Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим тизими ривожланишининг асосий кўрсаткичлари 1 .
- Касбҳунар коллежларининг ихтисослашуви бўйича таркиби 1
- 3§. Кадрлар тайёрлаш ва дарс бериш мазмунини ўзгартириш – давр талаби
- 4§. Олий таълим муассасаларида, академик лицей ва касбҳунар коллежларида дарс ўтишнинг хусусиятлари
Касбҳунар коллежи ўқувчиларнинг касбҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танлаган касблари бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган ўрта махсус, касбҳунар ўқув юрти. Унда ўқувчиларга ўзлари танлаган касбҳунар йўналишлари бўйича махсус билим берилади ва касбҳунар ўргатилади. Улар замонавий жиҳозланганлиги, ўқитувчипедагоглар савияси, ўқиш жараёнини ташкил этилиши ва талабаларга камида 23 замонавий касбҳунар бера олиши билан олдинги касбҳунар мактабларидан тубдан фарқ қилади.
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар туфайли таълим тизими таркиби ўзгариб борди. Уни қуйидаги жадвал маълумотларидан ҳам кўрса бўлади. Таълим тизими ривожланишининг асосий кўрсаткичлари1.
1 Ўзбекистон иқтисодиёти 2002. Т.: 2003. 78-бет. Основные показатели развития народного образования и подготовки кадров за 2004 год. Статистический бюллетень. Ташкент: 2005, стр. 3.
Изоҳ: Ҳар бир ўқув юрти бўйича битирганлар сони мувофиқ равишда 2002, 2003, 2004 йиллар бўйича кўрсатилган. Жадвал маълумотларига қараганда республикамизда умумтаълим мактаблари ва ўқувчилар сони унчалик ўзгармагани ҳолда кейинги йилларда 11синф битирувчилари 2000 2001 йилларга нисбатан анча кўпайгани сезилади. Академик лицей ва айниқса, касбҳунар коллежлари ва уларда ўқиётганларнинг сони ортиб бораётганини қувончлидир. 20002001 ўқув йилида Ўзбекистонда барча олий таълимгача бўлган (биринчи синфдан бошлаб) билим масканлари ўқувчиларининг 0,15 фоизини академик лицей ва 0,9 фоизини касбҳунар коллежлари ўқувчилари ташкил этган бўлса, 2002/2005 ўқув йилига келиб, мувофиқ равишда 0,5 фоизини ва 10,9 фоизини ташкил этди. Ёки 2004/2005 ўқув йилида 2000/2001 йилга нисбатан академик лицей ўқувчилари 3 марта, касбҳунар коллежи ўқувчилари 12,7 мартадан ортиқ кўпайди. Бу рақамлар академик лицей ва касбҳунар коллежларининг таълим тизимидаги салмоғи борган сари ортиб, қамрови кенгайиб бораётганини кўрсатади. Агар 9 синфдан кейинги ўқувчилар таркибини олсак, уларнинг асосий қисмини академик лицей ва касбҳунар коллежлари ўқувчилари ташкил қилаётганини кўриш мумкин. Фаолият кўрсатаётган академик лицейлар сони 1,6 мартага, касбҳунар коллежлари эса 3,4 мартага ортди. Демак, ана шу йиллар давомида республикада 25 академик лицей ва 586 касбҳунар коллежи қурилиб, ишга туширилди ёки тубдан реконструкция ишлари амалга оширилди. Шу йиллар давомида олий ўқув юртлари сони 2 тага кўпайиб, 63 тага етди. Улардаги талабалар сони 143,8 фоизга кўпайди. Касбҳунар коллежларининг ихтисослашуви бўйича таркиби1( 2004/2005 ўқув йили, фоиз ҳисобида)
1 Манба: Основные показатели развития народного образования и подготовки кадров за 2004 год. Статистический бюллетень. Ташкент, 2005, стр. 54 (Маълумотлар асосида муаллиф томонидан ҳисобланган)
Жадвал маълумотларига назар солсак, ҳозирги пайтда республикамизда 827 касбҳунар коллежлари бўлиб, улардан 203 таси қишлоқ хўжалиги, 140 таси саноат, 102таси иқтисод, 102 таси хизмат кўрсатиш, 73 таси қурилиш, 57 та си соғлиқни сақлаш, 49 таси маориф йўналишлари бўйича ёшларимизга билим, малака бермоқдалар. Уларда ўқиётганлар, барча ўқувчиларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Ўрта махсус, касбҳунар таълими муассасалари ҳудудларнинг демографик ва географик шароитларини, тегишли муассасаларга бўлган маҳаллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни амалиётдан узоқлаштирмасдан «имкони борича кўпроқ қамраб олиш чораларидан келиб чиқиб» ташкил этилади. Ҳозирги пайтда, касбҳунар таълими соҳасида 50,8 минг педагог ва муҳандиспедагоглар фаолият кўрсатишяпти. Улардан 45,6 минги олий маълумотга эга. 2010 йилга келиб, соҳада жами 167 минг педагог ва муҳандиспедагоглар ишлаши назарда тутилган. Олий ўқув юртларида эса тўла ставкада 20 мингдан ортиқ профессорўқитувчилар дарс беришмоқда. Улардан 1470 таси фан доктори, 7113 таси фан кандидати, 1232 киши профессор, 4885 киши доцент лавозимида ишлайди. Ҳозирги пайтда иқтисодий ривожланиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, асосий вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Бу вазифани тайёрлаган мутахассис кадрларимиз, айниқса, касбҳунар таълими битирувчилари амалга оширишади. Ўрта махсус касбҳунар таълимини ривожлантиришда қатор ютуқларга эришилгани билан бир қаторда камчиликларни ҳам кўрсатиб ўтишимиз зарур. Бу, энг аввало, республикамиз иқтисодиётида барқарор равишда 1520 минг бўш ишчи ўрни жой бўлиш тенденцияси кузатилишида ифодаланади. Иккинчидан, саноатга юқори малакали, асосан IV ва ундан юқори разрядли ишчилар керак. Меҳнат бозорини эса, асосан, 23 разрядга эга бўлган коллеж битирувчилари тўлдираяпти. Учинчидан, ҳозирги пайтда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда, кичик мутахассислар тайёрлашда буни ҳисобга олиш керак. Тўртинчидан, фантехника тараққиёти, кўп тармоқларда ишчи кучига бўлган талабни қисқартиради. Мутахассислар тайёрлаётганда буни ҳам ҳисобга олиш керак. Янги техника, технология унча тез суръатлар билан жорий қилинмайдиган тармоқлар учун кўпроқ, тез ўзгарадиган соҳаларга нисбатан камроқ мутахассислар тайёрлаш керак. Шунинг учун академик лицей, касбҳунар коллежлари меҳнат бозорида ўзлари маркетинг тадқиқотлари олиб боришлари, унга асосланган ҳолда мутахассис тайёрлашга ҳаракат қилишлари керак. 3§. Кадрлар тайёрлаш ва дарс бериш мазмунини ўзгартириш – давр талабиФантехника тараққиётининг илғор натижаларини қўллаш, ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, юқори самарали техникатехнологиялардан фойдаланиш меҳнат омилига янги талаблар қўймоқда. Ҳозирги кунда унинг миқдор ва сифат жиҳатлари ўртасидаги нисбат кескин ўзгариб бормоқда. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, халқаро меҳнат тақсимотида муносиб ўрин эгаллаш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш муаммолари кўп жиҳатдан ишчининг билими, малакаси, вазиятга қараб иш тута олишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. 1998 йили ЮНЕСКО ташкилотчилигида «XXI асрда олий таълим: ёндашувлар ва амалий тадбирлар» деган мавзуда ўтказилган жаҳон анжумани декларацияси янги асрда олий таълимга бўлган талаб мисли кўрилмаган даражада ўсиб бориши, яъни ёш авлод янги билим, ғоя ва кўникмаларни эгаллаши, ижтимоий, маданий ва иқтисодий тараққиётда унинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кенгроқ англашга интилишининг кучайишини таъкидлаган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, XXI аср таълим олишнинг ўзига хос даври бўлиши кутилмоқда, чунки эндиликда таълим ахборотлар оқими кучайган шароитда амалга оширилади. Бу жараёндан албатта касбий таълим ҳам четда қолмайди. Мустақиллик, бозор иқтисодиётига ўтишимиз мамлакатимиздаги барча соҳалар каби таълим соҳасини ҳам ислоҳ қилиш заруратини келтириб чиқарди. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўрсатилгандек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор чора–тадбирлар кўришни: «Таълим тўғрисида»ги қонунни жорий этиш, янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларини тайёрлаш, замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқиш, ўқув юртларини аттестациядан ўтказишни ва аккредитациялашни, янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни тақозо этди.1 Дастурда таъкидланганидек, кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқувуслубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларининг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг йўқлиги ва бошқалар кадрлар тайёрлашдаги муҳим камчиликлар эди. Мамлакатимизда таълим тизимида қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, у ўз навбатида замон талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга тўсқинлик қила бошлади. Уларни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг камчиликлар ва муаммолар қисмида кўрсатиб ўтилган. Таълимни меҳнат бозори эҳтиёжларини, ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришларни, жаҳондаги илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш зарурати вужудга келди. Бундан ташқари илмий муассасалар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий институтларни кадрлар тайёрлаш жараёнига етарли даражада қўшилмаганлари ҳам мамлакатимизда кадрлар тайёрлашни замон талабига жавоб бермаслигига олиб келди. Республикамизда илмий ва илмий педагог кадрларнинг ўртача ёшлари улғайиб борди. Олий ўқув юртларида 40 ёшга тўлмаган фан докторлари 2000 йили жами фан докторларининг 0.9 фоизини, 50 ва ундан катта ёшдагилари эса 79 фоизини ташкил этади. Фан докторлари илмий даражасига тасдиқланганлардан ўртача 50 нафар фан номзоди 36 ёшда бўлган. Ҳозиргача ҳам бу соҳада катта ўзгаришлар бўлгани йўқ. Кўнгилдагидек билимдон мутахассис кадрларни тайёрлаш инсон салоҳиятини юзага чиқариш уларни ҳар жиҳатдан билимдонлик билан ўқитиш жараёнини ташкил этишга боғлиқ. Шундай қилиб: Маълум сабабларга кўра, жаҳон ҳамжамияти тараққиётида ортда қолган жамиятимиз, тараққий этган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш учун, аҳоли таълимини 1. Олий таълим Меъёрий ҳужжатлар тўплами. “Шарқ”. Тошкент.2001, 20-бет. жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш учун энг илғор педагогик тадбирлардан фойдаланиш зарурлиги. Анъанавий ўқитиш тизими ёзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш кўриши туфайли “ахборотли ўқитиш” сифатида тавсифланиб, ўқитувчи фаолияти биргина ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки нуфузли билимлар манбаига айланиб қолганлиги. Фантехника тараққиётининг ўта ривожланганлик натижасида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва уларни ёшларга билдириш учун вақтнинг чегараланганлиги. Кишилик жамияти ўз тараққиётининг шу кундаги босқичида назарий ва эмпирик билимларга асосланган тафаккурдан тобора фойдали натижага эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўтиб бораётганлиги. Ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаби уларга энг илғор билим бериш усули ҳисобланган объектив борлиққа тизимли ёндашув тамойилидан фойдаланишни талаб қилиши. Талабаларни индивидуал хусусиятлари, ахборотни қайта тиклаш қобилияти ва бошқа хислатларини рангбаранглиги замон талабига мувофиқ кадрлар тайёрлаш учун замонавий таълим усулларини қўллашни талаб қилади. 4§. Олий таълим муассасаларида, академик лицей ва касбҳунар коллежларида дарс ўтишнинг хусусиятлариҲозирги даврда фантехника тараққиётининг ўта ривожланиши ахборот оқимини кескин кўпайишига олиб келди. Лекин ахборотни қабул қилиш, ўзлаштириш, таҳлил қилиш, баҳолаш, улар асосида хулоса чиқариш учун вақт ниҳоятда чекланган. Ахборот олинадиган манбалар турли туман ва хилмахил. Тараққиёт туфайли улар янада такомиллашиб, янгиянги турлари вужудга келмоқда. Инсон туғилганидан бошлаб, то умрининг охиригача ахборот қабул қилади ва олинган ахборотга ўз муносабатини билдиради. Инсон томонидан қабул қилинадиган ахборотлар тайёр ёки янги шакллантириладиган билимлардан иборат бўлади. Биринчи ҳолатда тайёр билимлар ўзлаштирилади. Иккинчи ҳолатда янги билимга эга бўлиш учун интилиш туфайли уларни такомиллаштириш ва бойитиб бориш жараёни амалга оширилади. Ҳаёт учун кураш, инсоннинг ўзўзини сақлаш, ҳимоя қилиш инстинкти янги билимлар учун интилишни ҳаётий заруриятга айлантиради. Ёшларнинг мавжуд билимларни ўзлаштириш, янги билимлар учун интилиши, асосан, таълим жараёнида шакллантирилади. Таълим жараёнитаълим берувчи билан таълим олувчи ўртасидаги қўйилган мақсад асосида белгиланган билим, кўникма ва тарбияни таркиб топтиришга йўналтирилган ўзаро мулоқот (таъсир кўрсатиш) жараёнидир. Таълим мақсади таълим натижаси сифатида ўқувчи эришиши лозим бўлган билим, кўникма, малака, одоб бўлиб, айнан шулар унинг шахсий фазилатларини шакллантиради. Ахборотларни ўзлаштириш жараёнида қуйидаги билим босқичлари иштирок этади. Сезги (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, ҳис қилиш, улар инсоннинг кўзи, қулоғи, бурни, тили, териси орқали юз бериб, билишнинг бошланғич воситачилари ҳисобланади). Сезиш ҳали маълумотларни ўзлаштириш деган сўз эмас, бунда сезгилар орқали маълумотлар бир неча хусусиятларига кўра яхлит ҳолатга олиб келинади. Бу – маълумотларни идрок қилиш, дейилади. Идрок (маълумотларни ранглар, белгилар, ҳаракат, кўриш, эшитиш, сезиш, ҳис қилиш орқали яхлит тасаввурга олиб келиш). Хотира. У механик, образли, қисқа ва узоқ муддатли, ихтиёрий, ихтиёрсиз, тезкор бўлиши мумкин. Тафаккур. Инсонни инсон сифатида барча мавжудотлардан алоҳида ажралиб туриши, уни табиатнинг гултожи сифатида эътироф қилиниши хам тафаккур билан боғлиқ. У таҳлил қилиш, синтез қилиш, таққослаш, мавҳумлаштириш, умумлаштириш, классификациялаш (туркумларга ажратиш), қарор қабул қилиш кабиларни ўз ичига олади. Хаёл, ижодкорлик. Янги тимсоллар, янгиликлар яратиш, ихтиролар қилиш кабилардан иборат. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling