“ИҚтисодий фанлар” кафедраси


-расм. Давлатларнинг АКТ бўйича ривожланиш индекси


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana22.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1219826
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.Давлат хавфсизлик университети ТЎПЛАМ 10.05.2022 — копия

1-расм. Давлатларнинг АКТ бўйича ривожланиш индекси
192
Рақамли инфратузилманинг заифлиги ва мамлакатда рақамли 
кўникмаларнинг етишмаслиги туфайли Ўзбекистонда рақамли айланмалар 
суст суръатлар билан ривожланмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 
қарорида 
мамлакатда 
онлайн-савдо 
ва 
савдо 
майдончаларининг етарли даражада эмаслиги қайд этилган. 
2-расм. Интернетдан фойдаланувчилар сони
(аҳоли сонига нисбатан % да) 
192
ЕРГО тадқиқот ва маслаҳат маркази маълумотлари асосида 
4,85 
4,63 
4,9 
6,08 
6,12 
8,18 
0
1
2
3
4
5
6
7
8
9
Перу 
Миср 
Ўзбекистон 
Туркия 
Бразилия 
АҚШ 
АКТ индекси 
21 
22 
38 
52 
57 
74 
76 
76 
79 
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90


270 
Шунга қарамай, сўнгги 13 йил ичида терминал орқали битта карта 
бўйича ўртача тўлов миқдори 207 минг сўмдан 2,7 миллион сўмгача ошди. 
2018 йилда терминал орқали амалга оширилган тўловларнинг умумий ҳажми 
53 трлн.сўм. Гарчи, Парламент 2005 йилда Интернет орқали қонуний 
операцияларни амалга ошириш учун асос бўлган "Электрон рақамли имзолар 
тўғрисида" ги қонунни қабул қилган бўлса-да, тартибга солишнинг йўқлиги 
Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантиришга халақит 
берадиган асосий тўсиқ бўлиб олмоқда. Ҳозирги вақтда меъѐрий ҳужжатлар 
лойиҳаларини муҳокама қилиш учун мўлжалланган (regal.gov.uz.) веб-сайтда 
"Электрон тижорат тўғрисида" ги қонунга электрон тижорат соҳасидаги 
такомиллаштирилган тартибга солувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар 
тўғрисидаги қонун лойиҳаси жойлаштирилган. 2017 йилда Ўзбекистон 
электрон ҳукумат тизимига давлат хизматлари веб-порталини ишлаб чиқиш 
билан бошлади. 2018 йилда турли хил давлат идоралари томонидан 127 та 
онлайн хизматлар таклиф қилинди ва уларнинг сони 3,2 миллионга етди. 
Бироқ, 32 миллиондан фойдаланувчилар сони атиги 57,7 минг кишини 
ташкил этди. 2019 йилдан бошлаб, давлат хизматларини Интернет орқали 
олиш 10% арзонроқ. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат индекси 
мамлакат ўз аҳолиси учун кириш ва интеграцияни таъминлаш учун ахборот 
технологияларини қандай ишлатишини акс эттиради. 2018 йилда Ўзбекистон 
бўйича кўрсаткичлар МДҲ бўйича ўртача кўрсаткичга тенг ва дунѐ бўйича 
ўртача кўрсаткичдан юқори. Рейтингдаги 193 мамлакат орқасида Ўзбекистон 
81-ўринни эгаллади. 
Интернетнинг ошган нархи, етарли қамров йўқлиги ва интернетнинг 
халқаро 
ўтказувчанлиги 
пастлиги 
телекоммуникация 
соҳасининг 
монополлашган 
натижасидир. 
Ривожланаѐтган 
мамлакатларда 
телекоммуникацияларнинг бозор шакли кўпинча олигополия ѐки ҳатто 
монополия ҳисобланади. Ўзбекистонда ва бошқа МДҲ мамлакатларида 
телекоммуникация соҳаси асосан битта етакчи компания билан чекланган
улар махсус ваколатларга ва манбаларга эга (масалан, Ростелеком, 
Укртелеком, Казактелеком, Азтелеком ва бошқалар). Рақамли иқтисодиѐт 
сари муҳим қадам 2020 йилга мўлжалланган дастурларда давлат 
монополиясини бекор қилишдан бошланиши лозим. Телекоммуникация 
соҳасини либераллаштириш орқали Ўзбекистон ўз фуқароларига хавфсиз ва 
арзон интернет хизматларини тақдим этиш ва рақамли итқисодиѐтдан фойда 
олиш имконини беради. 
 


485 
50 Muxamedov M.M. 
O‗zbekiston 
Respublikasida 
autsorsing 
xizmatini joriy etilishi va uni rivojlantirish 
istiqbollari 
232 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling