Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар


Download 233.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana09.10.2023
Hajmi233.79 Kb.
#1696067
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
19 Salimov


1/2018 
(

 
00033)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
ривожлантириш масалаларига қаратилган. Индустриал парклари ва саноат 
парклари ва зоналари ҳудудий жиҳатдан жуда катта булиб уларда йирик саноат 
корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш муаммолари қаралади. 
Ўзбекистонлик олимларидан Баева Ш., Ғуломов С.С., Яхшибоев Г.К.(10,11,12) ва 
бошқаларнинг ишлари асосан корхоналар, кичик бизнес ва тадбиркорлик 
фаолиятини молиялаштиришга бағишланган. Лекин,юқоридаги ишларда кичик 
саноат зоналарини молиялаштириш масалалари деярли қаралмаган. 
Тадқиқот методологияси 
Тадқиқот методологияси сифатида кичик саноат зоналарини барпо этиш 
ва ривожлантиришга оид олимлар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, статистик 
таҳлил, таққослаш каби усуллардан фойдаланилди. 
Таҳлил ва натижалар 
Кичик саноат зоналар зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст 
рентабелли ташкилотларнинг ва давлат мулки бўлиб фойдаланилмаётган 
ишлаб чиқариш майдонларида ва биноларда ташкил этилади. Бу жойларда 
маълум даражада ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжуд, яъни, сув, газ, 
электроэнергия таъминоти ва автомобиль йўллари. Бу ўз навбатида 
тадбиркорларнинг ўз ишларини йўлга қўйиш учун кетадиган бошланғич 
харажатларини кескин камайтиришга олиб келади ва бизнесни бошлашни 
тезлаштиради.Кичик саноат зоналар учун ажратиладиган майдонлар 
тадбиркорлик 
субъектларига 
минимал 
ставка 
билан 
қўшимча 
коэффициентларсиз узоқ муддатга ижарага берилади.Улар учун зарур бўлган 
ташқи муҳандислик коммуникация ва инфратузилма объектларининг қурилиши 
ДАК “Ўзбекэнерго”, АК “Узтрансгаз” ва маҳаллий ҳокимиятлар бюджети 
маблағидан амалга оширилади ва кичик саноат зонасида жойлашган 
тадбиркорлик субъектлари электроэнергия ва табиий газ билан мунтазам 
равишда таъмиланади. 
Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш 
танлов асосида амалга оширилади. Бундай ёндашув кичик саноат зоналарга 
рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи, яъни замонавий 
техника ва технологияларга асосланган ишлаб чиқришни йўлга қўювчи 
тадбиркорларни жалб қилишга шароит яратади. Бу кичик саноат зоналарнинг 
рақобатбарошлигини оширади. 
Майдони 10 гектар ва ундан кўп бўлган ҳудудга эга саноат зоналари учун 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳри ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш 
дирекцияси ташкил этилади. Худди шундай, 10 гектардан кам ҳудудга эга 
бўлган, битта туман доирасида жойлашган саноат зоналари учун – тегишли 
туман ҳокимликларида ҳам кичик саноат зоналарини бошқариш ягона 
дирекциялари давлат унитар корхоналари шаклида ташкил этилади. 
Дирекциялар саноат зоналари қатнашчилари билан, танлов комиссияси 
қарорига асосан узоқ муддатли шартномалар тузади, саноат зоналари 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил 

Download 233.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling