Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
Download 233.79 Kb. Pdf ko'rish
|
19 Salimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ Салимбов Баходир Бахтёрович, ТДИУ таянч доктаранти
- Калит сўзлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил 1 1/2018 ( № 00033) www.iqtisodiyot.uz ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БАРПО ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ Салимбов Баходир Бахтёрович, ТДИУ таянч доктаранти Email: b.salimov@mail.ru Аннотация: Мақолада кичик саноат зоналари(КСЗ)ни барпо этишнинг ташкилий асослари, механизмлари, улар ҳудудида тадбиркорлик субьектларини самарали жойлаштириш йўллари ва КСЗларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалалари қаралади. Аннотация: В статье рассматриваются организационные основы и механизмы создания малых промышленных зон, эффективное размещение субъектов предпринемательской деятельности на их територии и оценка экономической эффективности. Abstract: The article outlines the organization faendotions, mechanisms for the construction of small industrialzones, the effectioe placement of entre preneurship entities and the economic efficiency of zones. Калит сўзлар: кичик саноат зоналари, индустриал парк, ягона дирекция, ишлаб чиқариш майдони, муҳандислик - коммуникация тизими, синергетик самара, кооперация, самарадорлик, жозибадорлик. Кириш ҳозирги вақтда кичик бизнесни ривожлантириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали йўлларидан бири бўлиб кичик саноат зоналари ҳисобланади(КСЗ).Кичик саноат зоналари – бу тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришга мўлжалланган, муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма объектларини, маълум ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонини ўз ичига олувчи худуд. Кичик саноат зоналари улар жойлашган худудларни ривожлантиришга катта имкониятлар яратади. Хусусан, саноат ишлаб чиқаришни жадаллаштиради, ҳудудларни тадбиркорлик учун инвестицион жозибадорлигини оширади, янги инвестиция ва янги технологияларни жалб қилишга, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга ва уларни ривожланишига кенг имкониятлар очиб беради, жамият учун ўлик юк бўлиб ётган бўш майдонлардан реал иқтисодий секторни ривожлантириш орқали улардан самарали фойдаланишга, аҳоли учун иш жойларини яратишга, ҳамда янги рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил Download 233.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling