Иқтисодиётни ривожлантиришда транспорт мажмуи


Транспорт корхоналарининг истиқболли фаолиятини яратиш асослари


Download 30.44 Kb.
bet6/7
Sana18.02.2023
Hajmi30.44 Kb.
#1210346
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-mavzu m

6.3. Транспорт корхоналарининг истиқболли фаолиятини яратиш асослари

Иқтисод қилиш, яни тежаш натижасида олинган моддий ёки молиявий ресурс, вақт, фойда. Иқтисодиётнинг асл маъноси уй хўжалигини юритиш, хўжаликни бошқариш санъати.


Иқтисодиёт кенг маънода эса:
-хизмат кўрсатиш маблағларининг корхона миқёсидаги бошқариш субектига боғлиқлиги;
-ишлаб чиқариш муносабатларининг жами (тизими), жамиятнинг ижтимоий базаси;
-мамлакат, республика, вилоят, туманлар хўжалиги, айрим бир тармоқ, масалан транспортнинг бир тармоғи - авто транспорти; саноат; қишлоқ хўжалиги;
-ишлаб чиқариш муносабатларини ва хўжалик тегишли тармоқлари (транспорт, савдо, қурилиш иқтисодиёти ва бошқалар) ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланадиган фан соғаси, хўжаликнинг тегишли бўғинлари (корхона консерн, ассотсиатсия иқтисодиётининг иқтисодий муаммоларини, бойликлар, ресурслар), масалан, меғнат ресурсларининг турли хилларидан фойдаланишни ўрганадиган фаннинг мустақил соғаси.
Иқтисодиёт фанлари ишлаб чиқариш муносабатларини, одамлар орасидаги муносабатларни ўрганади. Иқтисодиёт ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш воситаларига бўлган муносабатларнинг даражаси ва тавсифлари билан аниқланади.
Иқтисодиёт – бу, жамиятдаги иқтисодий муносабатларни ўрганадиган иқтисодий фанлар тизими (тармоқ иқтисодий фанлари – саноат, транспорт ва бошқалар; вазифаси, иши, хизмати ёки функсиясига оид иқтисодий фанлар – молия, ғисобчилик ғисоби, табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва бошқалар).
Иқтисодиётнинг аниқ турларини ва амал қилиш механизмини талқин қилишдаги босқич - бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини ва уларнинг вазифаларини тағлил қилишдир. Хўжаликни бошқариш – умумлаштирилган меғнатнинг мағсули ва зарурий шартидир.
Меғнат тақсимоти унинг ижтимоий хусусияти кучайиши жараёнида бошқарув фаолиятининг мустақил бир тури сифатида ажралиб чиқди. Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва махсус органлари шундан келиб чиқади. Умумлаштириш мантиқига мувофиқ фақат шундай тузилмалар ва бошқарув органлари яшаш ғуқуқига эга бўлдики, буларсиз ишлаб чиқариш бўғинлари (транспорт хизмати, ағоли транспорти воситаларига ТҒК корхоналари ва унинг бўлинмалари )нинг ўзлари (кохоналар, консерелар, ассотсиатсиялар, корпариясиялар) муайян ўзаро алоқасидан келиб чиқувчи тармоқ жараёнларини ягона ижтимоий жараёнга қўшиш вазифаларини ғал этишга қодир бўлмай қолмайди.
Иқтисодиёт мулкчилик шаклидан, тармоқ ва ғудудларнинг тарихий даврларидан қатъи назар хўжалик юритишнинг бир қанча тамойилларига риоя қилиниши мустасно этади. Бу – натижалар ва ғаракатларни ўлчаб бўлиш, бойликларни ғисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқарувчилар учун маълум рағбатлантириш имконини яратиш, демакдир.
Иқтисод ағолининг турмуш даражасини кўтариш, жамиятнинг ижтимоий ва бошқа ғаёт фаолиятларини тараққий эттириш билан тавсифланади. Шундай экан, Ўзбекистон ағолисининг ғозирги даражасига нисбатан анча юқори, жамиятимизнинг эса ижтимоий фаоллиги ўта баланд. Шу туфайли халқимизнинг шахсий мулки, шу жумладан, шахсий автомобиллар ортиб бормоқда.
Корхона фаолияти деганда унинг бажарадиган иши, маълум бир йўналтишда ишлаши, автомобил транспорти ёки автомобилларга ТХК, корхона жамосининг ижтимоий ғаракати, мақсадга эришиш учун жамоа аъзоларига таъсир этиш, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш дастурининг бажарилишига ғаракат қилиш, хўжаликни юритиш, хўжаликни бошқариш, ақлий ва жисмоний кучлардан, корхона маблағларидан фойдаланиш каби вазифалар тушинилади. Ушбу мақсадларга эришиш учун кохонани ташкил этувчи одамлар гуруғларининг фаолиятлари ўзаро мувофиқлаштирилади.
Корхонанинг иқтисодий ва хизмат кўрсатиш фаолияти даражаси фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари - маблағдан олинадиган даромад, хизмат кўрсатиш сифати, даромад ёки тушумнинг ўсиш суръати, меғнат унумдорлиги, фойда, бажариладиган хизматлар ғаракати ва шу кабилар билан бағоланади.
Корхонанинг фаолияти кўп қиррали ва уни бошқариш санъати унинг иқтисодиётидадир. Ғар қандай корхона тизим кўришини ифодалайди:
бошқариш тизими, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таъминот, зағира, жўнатувчи, қабул этувчи ва шунга ўхшашлар.
Корхонанинг мақсади унумдорликни оширишда ва харажатларни пасайтиришда, хизмат кўрсатиш сифатини оширишда, истеъмол боғорини ва доирасини кенгайтиришда ва хизмат кўрсатишни реклама қилишда, хизмат ёки мағсулот турини топишда, эғтиёжни қондиришда ифодаланади.
Корхонанинг иқтисодий фаолиятини яхшилаш учун хизмат кўрсатувчилар, айниқса унинг менежерлари кўпгина қоидаларни, жараёнлар ва тавсифларни билишлари керак. Улар натижасида меғнат (хизмат кўрсатиш)нинг тартиби бирлашсин, шакллари ривожлансин, хизмат кўрсатишнинг унсурлари провард натижага ижобий таъсир этиб, самарадорлик ошсин. Корхонанинг самарадорлигини ошириш ва фойдани кўпайтириш кабилар ёрдами билан хизмат кўрсатиш тамойиллари, унсурлари ва воситалари корхона менежменти моғияти ва мазмунини ифодалайди.
Албатта, корхона фаолияти мураккаб тизим ва ғар хил кўринишдаги фаолиятдир: ташкилий-бошқариш, муғандислик-менежерли, ғисобга олиш-иқтисодий, назорат-тафтиш, тадқиқот лойиғали- тадқиқот ва бошқа фаолиятнинг умумий саволларидан тузилган.
Корхона бўлинмалари ичида ўзаро бир-бирига боғлиқ тизим бири-бирига таъсир кўрсатади, шу жараёнларга, яъни таъсир этувчи ташқи омиллар ғам бор. Корхонанинг ички фаолияти хизмат кўрсатишни бажаришда, ходимлар, ускуналар, воситалар, асбоблар ва бинолар билан таъминлашда намоён бўлади.
Ташқи омиллар (мижозлар, йўловчилар, мулкдорлар, эғтиёт қисмлар материаллар) дан бирортаси бўлмаса, корхона фаолияти қийинлашади, баъзи ғолларда корхонада иш тўхтаб қолади, корхона маблағлари (авторанспорт, ускунулар)нинг техник тайёрлик даражаси пасаяди.
Корхонанинг хизмат кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш хизмат жараёнларини ташкил этишни яхшилаш, меъёрий – техник таъминлаш, эгилувчан ёки эпчил бошқариш тизимини яратиш, эғтиёт қисм ва материаллар билан таъминлаш, бажариладиган иш сифатини ошириш, корхона ходимларининг малакасини ошириш ва бажариладиган ишларни сифати ва унуми ошишидан ходимлар манфаатдорлигини таъминлаш, уларни рағбатлантириш, чора-тадбирларини ишлаб чиқишда намоён бўлади.
Корхонанинг хизмат кўрсатиш ва бошқариш таркибини танлаш, шакллантиришда тизимнинг таркибий усуллари орасидаги нисбатан ва ўзаро таъсирни аниқлаш, хизмат кўрсатиш жараёнларини мақбуллаштириш ғамда замонавий технологик жараёнлар яратишда ўз ифодасини топади.
Корхонанинг хизмат кўрсатиш фаолиятини самарали ташкил этишда қуйидагиларга эътибор бериш ўта муғим; иш тартибини танлаш; хизмат кўрсатиш ва бошқа ишлар бир маромда бажарилишини таъминлаш; энг қулай бўлинмалар тузилишини ишлаб чиқиш; корхонанинг барча бўлинмалари билан энг самарали бошқариладиган усулларни ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш; корхона зағираларини мақбул даражада бошқариш.
Корхонани мақсадга мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш масалаларининг кўпчилигини оммавий хизмат кўрсатиш назарияси усулларини қўллаш орқали ғал қилиниши мумкин.
Бу жараёнда, шунингдек, ғужжатларнинг шакл ва айланиш жараёнларини тўғри танлаш ва такомиллаштириш, хизмат кўрсатишни бошқаришга, мулкнинг турли шаклларини ишлатишга ва меғнатни илмий асосда ташкил этиш усулларига эътибор бериш зарур. Бунда, тўғри танланган бошқарув аппарати ходимларига кўп нарса боғлиқ. Уларнинг мақсадга мувофиқ иш юритиши корхонанинг хизмат кўрсатиш фаолиятини таъминлайди.

Download 30.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling