Фискал сиёсат 2 хил бўлади:
1 . Фаол фискал сиёсат. Бу кўлланилганда дискрецион восита-
лар ишга солинади, масалан, солиқлар камайтирилади, улардан сайланган тарзда бўлсада сийловлар берилади, бюджетдан трансфертлар бериш кўпайтирилади, фирмалар субсидиялар олади. Буларнинг ҳаммаси иқтисодий фаолликка олиб келади. Фирмалар харажати қисқариб фойдаси ортади, ахрлининг трансфертлар хисобидан харид қобилияти ошади. Хуллас, бу сиёсат фирмалар ва хонадонлар талабини оширади. Мана шундай йўл куп ҳолларда иқтисодиёт кийинчиликдан чиқиб ўзини ўнглаб олиши учун қўлланилади;
2 . Нофаол фискал сиёсат. Бу сиёсат молиявий стабилизаторларни ўзгартирмай, уларни эркин ишлашига йўл беришга қаратилади, чунки бозор механизми яхши ишлаб турган бўлади. Иқтисодиётнинг узилишларсиз юксалиб бориши туфайли молия воситаларини ўзгартиришга ҳожат қолмайди. Демак, бу сиёсат иқтисодий ўсиш тухтовсиз бораётган кезларда иш беради.
Инвестиция сиёсати. Бу инвестиция ресурсларини шакллантириш ва уларни керакли соҳаларга юборилишини таъминлашга қаратилган сиёсатидир. Бу сиёсат инвестицион фаолликни оширишга ёки камайтиришга қаратилади. Бу давлатнинг структура (ишлаб чиқариш таркибини ўзгартириш) сиёсати билан боғлиқ, бу эса ишлаб чиқаришнинг эски сохаларини чеклаб, янги, масалан, экспортга мулжалланган соҳаларини ўстиришни билдиради.
Инвестиция сиёсатига кўра янги истиқболли соҳаларга инвестиция килинган фойдадан умуман солиқ олинмайди ёки қисқартирилган миқдорда олинади. Янги соҳалардаги мол-мулкдан солик, олинмаган ҳолда эски сохалардага мол-мулкдан солиқ кўпроқ олинади. Бу билан янги сохаларнинг жадал ўсиши рағбатлантиради, эски соҳалар эса рағбатлантирилмайди.
5. Иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро боғликлиги
Бозор иқтисодиётининг ижтимоийлиги иқтисодий сиёсатни ижтимоий сиёсат билан узвий алокада бўлишини талаб қилади. Иқтисодиёт ижтимоий тарақиёт учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиб берса, ўз навбатида ижтимоий муаммоларнинг хал этилиши инсон капиталининг ривожи орқали иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Мана шундай боғланишнинг реал хаётда бўлиши иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг уйғунлашувини талаб килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |