Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли
Давлатнинг иқтисодиётдаги роли. Иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари
Download 89.56 Kb.
|
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли-fayllar.org
3. Давлатнинг иқтисодиётдаги роли. Иқтисодий сиёсатнинг мақсади ва вазифалари
Ҳар бир мамлакатнинг миллий манфаати бўлиб, буни давлат ифодалайди. Давлат эса фуқаролик жамиятининг умуммиллий сиёсий институти бўлиб, унинг асосий функцияси шу жамиятни бошқаришдир. Жамиятдаги турли манфаатларни уйғунлаштириб, уларни ягона миллий манфаатга бирлаштирувчи куч ҳам давлат хисобланади, чунки бошқа сиёсий институтлар, чунончи партиялар, жамоат ташкилотлари ва уюшмалари фақат уларда бирлашган кишилар манфаатини ифода этадики, бу эса гурухий, яъни корпоратив манфаатлардир. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви икки йуналишда кечади. Биринчидан, иқтисодиётнинг давлат секторини ҳосил этувчи корхона ва ташкилотлар миллий иқтисодиётнинг бир бўлгани сифатида товар ва хизматлар яратиб бозор муносабатларида иштирок этади. Иккиичидан, давлат умумий манфаатларни ифодаловчи куч сифатида миллий иқтисодиётни тартиблашда иштирок этади. Давлатнинг турли идора ва ташкилотлари истеъмолчи сифатида бозордан ресурслар ва истеъмол товарларни сотиб олганда харидор сифатида бозор алоқаларида иштирок этади. Давлат фирмалари бозорга уз товар ва хизматларини таклиф этади ва бозордаги ресурсларга талаб билдиради. Хар икки ҳолатда давлат иқтисодиётнинг эл қатори субъекти вазифасини ўтайди. Бироқ, давлат бозорга нисбатан ташқи куч сифатида ҳам майдонга чиқиб бутун иқтисодиётни тартиблашда иштирок этади. Бунда давлат жамият номидан иш кўради. Давлат фирмалар ва хонадонлар ўртасида туриб уларнинг алоқаларини тартибга солади (20.1-раем). Давлатнинг истеъмоли унинг буюртмалари орқали талабни ошириб, фирмалар учун бозор яратиб беради. Давлатнинг хонадонларга берадиган пул трансфертлари уларнинг харид қобилиятини оширади, бу эса уз навбатида талабни ошириб фирмалар бозорини кенгайтиради. Давлат секторининг корхоналари ўз товар ва хизматларини бозорга чиқариб у ердаги таклифни оширадилар. 2008 йили Ўзбекистонда давлат секторининг корхоналари таклиф этган товар ва хизматлар янги ички маҳсулотнинг 20,6%ини ташкил этди. Давлат сектори ҳамма учун зарур, лекин рентабеллиги пастлигидан фирмалар қўл урмайдиган товар ва хизматларни яратади. Аксарият ҳолларда давлат сектори ишлаб чиқариш инфратузилмаси, чунончи, ёқилга-энергетика, транспорт, йўл хужалиги, сув хўжалиги, алоқа каби сохаларни қамраб олади. Уларнинг товар ва хизматлари эса миллий Иқтисодиётнинг ривожи учун сувдек зарур бўлади, шу сабабли шу соҳалар харажатини давлат ўз зиммасига олиб иқтисодий усишга ҳисса қўшади. Давлат кўрсатадиган ижтимоий хизматлар бепул бўлганидан улардан ҳамма бахраманд бўлади. Уларни истеъмол этиш фирмалар ва хонадонларни бир қатор ижтимоий сарфлардан озод қилади, бу билан инсон омилининг ривожини таъминлаб иқтисодий усишга шароит ҳозирлайди. Давлат ҳам иқтисодиёт субъекти, лекин бу оддий субъект эмас, балки бутун иқтисодиётни тартиблаб турувчи субъектдир. Миллий иқтисодиётни тартиблаб туришда фақат бозор кучлари эмас, балки давлат ҳам қатнашади. Бошқа субъектлар, масалан, фирмалар, факат ўз фаолиятини тор доирада, яъни корхона доирасида тартиблай оладилар. Макроиқтисодий даражада турли субъектлар фаолиятини бозор механизми бир-бирига мувофиқлаштириб турсада у вақти-вақти билан лаёқатсиз бўлиб туради (биз буни олдин кўриб чиққан эдик). Шу сабабли иқтисодиётни тартиблашда давлат фаол иштирок этади, лекин бу бозор қонун-қоидалари доирасида юз беради. Хозирги бозор иқтисодиётини давлат тартиблаб туришини фақат бозорнинг лаёкатсиз бўлиб қолиши билангина изохлаш мумкин эмас, чунки иқтисодий алокалар ғоят кенг миқёсли ва мураккаб бўлиб, бозор кучлари хатто мукаммал ишлаган тақдирда ҳам уларни тўлатўкис тартибга сола билмайди. Агар 2008 йили ер юзида яратилган жами товар ва хизматлар 58,9 триллион долларлик (нарх паритетига кўра) бўлса, буларни яратишда барча континентлардаги миллионлаб фирмалар иштирок этган, деярли 3 млрд. киши меҳнат қилган. Хозирги ишлаб чиқариш чуқур ихтисослашган бўлиб товар ва хизматлар кўпчилик мехнатининг махсулига айланади, уларнинг турлари кўпаяди. Истеъмолга тайёр товарларни яратишда кенг камровли иқтисодий алокалар талаб қилинади, корхоналар бир-бирига ресурслар, бутловчи қисмлар ва хатто деталлар етказиб беради. Ишлаб чиқаришда техникавий мураккаб товарлар хиссасининг ортиб бориши аитилган алоқаларнинг мунтазам бўлишини талаб қиладики, бу иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида янада кучаяди. Корхоналарнинг ташқи иқтисодий алокалари аҳамияти ғоят ошади ва буларни ўрнатишда давлатнинг иштироки талаб қилинади. Иқтисодий алокаларнинг глобализация даражасига чиқиш давлатнинг иқтисодиёт ролини оширса, корхоналарда бозорга қараб ўз фаолиятини ўзи тартиблашга интилиши бу ролни чеклайди. Фан-техника тарақиётда корхоналарни микродаражада бошқаришнинг энг мукаммал воситаларини яратди. Бунга мисол қилиб бошқаришнинг компьютерлашувини, корхоналарнинг глобал ахборотлар тармогига чиқишини олиш мумкин. Бунинг натижасида корхоналар бозор ҳакида атрофлича ахборотга эга бўладилар, бундан фойдаланиб бозорни прогноз қиладилар, ўз фаолиятини бозор талабига ўз вақтида мослаштира оладилар. Натижада ўз фаолиятини ўзи тартиблаш имкони кенгайиб боради. Хуллас, давлатнинг ролини зиддий омиллар белгилайди. Иқтисодий алоқаларнинг глобал тус олиши давлатнинг ролини кучайтирса, ўзини-ўзи тартиблаш имкони бу ролни чеклаб туради. Шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга аралашуви меъёрида бўлиши талаб қилинади. Давлатнинг иқтисодиётга аралашув меъёрм шундан иборатки, давлатнинг фаолияти бозор механизмининг ишлашига халақит бермаслига, аксинча бунга шароит яратиб бериши керак, зарур бўлганда бу механизм ишини тўлдириб туриши ҳам талаб қилинади. Хозирги бозор иқтисодиётида тартиблашнинг бозор механизми билан давлат механизми биргаликда амал қилади. Бироқ, уларнинг нисбати шароитга қараб турлича бўлади. Масалан, Италия, Австрия, Франция, Швецияда давлатнинг роли кучли бўлса, АҚШ, Япония ва Германияда бу нисбатан кучсиз. Давлатнинг тартибловчи ролини иқтисодиётнинг умумий холати ҳам белгилайди. Иктисодиёт ўсаётган пайтларда бозор кучлари ишлаб турганидан давлат иқтисодиётга камроқ аралашади. Аксинча, иқтисодиётда флуктлуация кечганда давлат иқтисодиётни унглаш учун унга фаол аралашади. Давлат иқтисодиётга ўз сиёсати билан таъсир этади. Давлатнинг сиёсати — бу макроиқтисодий сиёсат бўлиб, унинг муайян мамлакатнинг миллий иқтисодига тааллуқли йўл-йўриқлари ва улардан келиб чиқадиган саъй-харакатларидан иборатдир. Давлатнинг сиёсати хар доим миллий бўлади, мамлакат ривожининг ички ва ташқи шароитини хисобга олади. Сиёсатда энг аввал мамлакат иқтисодиётининг ҳолати, халқаро иқтисодий конъюнктуранинг миллий иқтисодиётга нечоғлиқ таъсир этиши, унда кутилаётган ўзгаришлар мамлакат зиммасига олган халкаро мажбуриятнинг қандайлиги, мамлакат иқтисодиётининг ресурслар билан таъминланиш даражасидан келиб чиқади, илгари амалга оширилган чоратадбирлар берган натижа ҳам хисобга олинади. Давлат сиёсати давлат рахбарларининг эрк-иродаси ва қатъиятлигига ва етилган иқтисодий муаммоларни нақадар идрок этишларига ҳам боғлиқ бўлади. Давлатнинг сиёсати миллий манфаатлардан келиб чиқдан ҳолда маълум мақсадларни кўзлайди. Булардан асосийлари қуйидагилар: 1 . Барқарор ицтисодий ўсишии таъминлаш. Бу ялпи ички махсулотнинг бир маромда ва етарли суръатлар билан ўсишига шароит ҳозирлашни билдиради, чунки ЯИМ қанчалик тез ўсса, мамлакат иқтисодий қудрати шунчалик ошади. 2 . Миллий иқтисодиётнинг мустақиллигини таъминлаш, уни чет элга қарам бўлишига йўл қўймаслик. Иқтисодиёт қанчалик мустақил бўлса, шунчалик миллий манфаатларга кўпроқ хизмат қилади. 3 . Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш. Бу иқтисодий оборотнинг узлуксизлигини, яъни такрор ишлабчиқаришнинг тухтовсиз давом этишини, иқтисодий фалажликка йўл қўйилмаслигини билдиради. 4 . Миллий пул қадр-қийматининг барқарорлигини таъминлаш, мамлакатдаги пул муомаласининг меъёрида боришига эришиш, пулни иқтисодий алоқаларнинг мунтазам ишлаб турувчи воситасига айлантириш. 5 . Аҳоли турмуш фаровонлигини муттасил ошириб, иқтисодиётнинг ижтимоийлигини тўлароқ юзага чиқаришга кўмаклашиш. 6 . Миллий иқтисодиётни халқаро интеграцион жараёнлар ва глобализациада фаол иштирок этиб, халқаро иқтисодиётда ўз ўрнини топиши, байналмилал иқтисодий муносабатларнинг тенг хуқуқли иштирокчисига айланишига эришиш. 7 . Миллий иқтисодиётнинг истиқболини таъминлаш, яъни уни узоқ, келажакда ўсиб боришига шароит ҳозирлаш. Булар иқтисодий сиёсатиинг стратегик, яъни узоқ, даврга мулжалланган мақсади ҳисобланади. Бироқ унинг кисқа вақтдаги тактик, яъни жузъий мақсадлари ҳам бор. Булар жумласига иқтисодий тангликдан чиқиб кетиш, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, новацияларни таъминлаш, янги ташқи бозорларга кириб бориш кабилар киради. Жузъий мақсадлар стратегик мақсадлардан келиб чиқади ва уларга хизмат килади. Давлат сиёсати белгилаган мақсадларга қўйидаги воситалар билан эришилади. Биринчиси, иқтисодий воситалар бўлиб, булар жумласига солиқлар, субсидиялар, лицензиялар, экспорт квоталари, учёт ставкалари, давлат буюртмалари, давлат инвестициялари, трансфертлар, турли иқтисодий санкциялар (жазолаш воситалари) кабилар киради. Иккинчиси, юридик воситалар. Бу иқтисодий фаолият тартиби ва қоидаларини, унинг давлат томонидан рағбатлантирилишини белгилаб берувчи қонунларни, уларга мос равишдаги қонун ости хужжатларни ишлаб чиқиш, уларни қабул қилиш ва жорий этишдан иборатдир. Қонунчилик иқтисодиётнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, булар эса бозор иқтисодиётининг объектив иқтисодий қонунлари талабидан келиб чиқиши зарур. Иқтисодиётга оид юридик қонунларни парламент қабул қилади. Хукумат эса уларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган қарорлар ва фармойишларни ишлаб чиқади. Тегишли давлат идоралари қонунларнинг амалга оширилишини назоратга олади. Учинчиси, сиёсий-маъмурий воситалар. Давлат ҳокимият сохиби бўлганидан ўз сиёсатига риоя этилишини ўз органлари кучи билан таъминлайди. Давлат олий сиёсий институт ҳисобланар экан, унинг қарорлари ва буйрукдарига ҳамма итоат этиши керак бўлади. Маъмурий усул ёрдамчи усул хисобланади, у бозор тизимида яхши натижа бермаганидан чекланган ҳолда қўлланилади. Download 89.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling