Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли
Download 89.56 Kb.
|
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли-fayllar.org
2. Микроиқтисодий сиёсат
Иқтисодиётнинг қонун-қоидаларига амал қилиш иқтисодий сиёсат орқали юз беради, чунки буларни англаган ҳолда иқтисодиёт ривожига оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва булар иқтисодиётга таъсир этмай қолмайди. Иқтисодий сиёсат узи нима? Иқтисодий сиёсат — бу иқтисодиёт субъектларининг уз фаолиятига оид йўл-йуриқлари ва саъй - ҳаракатларининг мажмуасидир. Ҳар бир иқтисодиёт иштирокчисининг, бу хонадонми, фирмами ёки давлатми бунинг фарқи йуқ, ўз манфаатлари бор. Бу манфаатлар амалиётда аник, мақсад шаклига киради, иқтисодий сиёсат эса уни амалга оширишга қаратилади. Хонадоннинг мақсади уз истеъмолини максимумлаштириш ва келажакни таъминлаш учун жамғарма ҳосил этишдир. Фирманинг мақсади эса фойдани максимумлаштириш ва иқтисодий жихатдан барқарорлигини таъминлашдир. Давлатнинг мақсади эса, миллий. Иқтисодиётнинг барқарор ўсишини ва шу асосда халқ. фаровонлигини таъминлашдан иборат. Мақсадлар каби уларни амалга ошириш воситалари ҳам фаркланади ва бу иқтисодий сиёсатда ҳисобга олинади. Хатто бир тоифадаги субъектларнинг ҳам мақсади бир хил эмас, чунки уларнинг иқтисодий мақоми фарқланади. Масалан, бой, уртаҳол ва камбағал хонадонлар, кичик, урта ва йирик фирмаларнинг муайян даврдаги аник, мавсадлари бир хил эмас, булар индивидуаллашган, чунки уларнинг ўзи мустакил ва ғоят кўпчилик. Иқтисодий сиёсат 3 даражада бўлади, булар микро, макро ва мета (халқаро) сиёсатдир. Микросиёсат хонадон ва фирмалар сиёсати ҳисобланади. Бу ғоят индивидуаллашган бўлади, бунга яхлитлик хос эмас. Хонадон сиёсати унинг асосий фаолияти истеъмолга ва жамгаришга оид бўлади. Бу сиёсат танлов тамойилига асосланади. Хонадон ўзининг индивидуал йўлини тутади, лекин унинг сиёсати объектив шароитга мослашиши зарур, чунки айрим хонадон объектив иқтисодий мухитни ўзгартиришга қодир эмас, уни ҳисобга олишдан бошка иложи йуқ. Айни пайтда унинг сиёсатида субъектив жиҳат ҳам бор, чунки хар бир хонадон ўзи билган йўлдан қолмайди. Хонадон сиёсатининг мақсади яхши яшаш бўлганидан у бунга эришишнинг энг маъкул йўлини белгилаб олади. Бу йўлдаги биринчи иш — бу куп пул топиш бўлса, иккинчиси пулни оқлона сарфлаш бўлади. Оддий мехнаткаш хонадонининг асосий ресурси иш кучи бўлганидан уни яхширок, пулга сотиш, яъни яхши иш ҳақи берадиган жойга ўрнашиб олиш унинг сиёсатининг асосий йуналиши хисобланади, чунки пул топишнинг бирламчи шарти бандликдир. Хонадон сиёсатининг бошқа бир йуналиши ўз даромадини туғри сарфлаш сиёсати, яъни харажатлар сиёсатидир. Бу сиёсат энг аввал даромаднинг қандай қисми жорий истеъмолга юборилишини белгилайди, сунгра эса харид учун ажратилган пулга товарларнинг энг маъқул тўпламини танлаб олишни мулжаллайди, танлов эса товарларнинг нархи ва нафлилигидан келиб чиққан ҳолда уларни шундай комбинацияда (нисбатда) олишга қаратиладики, бу унинг харид қобилияти доирасида эҳтиёжларини максимал қондириши керак бўлади. Хонадоннинг жамғариш сиёсати унинг даромад топиш имконияти, даромаднинг бир қисмини жамлаб пулдан пул чиқариш имкониятидан келиб чикади, жамғаришнинг муқобил усулларини танлашни кўзлайди. Жамғариладиган пул молиявий ёки моддий активларга айлантирилади. Хонадон сиёсатида пулга акция, облигация сотиб олиш, уни банкка кўйиш, қарзга бериш ёки туғридан-туғри бизнесга жойлаштиришни олдиндан белгилаб олинади. У пулини инвестициялаганда биринчидан, пулни инфляциядан асраб, жамғарма қадрқийматини сақлаб қолишни, иккинчидан унинг кўпайиб қўшимча даромад келтиришини кўзлайди. Оддий хонадондан фарқлироқ бой-бадавлат хона-дон сиёсати ёлланиб ишлашдан эмас, балки бизнесдан пул топишни кўзлайди, чунки унинг иш кучидан бошқа индивидуал капитали ҳам бор. Бунга бизнес турини эркин танлаш орқали эришилади. Фирмалар сиёсати уз мақсадини аниқ, белгилаш ва унга эришиш йўллари ва воситаларини танлашдан иборатдир. Бу сиёсат мақсади фойдани максимумлаштиришни, бунга эришиб бўлмаганда фирма барқарорлигини таъминлаб, уни сақлаб қолиш ва бир маромда ривожлантиришни мўлжаллайди. Фирма сиёсати фаолиятнинг турли сохаларига тааллукли бўлади. Фирманинг ишлаб чиқариш сиёсати нимани қанча ва қандай даврда ишлаб чиқаришни белгилайди. Фирманинг ўз мақсадига етиши ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ, чунки хар қандай қўламда ишлаб чиқариш фойдали бўлавермайди. Шу сабабли фирма ишлаб чиқаришнинг шундай хажмини танлаб оладики, бунда ўртача харажатлар билан бозор нархи орасидаги фарқ энг катта бўлиб фойда максимумлашиши керак бўлади. Бунинг учун фирма ишлаб чиқаришни модернизациялаб, бозорга янги товарлар ва хизматларни таклиф этиш йўлидан боради. Фирманинг тижорат сиёсати товарларнинг қандай миқдорда ва қайси бозорларда сотилишини, уларнинг кредитга берилишини, экспорт миқдори ва таркибини белгилайди, савдо-сотикда рақобатчилар ва партнёрлар билан қандай муносабатда бўлиш йўлини аниклайди. Фирманинг нарх сиёсати бозорга қандай нарх билан чиқишни, нархнинг бозор шароитига қараб қандай ўзгартирилишини, нархлардан сийлов бериш тартиби кабиларни мўлжаллайди. Фирманинг молия сиёсати солиқларни тўлаш тартибини, солиқлардан имтиёз ва давлатдан субсидия олиш йўлларини, кредит олиш, уни қайтариш, фоиз тўлашга оид ишларни, фойдани тақсимлаб, уни самарали ишлатиш чораларини, акция чиқариб сотиш, ўзга фирмалар акциясини, давлат облигацияларини сотиб олишга оид йўлйуриқларидан иборат бўлади. Фирманинг рақобат сиёсати рақобатда иштирок этиш ёки этмаслик, рақобат юз берганда унинг усулларидан қайси бирини қўллаш, қандай воситаларни ишга солишга қаратилади. Вазиятга қараб сиёсатнинг у ёки бу йуналишига устуворлик берилади. Фирма сиёсати кисқа ва узоқ, даврга мўлжалланади, чунки шу даврларда турли мақсадлар олга сурилиб, уларга эришишнинг муқобил воситалари танлаб олинади. Фирма сиёсати, биринчидан, бозордаги вазиятга, иккинчидан, давлатнинг сиёсатига мослашиб боришни билдиради. Фирма сиёсати ҳам индивидуаллашган, бирок, сиёсатнинг умумий тамойиллари борки, уларга фирмалар ўз мақсадидан келиб чиққан ҳолда ва билганича риоя этишади. Фирма ўз сиёсатини белгилашда объектив ахборотга таянадики, бу ички ва ташқи ахборотлардан иборатдир. Ички ахборот фирманинг ўзидаги ҳолатни, ташқи ахборот эса ташқи муҳитдаги ҳолатни тавсифлайди. Фирмалар сиёсатини агар улар корпорациялар (акционер жамиятлар) бўлса олий бошқарув органлари (директорлар кенгаши, акционерлар мажлиси) ишлаб чиқади, уни амалга ошириш ишини менежерлар бажаради. Фирма оддий корхона бўлса, унинг сиёсатини эгасининг ўзи ёки унинг номидан менежерлар амалга оширади. Фирманинг сиёсатига к.араб унинг иши режалаштирилади. Шу мақсадда фирма стратегияси ишлаб чиқилиб, унда фирма сиёсати аниқ, чоратадбирлар шаклига эга бўлади. Фирма сиёсатининг нақадар ўринли эканлигини унинг мониторинги (баҳо бериш) орқали аниқланади. Download 89.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling