинги босқичда зона 
ҳудудини тайёрлаш, унда муҳандислик-коммуникацион элементларини, хизмат 
кўрстиш объектларини қуришга сарфланган харажатларни эьтиборга олган 
ҳолда зонанинг умумий иқтисодий самарадорлигини баҳолаш зона 
фаолиятини иқтисодий асослашда муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бундан 
ташқари, КСЗларни ижтимоий самарадорлигини баҳолаш ва уни атроф-муҳитга 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил 

Download 233.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling