Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши мундарижа кириш


Битирув малакавий ишининг объекти


Download 1.27 Mb.
bet2/8
Sana18.02.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1210803
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Иқтисодиёт давлат1

Битирув малакавий ишининг объекти. Мазкур ишнинг объектини иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишга доир назарий фикрлар, чора-тадбирлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади .
Битирув малакавий ишининг предмети. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни ўрганиш битирув малакавий ишнинг предметини ташкил қилади.
Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари. Иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади. Иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иктисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш асосида барқарор, мутаносиб ўсишни таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифларни ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Битирув малакавий ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли масаласига алоҳида эътибор қаратиб, «2017 йилда иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамларни қўйдик. Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда», деб таъкидлаган4. “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир5, – деди Шавкат Мирзиёев. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг учинчи- “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” йўналишида ушбу масалага тааллуқли ғоялар бериб ўтилган6. Бу ишимизда асосий манбалар саналади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling