Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 233.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana09.10.2023
Hajmi233.79 Kb.
#1696067
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
19 Salimov


1/2018 
(

 
00033)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада 
мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 15 июндаги 192-сон 
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 
декабрдаги “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини 
ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 378-сонли 
қарори билан тасдиқланган низом Республикамиз ҳудудларида кичик саноат 
зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришга ҳуқуқий замин яратди десак 
бўлади. 
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили 
Россия Федерациясида ҳудудларни ривожлантиришда “Индустриал 
парк”, “Индустриал зона”, “Промышленная зона” каби ишлаб чиқаришни
самарали ташкил этиш шаклларидан фойдаланилади(2-7). Индустриал парк 
деганда-янги ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун махсус ташкил этилган 
ҳудуд бўлиб, у электроэнергия, инфратузилма, маъмурий-ҳуқуқий шароитлар 
билан таъминланган, ҳамда у ихтисослашган комплекс томонидан 
бошқарилади. Индустриал паркларда ишлаб чиқариш, омборхона ижтимоий-
маиший ва бошқа объектлар биргаликда жойлашади. Ривожланган 
давлатларда, хусусан, АҚШ, Германия ва бошқа Европа давлатларида 
индустриал парклар фан-техника тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича 
илмий-тадқиқот институтларини, ишлаб чиқариш ва кадрлр тайёрлаш 
тизимини ўз ичига олади. Уларда яратилган янгиликлар ишлаб чиқаришга 
тезжорий этилади ва ишлаб чиқаришни охирги фан-техника ютуқлари асосида 
ривожлантиришга эришилади. Россия Фдерациясида индустриал паркларга 
ишлаб чиқарувчи компанияларни жалб этиш учун бир қатор имтиёзлар 
берилади. Инвесторларга бериладиган солиқ, кредит имтиёзларининг ҳажми 
асосий фондларга киритиладиган инвестициялар миқдори ва инвестицион 
лойиҳанинг регион иқтисодиётининг устивор ривожланиш йўналиши билан 
қанчалик боғлиқлигига қараб белгиланади. Илгари саноат ишлаб чиқариши 
жойлашган, кейинчалик улар фаолиятини қисман ёки тўлиқ тугатган 
ҳудудларда саноат зоналари ташкил этилади ва уларни комплекс 
ривожлантириш 
шарт-шароитлари 
ўрганилади. 
Ҳудуд 
бошида 
тўлиқ 
ўрганилади, кейин саноат зонаси ҳудудини комплекс ривожлантириш 
концепцияси ишлаб чиқилади, тасдиқланади ва уни амалга ошириш дастури 
ишлаб чиқилади. Индустриал парк, саноат зоналари худуди, охирги вақтларда 
100 гектар атрофида бўлмоқда. 
Мазкур соҳани ўрганишга дунёнинг етакчи иқтисодчи олимларидан 
М. Портер, Ахмадеева О.А., Любова О. В.,Беленов О. Н., Смольянинова Т. Ю., 
Шурчкова Ю. В., Беркович М. И., Антипина Н. Фридман А.М., Семенов В.М., 
Василенкова Н.В., И.,Егорова А. О., Кузнецова С. Н., Ленчук Е. Б. лар катта ҳисса 
қўшган(2-8). Бу олимларни ишлари минтақа иқтисодиётини тахлил этиш ва 
уларни ривожлантириш масалаларига ҳамда россия ҳудудларида индустриал 
паркларни ва саноат паркларини ташкил этиш,молиялаштириш уларни 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил 

Download 233.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling