Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
макола
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 120 асосида ўтказилади ва қуйидаги аудиторлик муолажаларини назарда тутади: корхонанинг бухгалтерия сиёсатида акс эттирилган қайта баҳолашнинг барча масалаларини аниқлаш; инвентаризациядаги ёзувларнинг қайта баҳолаш натижаларига мувофиқлиги- ни текшириш; бухгалтерия ҳисобида асосий восита- ларни қайта баҳолаш натижаларини акс эт- тирувчи бухгалтерия ёзувларининг тўғри- лигини текшириш; асосий воситаларнинг адолатли қий- матини текшириш; қайта баҳолаш индексининг тўғри белгиланганлигини текшириш; асосий воситаларнинг қайта баҳо- ланган қиймати ва амортизация қиймати- нинг тўғри ҳисобланганлигини текшириш. Бизнинг фикримизча, асосий воситалар аудити масаласи янада муаммоли бўлиб, уларнинг ҳолатини баҳолашда умумэътироф етилган методологиядан фойдаланиш ҳисоб- ланади. Маълумки, меҳнат воситаларидан фой- даланиш жараёнида уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскириши, шунингдек уларни кўпайтиришни иқтисодий асосланган режалаштиришни таъминлаш учун аморти- зация ҳар бир усулини тўғри баҳолаш керак. Амалий муаммолардан бири, иккинчи да- ражали эскирганликни баҳолаш бўлиб, у самаралироқ асосий воситалар пайдо бўлган- да юзага келадиган ҳолатни тавсифлайди (ишлаб чиқариш самарадорлиги юқори, ба- жариладиган функциялар сони кам, энергия кам ишлайди ва ҳоказо). Шуни таъкидлаш керакки, 16-сонли "Асосий воситалар" БҲХС амортизацияни, унинг яроқлилик муддати давомида аморти- зация қилиниши керак бўлган асосий воси- талар қийматини мунтазам равишда тақсим- лаш сифатида белгилайди. Асосий воситалар учун амортизация талаблари[4]: активнинг ишлаш муддати давомида амортизация қилинадиган қиймат мунтазам равишда чиқариб ташланиши керак; корхона томонидан ишлатиладиган амортизация усули ушбу объект томонидан иқтисодий фойда олиш жараёнини акс эт- тириши керак; ҳар бир давр учун амортизация тў- ловлари, агар улар бошқа асосий воситалар- нинг баланс қийматига қўшилмаган бўлса, харажатлар сифатида тан олинади. Асосий воситаларнинг эскирганлигини тўғри аниқлаш, асосий воситаларнинг эски- ришини текшириш бўйича муаммоли муома- лалар пайдо бўлишининг олдини олиш учун бизнинг нуқтаи назаримизга кўра тўрт бос- қичда ўтказиш тавсия этилади: 1) асосий воситаларнинг мавжудлигини ҳақиқий текшириш; 2) амалдаги асосий воситаларнинг амортизация тўғрисидаги қонун ҳужжатла- рига риоя этилишини назорат қилиш; 3) асосий воситаларнинг эскириши аудити; 4) асосий воситаларнинг эскириши бух- галтерия регистрлари ва ҳисоботларида тўғ- ри акс эттирилганлигини текшириш. 16-сонли "Асосий воситалар" БҲХСнинг 41-бандига мувофиқ амортизация усулини танлашнинг мезони асосий воситалардан фойдаланишдан иқтисодий фойда олиш шак- лига максимал мувофиқликдир[4]. Халқаро стандартларга мувофиқ асосий воситаларни қайта баҳолаш қуйидагича қайд этилади: агар асосий воситанинг баланс қий- мати қайта баҳолаш туфайли пасайиб кеца, у ҳисобот даври харажатлари сифатида акс эттирилади ва шу билан бирга капиталнинг пасайишига киритилади (қайта баҳолаш пайтида қўшимча капитал); агар қайта баҳолаш пайтида баланс қиймати ошса, бу "қайта баҳолаш пайтида қўшимча тўланган капитал" моддаси бўйича капитал даромадлари сифатида таснифла- нади. Бошқа бир муаммо, бу асосий воситалар билан уларни ўтказиш, жойлаштириш, та- сарруф этиш, ҳужжатлаштириш бўйича опе- рациялар кўрсатилмаган ёки бухгалтерия ҳи- собида нотўғри акс эттирилган вазият. Бун- дай ҳолда, бизнинг фикримизча, айбдорлар- ни ва ушбу вазиятни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш керак. 16-сонли «Асосий воситалар» номли БҲХС асосий воситаларнинг молиявий ҳисо- ботларида нархларни ҳисоблаш усуллари, амортизация усуллари (фойдаланиш даврла- рининг бошида ва охирида), даромадлар, на- фақа, сотиб олиш, қайта баҳолаш натижалари ва бошқа ўзгаришлар тўғрисидаги маълумот- лар бўлиши кераклигини белгилайди. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling