Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
макола
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 119 қиймати тақсимланмаган фойда ҳисобидан чиқарилиши керак. Иккинчидан, бундай активларнинг бошланғич қиймати ишончли тарзда аниқ- ланиши керак. Халқаро стандартга мувофиқ асосий во- ситаларнинг бошланғич қиймати қуйидаги- ларни ўз ичига олади: олинган чегирмалар, божхона тўловлари, қайтариб берилмайди- ган солиқлар, асосий воситаларни ташкил этиш харажатлари чегириб ташланган харид қиймати. Асосий воситалар объектини аниқ- лаш учун корхонанинг ўзига хос шартларини ҳисобга олган ҳолда қарорлар қўлланилиши керак. Асосий воситалар қиймати - тўланган нақд пул суммаси ёки уларнинг эквиваленти ёки активни сотиб олиш ёки яратиш вақтида тақдим этилган бошқа компенсация шакли- нинг адолатли қийматини ва қуйидагиларни ўз ичига олади: - савдо чегирмаларисиз сотиб олиш нархи (импорт божлари ва қайтариб берил- майдиган солиқларни ҳисобга олган ҳолда); - активни етказиб бериш ва уни ишла- тиш учун зарур бўлган ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ харажатлар; - объектни сотиб олиш пайтида келиб чиққан мажбуриятлар, объектни демонтаж қилиш ва тугатиш ва у жойлашган жойни тиклаш бўйича дастлабки ҳисобланган хара- жатлар. Бинобарин, асосий воситалар қиймати- ни ташкил этадиган харажатлар ушбу объект сотиб олинган (қурилган), фойдаланишга топширилган ва фойдаланишга тайёр бўлган қийматнинг пул билан ифодаланиши ва унинг амал қилиш муддати тугаганидан ке- йин уни тугатиш харажатлари ҳисобланади. 5-сон БҲМСга мувофиқ, асосий восита- ларни баҳолашнинг муҳим хусусияти шунда- ки, уларнинг баланс қиймати тегишли давлат грантлари ҳисобига камайтирилиши мумкин. Ушбу қисқартириш тартиби 20-сон «Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғриси- да маълумотларнинг ошкор етилиши» БҲМС да очиб берилган. Халқаро стандарт, асосий воситаларнинг бошланғич қиймати бўйича тавсия етилган асосий баҳосига қўшимча ра- вишда алтернатив ёндашувни қўллашга имкон беради: асосий воситалар ҳисоботлар- да қайта кўриб чиқилган суммада кўрсатили- ши мумкин. Асосий воситалар аудитининг мақсади - асосий воситалар билан боғлиқ иқтисодий воқеалар тўғрисида маълумотни объектив йиғиш ва баҳолаш ва манфаатдор фойдала- нувчиларга текшириш натижаларини тақдим этишдан иборат. Асосий воситаларни текши- ришда фойдаланиладиган асосий усуллар - сўров, ҳақиқий текшириш, таққослаш, қайта санаш, ҳужжатли текшириш, спот тадқи- қотлар. Аудитор томонидан асосий воситалар- ни бухгалтерия ҳисоби аудити кўп вақт талаб қиладиган жараён бўлганлиги сабабли, кўп миқдордаги маълумотларни қайта ишлашни талаб қилади, аудитор қабул қилинган ауди- торлик таваккалчилик даражаси билан асо- сий воситаларни танлаб тадқиқ қилишни қўллаши мумкин. Асосий воситалар аудитининг энг му- ҳим жиҳатларидан бири бу уларни тўғри баҳолашни текширишдир. Асосий воситалар- ни баҳолаш муаммоси бухгалтерия ҳисобида- ги энг муҳим масалалардан бири бўлиб, асо- сий воситаларни баҳолашнинг бирлиги ва ҳақиқати принципи корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Халқаро стандартларга мувофиқ, ушбу масалани қуйидагича ҳал қилиш таклиф эти- лади. Таъмирлаш харажатларини текшириш- да қуйидагилар белгиланиши керак: таъмир- лаш режалари ва сметалари, бажарилган иш- ларни қабул қилиш далолатномалари, бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш актлари, тегишли ҳужжатларни тўғри тайёр- лаш ва ўз вақтида тайёрлаш; харажатлар моддалари бўйича харажатларни шаклланти- ришнинг тўғрилиги; материаллар истеъмоли меъёрлари ва таъмирлаш учун тўланадиган ҳақ миқдори ҳаддан ташқари оширилганми; ишларни жорий ёки капитал таъмирлашга тўғри тайинлаш. Таъмирлаш операцияларининг мақсад- га мувофиқлиги ва қонунийлиги ҳам белги- ланади. Аудитнинг муҳим босқичларидан бири бу асосий воситаларни қайта баҳолаш аудити ҳисобланади. Қайта баҳолаш талабла- рига мувофиқлигини текшириш учун аудит қуйидаги соҳаларда олиб борилади: асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича операцияларнинг тўлиқлиги; қайта баҳолаш натижаларини ҳуж- жат билан акс эттиришнинг тўғрилиги; бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолаш операциялари тўғри акс эттирилганлиги. Бундай аудит қайта баҳолаш натижала- рини ўз ичига олган ҳужжатларни ўрганиш Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling