Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши мундарижа кириш
Битирув малакавий ишининг назарий ва амалий аҳамияти
Download 1.27 Mb.
|
Иқтисодиёт давлат1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Битирув малакавий иши тузилмасининг тавсифи.
- I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ИЛМИЙ- НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ I.1. Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар
Битирув малакавий ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Битирув малакавий ишидан ҳозирги кунда мавзуга оид материаллар тўпланган ва имкон даражасида ўрганилган. Бу материаллардан талабалар ва бу соҳага қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. Унда келтирилган мисоллар ва айрим маълумотлар иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш соҳасини ўрганаётган барча учун ҳам муҳимдир.
Битирув малакавий иши тузилмасининг тавсифи. Битирув малакавий иши кириш, 2 та боб, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар руйхатидан, иловалардан иборат. Битирув малакавий иши 40 бетдан иборат. I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ИЛМИЙ- НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ I.1. Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар жамият тараққиётининг долзарб масаларидан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам бу масалада турли ва мунозарали муаммолар мавжуд. Миллий иқтисодиётнинг самарадорлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Айниқса, унинг даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётдаги давлат ёки бозор тизимининг тутган ролига боғлиқ. Чунки миллий иқтисодиётнинг юқори самарадорлигига асосан қуйидаги йўллар орқали эришилади: 1) иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор усулларини қўллаш; 2) иқтисодиётни фақат давлат томонидан марказлашган ҳолда бошқариш; 3) такрор ишлаб чиқариш жараёнига давлатнинг аралашуви ва бозор усулларини уйғунлаштириш. Ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиёти ривожи учун кўпроқ учинчи йўл хусусиятли ҳисобланади. Давлатнинг иқтисодиётдаги роли масаласи илмий асосда биринчи марта А.Смит томонидан кўриб чиқилган. Унинг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида» (1776) номли асарида иқтисодиётнинг бозор усуллари орқали ўзини ўзи тартибга солишининг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашувсиз, ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади7. Сўнгги йилларда республика иқтисодиётида давлатнинг роли ва иштирокини қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларини бошқаришга бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилиш, шунингдек аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, иқтисодиёт органларининг амалдаги тузилмаси, уларнинг ишини ташкил қилиш принцип ва усуллари иқтисодиётни бошқаришнинг замонавий талабларига, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги тузилмавий ўзгартиришларга жавоб бермайди. Хусусан, иқтисодиётнинг ўзгариши шароитида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосланган мақсадли йўналишларини (индикаторларини) шакллантириш, шунингдек мавжуд ички ва ташқи омилларни ҳамда ислоҳотларнинг стратегик устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг янги манбаларини аниқлаш тизими мавжуд эмас. Иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ тараққиёти, шу жумладан урбанизация салоҳиятини амалга ошириш орқали мутаносибликни таъминлаш учун ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш тизими керакли даражада йўлга қўйилмаган. Бозор тамойилларини кенг жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш ва уларни ташқи бозорларга йўналтириш ҳажмларини ошириш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқилмаяпти. Натижада, барқарор ишчи ўринлари яратиш даражаси пастлигича сақланиб қолаётганлиги аҳолини, айниқса, қишлоқ аҳолисини барқарор даромад манбаи билан таъминлаш имконини бермайди ва сифатли инсон капиталини ривожлантиришга тўсқинлик қилади8. А.Смит давлатнинг иқтисодий жараёнларга ҳар қандай аралашуви охир оқибатда фақат вазиятни ёмонлаштиради деб ҳисоблайди. Масалан, давлат томонидан белгиланган ташқи савдо тартиб-қоидалари миллий истеъмолчиларга фақат зарар келтириши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам импортга бож тўлови миллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериб, уларнинг чет эл шерикларига нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. Аммо бу охир оқибатда ишлаб чиқаришнинг анча юқори харажатлари ва паст сифатини сақланиб қолишига олиб келади. Бундан паст сифатли ва нархи қиммат товарларни сотиб олишга мажбур бўлган миллий истеъмолчилар зарар кўрадилар. А.Смитнинг «Тинч қўйиш» назарияси сўнггги йилларда бозор иқтисодиётига асосланган деярли барча мамлакатларни қамраб олган иқтисодий инқироз даврида танқидга учради. Иқтисодий таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувини кучайтиришни тақозо қилди. Давлат жамиятнинг муҳим институционал ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида “давлат – мамлакат миқёсида жамиятни уюштириш масалаларини ҳал қилиш, унинг ташқи муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма. Давлат жамиятни ўз қонун-қоидаларига кўра идора қилади, турли тип, шаклларда ташкил топади”9 деб берилган. Давлатнинг умум эътироф этилган белгилари қуйидагилардан иборат: -давлат ўз чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган бутун жамият, аҳолисининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади; - давлат суверен ҳокимиятнинг ягона эгасидир; - давлат юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган қонунлар ва уларга асосланиб чиқарилган ҳужжатларни қабул қилади; - давлат ўз функцияларини бажариш учун зарур давлат органлари ҳамда тегишли моддий воситалар тизимидан иборат механизм ( маҳкама)га, ҳуқуқни муҳофаза қилиш (жазолаш) органлари – суд, прокуратура, милиция, полиция кабиларга, ўз мудофааси, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва ҳавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда ҳавфсизлик органларига эга бўлади10. Замонавий институцинализм назарияси давлатга иқтисодий нуқтаи назардан таъриф беради. Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда очиб берилади. Д.Нортнинг таърифлашича, давлат – зўрликни амалга оширишда қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудни қамраб олувчи ташкилот11. Солиқларга олимлар томонидан берилган бир қанча таърифларни ўрганиб чиқдик. Шу ўринда бу таърифлар маълум маънода бир-бирини такрорлаб, тўлдириб ва бойитиб келмоқда. Юқоридаги таърифлар солиқларни тўлиқ ва аниқ ёритиш, уларнинг барча жиҳатларини батафсил қамраб олмайди. Шунинг учун солиқ категориясини ҳар томонлама кенгроқ ва батафсилроқ, шунингдек унинг моҳияти ва аҳамиятини, иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ўрни, солиқларнинг назарий жиҳатларини аниқроқ ва тўлиқроқ ёрита оладиган таърифни ишлаб чиқиш муаммоси мавжуд. Демак, солиқлар – бу бюджетга тушадиган пул ва қонунда белгиланган мажбурий муносабатлардир. Солиқларнинг мажбурийлиги Олий Мажлис томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ва меъёрий қонунлар билан таъминланади. Шундай экан, солиқларни тўламасликка, солиқ объектини яширишга, солиқ суммасини камайтириб кўрсатишга солиқ тўловчиларнинг ҳаққи йўқ. Шундай қилиб, Республикамизда бюджет даромадларини шаклланишини таъминлаш ва халкаро солиқ сиёсати муаммолари ўзаро умумийлик ҳамда ўзига хосликка эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, хулоса қилиш мумкинки, билвосита солиқлар улушининг ошиши жараёнига бир томонлама баҳо бериш мумкин эмас. Аслида, солиқ тизимларининг такомиллашиб бориши шуни кўрсатмокдаки, билвосита солиқка тортиш талаб ва таклиф механизмига таъсир этиши орқали рақобатни издан чиқарувчи омил саналади. Бизга, маълумки, рақобатли бозор тизими ресурсларни шундай товар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтирадики, уларга ҳаммадан кўра кўпроқ жамият эҳтиёж сезади, айнан шу фаолият ривожига билвосита солиқка тортиш механизми салбий таъсирга эга бўлади. Давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласи Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) номли асарида ўз аксини топди. Унда муаллиф давлат фискал (хазинавий) ва кредитли тартибга солиш воситаларидан фойдаланиб, жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантиришни ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаши зарурлигини исботлайди. Амалда гап давлатнинг узлуксиз равишда инқирозга қарши сиёсат ўтказиши, иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини тугатиш ва саноат циклининг ўзгаришини бартараф этиш ҳақида кетади. Кейнс назарияси анча тугал шаклда АҚШда амалга оширилди. Урушдан кейинги даврда Кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ёки бу даражада бозор иқтисодиёти амалда устун бўлган барча мамлакатларда фойдаланилди. Шу билан бирга давлатни иқтисодиётдаги ролининг янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. Ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим мақсади сифатида нафақат циклга қарши тартибга солиш ва иш билан бандликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади. Биринчидан, давлат миллий иқтисодиётда ўзини ўзи бозор воситасида тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўзига олади. Булар қаторига мудофаани таъминлаш, мамлакатда ички тартибни сақлаш ва аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи бир қатор ижобий ва салбий оқибатларни туғдиради. Бу оқибатлар бевосита учинчи томон манфаатида акс этиб, кишиларнинг алоҳида гуруҳи ва умуман жамият манфаатига таъсир қилади. Масалан, чиқитли технологияга асосланган ишлаб чиқаришларда тозалаш қурилмаларига харажатларни тежаш, хусусий ишлаб чиқарувчилар нуқтаи назаридан (у ёки бу компания ёки индивидуал ишлаб чиқарувчи учун) фойдали, атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келиши эса жамиятнинг бошқа аъзолари учун қўшимча салбий оқибатга эга. Давлат якка тадбиркор ёки истеъмолчидан фарқли, жамият манфаатини ифодалаб, қўшимча ижобий самарани рағбатлантиришга ва аксинча салбий самара билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва чеклашга ҳаракат қилиши зарур. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling