Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ
1 Каримов И. А. Эришган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳотлар йўлидан изчил бориш - асосий вазифаларимиз. // Халқ сўзи, 2004 й, 10 февраль, №28. Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) билим савияларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касбҳунар кўникмаларига эга бўладилар. Бу кўникмаларни олий ўқув юртларида давом эттиришлари ёки меҳнат фаолиятида рўёбга чиқаришлари мумкин. Касбҳунар коллежи тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус касбҳунар таълими беради, ўқувчиларнинг касбҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касбҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради. Касбҳунар коллежлари жиҳозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг танланганлик, ўқув жараёнини ташкил этилиш жихатидан янги типдаги таълим муассасалари ҳисобланади. Улар бир ёки бир неча замонавий касбҳунарни эгаллаш ҳамда тегишли ўқув фанларидан чуқур назарий билим олиш имконини беради. Академик лицейлар ва касбҳунар коллежларида таълим олиш ўқувчиларга ўз билимларини чуқурлаштириш ва танлаган ихтисосликларига эга бўлишни таъминлайди. Академик лицейлар ва касбҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар берилади. Бу дипломлар таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисос ва касбҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидланишича, ўрта махсус, касбҳунар таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагилар зарур: академик лицейлар ва касбҳунар колежлари фаолиятнинг норматив базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; соҳа учун олий таълим муассасаларининг, ишлаб чиқариш, фан ва маданият соҳасининг мутахассисларини жалб этган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, шу жумладан, чет элларда тайёрлашни ташкил этиш; ўрта махсус, касбҳунар таълимлари ўқув муассасалари учун таълим ва касбҳунар дастурлари, ўқув услубига мажмуалар ишлаб чиқиш; академик лицейларининг ўқувчилари меҳнат фаолияти кўникмаларини эгаллашлари учун ихтисослаштирилган дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш; касбҳунар коллежларида тайёрланадиган мутахассисларга нисбатан ихтисос ва касбҳунар, малака талабларининг рўйхатини ишлаб чиқиш; ҳудудларнинг жўғрофий ва демографик шартшароитларини ва тегишли соҳадаги мутахассисларга бўлган маҳаллий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касбҳунар таълим тизими муассасаларининг ташкил этилишини ва улар оқилона жойлаштирилишини таъминлаш, уларга ўқувчиларни имкон қадар оиласидан ажратмаган ҳолда қамраб олиш; академик лицейлар ва касбҳунар коллежларининг моддийтехника ва ахборот базаларини мустаҳкамлаш. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилингандан кейин узлуксиз таълим турларининг энг асосий ўрта бўғини бўлмиш ЎМКҲТ (ўртамахсус касбҳунар таълим) бизнинг кадрлар тайёрлаш миллий моделимиз бошқа мамлакатларнинг таълим тизими билан ўхшаш эмаслигини кўрсатди. Бунда, айниқса, узлуксиз таълимдаги муҳим бўғин 3 йиллик мажбурий ЎМКҲТ қандай бўлиши керак, унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат, уни ташкил этиш ва бошқариш механизмлари қандай бўлиши керак, битурувчиларга қандай намунадаги ҳужжатлар берилиши лозим, академик лицей ва касбҳунар коллежлари қандай ҳужжатлар асосида фаолият кўрсатишлари зарур деган саволлар юзага келади. Президентимиз И. Каримов ҳам Миллий дастурни амалга оширишдаги энг оғир, энг мураккаб ва энг нозик масала 3 йиллик таълим муассасаларини ташкил этиш ва бу поғонада болаларимизга билим бериш ва касбҳунар ўргатиш муаммоларидир деб, кўп марта таъкидлаган. Юқоридаги саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус касбҳунар таълимини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва шу Қарор асосида тасдиқланган “Ўрта махсус, касбҳунар таълими тўғрисида”ги Низом ойдинлик киритди. Бу Низомга асосан касбҳунар бўйича чуқурлаштирилган, табақалаштирилган таълим бериш ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланиши ва уларнинг ўз қобилиятлари ва мойилликларига мувофиқ танланган касбҳунар бўйича мутахассисликларни эгаллашини таъминлаш ўрта махсус, касбҳунар таълимининг мақсади ҳисобланади. Умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати 3 йиллик мажбурий таълим тури бўлиб, унинг йўналиши академик лицей ёки касбҳунар коллежи ўқувчилари томонидан ихтиёрий танланади. Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстириш, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касбҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган ўрта махсус ўқув юртидир. 9 йил давомида мактабларда ўқувчилар умумий таянч маълумот олган бўлсалар, эндиликда улар ўзи танлаган йўналиш бўйича билим олиш ва олий ўқув юртига кириш учун мақсадга йўналтирилган фанларни мукаммал ўрганиши билан махсус билим олиш имкониятига эга бўладилар. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling