Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли
Download 89.56 Kb.
|
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли-fayllar.org
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг ролиИқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг ролиИқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли Режа: 1) Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳакида турли хил назария ва қарашлар. 2) Микроиқтисодий сиёсат. 3) Давлатнинг иқтисодиётдаги роли. Иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари. 4) Давлатнинг иқтисодий сиёсатини асосисй йўналишлари. Глобал иқтисодий сиёсат. 5)Иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро боғликлиги. 1. Давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги роли ҳақида турли хил назария ва қарашлар Миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги кўп омилли кўрсаткич бўлиб, бунда самарадорликнинг эришилган даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётдаги давлат ёки бозор тизимининг тутган ролига боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки анча юқори самарадорликка, биринчидан, бозорнинг тартибга солиш усуллари орқали; иккинчидан, иқтисодиётни фақатгина ягона марказдан онгли равишда марказлашган бошқариш йўли билан; учинчидан, такрор ишлаб чиқариш жараёнида давлатнинг аралашуви ва бозор усулларини уйғунлаштириш орқали эрилишилади. Ҳозирги даврда Республикамизнинг миллий иқтисодиёти ривожи учун кўпроқ учинчи йўл характерли хисобланади. Кишилик жамиятининг илк даврлариданоқ давлатнинг иқтисодиётга аралашуви муаммоси пайдо бўлди. Товар ишлаб чиқишини ривожланиши ва пулнинг пайдо бўлиши судхурлик муаммосини туғдирди. Судхурлик ўзининг юқори фоизлари билан товар ишлаб чиқарувчиларни (солиқ туловчиларни) хонавайрон қилиб, давлатни қашшоқлашишига олиб келди. Бу ўз навбатида давлатни ўзини ва солиқ тўловчиларни химоя қилишга мажбур қилди. Қадимги Бобилда қабул қилинган Эшнунн ва хаммурапи қонунлари бунга мисол бўла олади. Буюк жугрофий кашфиётлар даврида Ғарбий Европа мамлакатларининг мустамлакаларни босиб олиш сиёсати ҳам давлатни иқтисодиётга аралашувини зарур қилиб қўйди: биринчидан, мустамлака ахолисини итоатда ушлаб туриш; иккинчидан, мустамлакаларини бошқа давлатлардан ҳимоя қилиш зарурати пайдо бўлди. Бу хол иқтисодий назариянинг «меркантелистлар» окими таълимотида ўз аксини топди. Юқоридаги иккала ҳолда ҳам давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашиши асослаб берилган. Иқтисодий тафаккур тарихидан биринчи марта давлатнинг иқтисодиётдаги роли масаласи А.Смит томонидан илмий асосда кўриб чиқилган. Унинг "Халқлар бойлигининг табиати ва сабабаларини тадқиқ қилиш ҳақида" (1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиётнинг ўз-ўзини тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконига эга бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашишсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат килишга мажбур килади. А.Смит давлатнинг иқтисодий жараёнларига ҳар қандай аралашуви охир оқибатда фақат вазиятни ёмонлаштиради деб хисоблайди. Масалан, давлат томонидан белгиланган ташқи савдо тартиб - қоидалари миллий истеъмолчиларга фақат зарар келтириши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам импортга бож тўлови (пошлинаси) миллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериб, уларнинг чет эл шерикларига нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. Аммо бу охир оқибатда ишлаб чиқаришнинг анча юқори харажатлари ва паст сифатини сақлаб қолишига олиб келади. Бунда паст сифатли ва нархи қиммат товарларни сотиб олишга мажбур бўлган миллий истеъмолчилар ютқазади. А.Смитнинг "Тинч қўйиш" назарияси, 1923 - 1933 йилларда бозор иқтисодиётига асосланган деярли барча мамлакатларни қамраб олган иқтисодий инқироз даврида танқидга учради. Иқтисодий таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувини кучайтиришни тақазо қилди. Давлатни иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласи Джон М.Кейнснинг "Иш билан бандлилик, процент ва пулнинг умумий назариялари" номли китобида ўз аксини топди (1936). Бу китобда муаллиф давлат фискал (хазинавий) ва кредитли тартибга солиш воси- таларидан фойдаланиб, жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантиришни ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаши зарурлигини исботлайди. Амалда гап давлатнинг узлуксиз равишда кризисга қарши сиёсат ўтказиши, иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини тугатиш ва саноат циклининг ўзгаришини йўқотиш ҳақида кетади. Кейнс назарияси анча тугалланган назария сифатида АҚШда амалга оширилди. Урушдан кейинги даврда Кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ёки бу даражада бозор иқтисоди амалда устун бўлган барча мамла- катларда фойдаланилади. Шу билан бирга давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. Ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишни муҳим мақсади сифатида нафақат циклига қарши тартибга солиш ва иш билан бандлиликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади. ХХ асрнинг 70-йилларига келиб, иқтисодий назариянинг монетаризм ва унинг «рейгономика», тэтчеризм каби кўринишларида давлатнинг иқтисодиётга аралашуни чеклаш ғояси олга сурилди. Бу давр талаби эди. Иқтисодиёт анча жонланди. Лекин бозорнинг ўз ўзини бошқаришидаги камчиликлар натижасида 2008 йилда бошланган жахон молиявий-иқтисодий инқирози бу муаммога бошқача кўз билан қарашга мажбур қилди. Лондон шаҳрида 2 апрель куни бўлиб ўтган жахоннинг энг ривожланган 20 та мамлакати раҳбарларининг саммитида бир овоздан давлат иқтисодиётга аралашуви керак деган фикр ўз тасдиқини топди. Бу эса, Президентимиз И.А.Каримов томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг тўғрилигини тан олинганини билдиради. Download 89.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling