Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet12/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддийтехника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси сифатида иштирок этади.
Бир босқичли олий таълим меҳнат бозори эҳтиёжларини, ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришларни ва илғор халқаро тажрибани тўлиқ ҳажмда хисобга ололмади. Илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, уни икки босқич: бакалавриат ва магистратура босқичларига бўлинди. Ҳозирги пайтда дастурнинг икки босқичи якунланиб, учинчи босқич вазифалари амалга оширилмоқда. Таълим тизимини ислоҳ қилиш давом этмоқда. Дастлабки муваффақиятларга эришилди. Шунга қарамай, умумтаълим мактабларидаги мавжуд камчиликлар жиддийлиги, айниқса, умумтаълим мактабларининг моддий базаси мутлақо талабга жавоб бермаслиги, камчиликларни тезроқ бартараф қилишни талаб этиши уларга алоҳида диққат қаратишни зарур қилиб қўйди. Президентимиз, мамлакатимизнинг ижтимоийиқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2004 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида ҳам алоҳида таъкидлаб, мактабларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масаласини жиддий муаммо бўлиб тургани. Ўқитувчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи олий маълумотга эга эмаслигини кўрсатди.
«Барчамиз шуни ёдда тутишимиз керакки, мактабни битирган фарзандларимиз эртага янги турдаги ўқув масканлари ва коллежларига ҳар тарафлама пухта билим ва тайёргарлик билан келишлари зарур»1
Бу ердаги камчиликларни ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари тизимини ривожлантириш масаласини алоҳида кўриб чиқиш ва махсус дастур тайёрлаш топширилди. 2004 йил 22 май куни матбуотда «20042009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
Шундай қилиб, Миллий дастурни амалга ошириш таълим тизимидаги махсус дастур билан янада тўлдирилди, ривожлантирилди.


2§. Академик лицей ва касбҳунар коллежлариузлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми

Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълимтарбия соҳасидаги кенг кўламли ишлар таълим тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ.


Янги таълим тизимининг эскисидан фарқи, унинг узлуксизлигидадир. Яна бир кўзланган мақсад ўқитувчи ва ўқувчи муносабатидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом эгаллашига эришишдир. Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоийиқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий–техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳадир. Айнан узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахснинг шаклланиши юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун зарур шартшароитлар яратади.
Узлуксиз таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:
умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус, касбҳунар таълими узлуксиз таълим тизимида мустақил тур ҳисобланади. Ўрта махсус, касбҳунар таълими йўналиши академик лицей ёки касбҳунар коллежи ўқувчилар томонидан ихтиёрий танланади.
Академик лицей давлат таълим стандартларига мувофиқ, ўрта махсус таълим беради. Ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишни таъминлайди.



Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling