“ИҚтисодий фанлар” кафедраси


ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ДАВРИДА РАҚАМЛИ


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana22.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1219826
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.Давлат хавфсизлик университети ТЎПЛАМ 10.05.2022 — копия

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ДАВРИДА РАҚАМЛИ 
ҚТИСОДИЁТНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИККА 
ТАЪСИРИ 
Рашидов М.К. 
Навоий давлат кончилик институти доценти 
Турсунув Элбек
Навоий давлат кончилик институти талабаси 
 
Ҳозирги глобаллашув даврида рақамли иқтисодиѐт тобора кучайиб 
бораѐтганлиги барчамизни қувонтиради, албатта. Лекин, унинг аҳамиятини 
190
Муаллиф ишланмаси 


267 
чуқурроқ ўрганиш ва кўр кўрона иш тутмасликни ҳам талаб даражасида олиб 
бориш лозимдир. Шунинг учун ҳам дастлаб ―рақамли иқтисодиѐт‖ атамасига 
тўхталиб ўтсак. 
Дастлаб бу атама 1995 йилда америкалик дастурчи олим Николас 
Негропонте (Массачисест университети) томонидан қўлланилди. Кейинчалик 
эса, бу атамани иқтисодчилар, сиѐсатчилар, тадбиркорлар ва журналистлар 
кенг қўллай бошлаганлар. Ўтган йили Жаҳон банкининг асосий 
ҳисоботларидан бири ҳам дунѐда рақамли иқтисодиѐтнинг ҳолати 
тўғрисидаги ҳисоботдир(―Рақамли дивидентлар‖ номи остидаги ҳисобот
191
). 
Афсусланарли томони шундаки, шу пайтгача ушбу концепсиянинг 
мазмуни ноаниқлигича қолмоқда. Ҳатто, Жаҳон банкининг ҳисоботида ҳам 
аниқ таъриф йўқ. Кўпгина интернет материалларида рақамли иқтисодиѐт 
қайси иқтисодиѐт тури билан боғлиқлиги ва ўхшашлиги, қайси 
материалларни ўрганиши ҳақида маълумотлар қисман мавжуд холос. 
Назарий жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, аввало ―аналог‖ 
иқтисодиѐт тушунчасини эсга олиш керак. ―Аналог иқтисодиѐт‖- бу 
жамиятнинг иқтисодий фаолияти, шунингдек ишлаб чиқариш, тақсимлаш, 
айирбошлаш ва истеъмол қилиш тизимида шаклланадиган муносабатларнинг 
йиғиндисидир. Компютер, интернет ва мобил телефонлардан фойдаланиш 
аллақачон истеъмол сифатида кўриб чиқилиши мумкин бўлган омилдир. Бу 
ҳолда рақамли иқтисодиѐтни интернет, мобил телефон ва АКТ воситачилик 
қиладиган иқтисодий муносабатларнинг бир қисми сифатида ифодаланиши 
мумкин. 
Бошқариш тизимлари ва электроника университети ―Рақамли 
иқтисодиѐт‖ атамасида иккита ѐндашув мавжуд деб ҳисоблайди. Биринчи 
ѐндашув ―классик‖: ―Рақамли иқтисодиѐт‖- бу рақамли технологияларга 
асосланган иқтисодиѐтдир ва бундан ташқари, фақат электрон маҳсулотлар 
ва хизматлар соҳасини тавсифлаш янада тўғри бўлади. Классик мисоллар - 
телетиббиѐт, масофадан туриб ўқитиш, тиббий таркибни сотиш (филъмлар, 
телевизорлар, китоблар ва бошқалар). Иккинчи ѐндашув кенгайтирилган: 
―Рақамли иқтисодиѐт‖ бу рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда 
ишлаб чиқариш. 
―Рақамли иқтисодиѐт‖ - бу маълумотларни яратиш, қайта ишлаш, 
сақлаш, узатишнинг янги усулларига, шунингдек рақамли компьютер 
технологияларига асосланган иқтисодиѐтдир-деб, таърифни беради: Москва 
давлат университети доценти Енговатова Алехандра. 
191
Анна Урманцева ―Риа-новости‖ газетаси, Москва, 16 июн 2017 г. 


268 
Иқтисод фанлари доктори, Россия Фанлар академиясининг мухбир 
аъзоси - Владимир Иванов энг кенг таъриф беради: ―Рақамли иқтисодиѐт - бу 
бизнинг ҳаѐт ҳақиқатимизни рақамларда тўлдирадиган виртуал муҳит‖. 
Жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви ва технологик ривожланиш 
шароитида 
Ўзбекистоннинг 
иқтисодий 
ривожланишини 
рақамли 
иқтисодиѐтнинг жадал ўсишини тасаввур қилиш қийин. Масалан, Аccентуре 
консалтинг компанияси 2022 йилга келиб, глобал ЯИМнинг чорак қисми 
рақамли соҳада бўлишини тахмин қилмоқда. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, 
чунки 2019 йилда технологик гигантлар даври бошланди, бунда технологик 
соҳадаги 7 компания энг қиммат 10 та компаниялар рўйхатига маҳкам 
ўрнашиб олди. Бироқ, рақамли иқтисодиѐтни рағбатлантириш учун 
рақамлаштириш ва рақамли тижоратни ривожлантиришга тўсқинлик 
қиладиган тўсиқларни олиб ташлаш керак. Масалан, АКТ ривожланиши 
индекси бўйича Ўзбекистон 170 дан ортиқ давлат ичида 103-ўринни эгаллаб 
турибди. 
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиѐтни 
ривожлантириш муаммолари ривожланаѐтган мамлакатлар ҳам дуч 
келадиган умумий муаммоларга ўхшашдир. Асосий муаммолардан яна бири 
телекоммуникация инфратузилмаси ва коммуникациясининг пастлиги. 
АКТга 
инвестицияларнинг 
камлиги 
(2017 
йилдаги 
умумий 
инвестицияларнинг 
2,8%) 
туфайли 
республикада 
базавий 
алоқа 
станцияларининг зичлиги жуда пастлигича қолмоқда (1600 аҳолига 1 та база 
станцияси). Бундан фарқли ўлароқ, Қозоғистондаги бундай минора 643, 
Россияда эса 235 аҳолига АКТ эҳтиѐжларини қондиради. Бу эса ѐмон 
интернет ва уяли алоқа хизматлари рақамли иқтисодий ўсишни 
секинлаштириши ва рақамли тафовутни кенгайишига олиб келади. МДҲ 
давлатлари билан таққослаганда, 2019 йилда Ўзбекистонда интернетнинг 
ўртача тезлиги (мобил ва қўзғалмас кенг бўғинли) тахминан икки баравар 
паст эди. 
Ўзбекистонда рақамли кўникмаларнинг етишмаслиги рақамли 
конвертация учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон кам 
ривожланаѐтган давлатлардан бири сифатида аҳоли жон бошига тўғри 
келадиган ЯИМ даражаси мутлақо (2016 йилда 100%) бошқа мамлакатлар 
билан таққослаганда (масалан, Лаос Халқ Демократик Республикасида 
84,66%) йил). Бошқа томондан, ривожланаѐтган мамлакатларда катталар 
саводхонлиги даражаси юқори бўлишига қарамай, рақамли саводхонлик паст 
даражада қолмоқда. Эҳтимол, буни мактабларда АКТнинг паст даражаси ва 
тарқалиши билан изоҳлаш мумкин. 2017 йилда 1000 талабадан 32тасида 
шахсий компютерлар мавжуд эди. Бундан ташқари, мактаблардаги 


269 
компютерларнинг етишмаслиги, Ўзбекистондаги шахсий компютерларга эга 
уй хўжаликлари сони, ҳар 100 хонадонга 50тадан компютерни 
кучайтирмоқда. Буни меҳнат бозоридаги тенденциялар ҳам тасдиқлайди - 
Ўзбекистон меҳнат бозорида малакаларнинг етишмаслигини баҳолаш бўйича 
ўтказилган тадқиқотга кўра, сўралган компанияларнинг 68 фоизи янги 
номзодларни ѐллашда асосий сабаблардан бири сифатида АКТ ва компютер 
кўникмаларининг аҳамиятини таъкидлашган.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling