Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana09.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1179868
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
макола

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 
121 
Аудиторлар асосий воситаларнинг ҳар 
бир синфи учун эслатмалар қуйидагилар тўғ-
рисида маълумотни очиб беришларини таъ-
минлашлари керак: баланс қийматини аниқ-
лаш учун баҳолаш базаси; амортизация усул-
лари; фойдали фойдаланиш муддати ёки 
амортизация даражаси; ялпи баланс қиймати 
ва тўпланган амортизация, шу жумладан 
давр бошида ва охирида тушумнинг жамлан-
ган йўқотишлари; ҳисобот даври бошида ва 
охирида баланс қийматини мувофиқлашти-
риш. 
Шундай қилиб, асосий воситалар ауди-
тини самарали режалаштириш ва амалга 
ошириш корхона молиявий ҳисоботининг 
юқори сифатли кўрсаткичларига эришишга, 
ноаниқликлар ва хатоларнинг олдини олиш-
га имкон беради. Аудиторлик текширувлари-
ни режалаштириш ва амалга ошириш жара-
ёнида, асосий воситаларнинг бухгалтерия 
ҳисобининг халқаро стандартларига муво-
фиқ таҳлил қилинган хусусиятларини ино-
батга олган ҳолда, менежмент томонидан ўт-
казилган бухгалтерия ҳисоб-китобларининг 
тўғрилиги ва уларнинг 16-сонли «Асосий 
воситалар» БҲХСга мувофиқлиги тўғрисида 
ишонч билан фикр билдириши мумкин. 
Бизнинг фикримизча, БҲХСга мувофиқ 
асосий воситалар аудитининг сўзсиз устун-
лиги бу улардан фойдаланиш самарадорли-
гини таҳлил қилиш билан якунланишидир. 
Бунинг учун активларнинг даромадлилиги-
ни, капиталнинг интенсивлигини, эскириш, 
янгиланиш, асосий воситаларнинг сақлаш 
муддатларини тўғри аниқлаш лозим. 
Хулоса
Бухгалтерия ҳисобини юритиш 
ва асосий воситаларни текшириш муаммола-
рини ўрганиш жараёнида молиявий ҳисобот-
ларнинг ташқи фойдаланувчилари учун му-
ҳим бўлган БҲХСдан тўғри фойдаланиш за-
рурати аниқланди. Бухгалтерия ҳисобининг 
миллий тизимини халқаро стандартларга 
йўналтириш турли мамлакатлардаги корхо-
наларнинг ҳисобот кўрсаткичларини таққос-
лаш имкониятини беради. 
Бу инвесторларга халқаро инвестиция 
лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қа-
рор қабул қилишда зарур маълумотларни 
беради, капитални ўтказиш ва миллий иқти-
содиётларнинг интеграциясини осонлашти-
ради. Шунингдек, бу асосий воситалар-нинг 
ҳолати ва ишлатилишининг самарали мус-
тақил мониторингини амалга оширишга кат-
та ҳисса қўшади. 
16-сонли "Асосий воситалар" БҲХСда 
кўрсатилган стандартлар асосий воситалар-
нинг таннархи бўйича тўлиқ ва аниқ тавси-
фини ўз ичига олади, уларнинг эскириши, 
йўқ қилиниши, тугатилиши, қайта баҳола-
ниши, таъмирланиши ва улардан фойдала-
ниш самарадорлиги, бу эса бухгалтерия ҳи-
соби ва аудит соҳасидаги муаммоли масала-
ларни ҳал қилишга ижобий таъсир кўрса-
тади. 
Халқаро стандартларга мувофиқ бух-
галтерия ҳисоби корхоналар хорижий шерик-
лар билан иш олиб борадиган бухгалтер-
ларнинг ишини осонлаштиради. Асосий во-
ситалар аудити мураккаб жараён эканлиги ва 
асосий воситалар тўғрисидаги норматив 
ҳужжатларнинг ўзгариши - уларнинг эскири-
ши, таснифини ҳисобга олган ҳолда, асосий 
воситалар ҳисобини халқаро стандартга му-
вофиқ равишда олиб бориш мақсадга мувоф-
иқ бўлади, чунки асосий воситалар аудити 
корхонанинг умумий аудитининг муҳим 
қисмидир.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling