Иккинчи давр (5060 йилларнинг ўрталари) ўқитиш жараёнига технологик ёндашувнинг татбиқ этилиши билан характерланади. Бу ёндашувнинг назарий асоси дастурли ўқитиш ғояси ҳисобланади. Унинг технологик асосини ўқув мақсадлари учун махсус мўлжалланган аудиовизуал воситалар (тескари боғланиш воситалари, электрон синфлар, лингафон хоналари, тренажёрлар) ташкил этади. Бу даврда таълим технологияси дейилганда муқаррар равишда олдиндан режалаштирилган натижага олиб келувчи педагогик жараённинг илмий тавсифи (восита ва методлари мажмуи) тушунила бошланди. Бу даврда педагогик технологиянинг касбий категория сифатида эътироф этилиши, дастурли ўқитиш ғояси (1954 йил) асослаб берилди (муаллиф Б. Ф. Скиннер) ва бу ҳол
педагогик технологиядаги устуворликларнинг ўзгаришига сабаб бўлди.
Учинчи давр педагогик технологиянинг педагогикадаги назарий билимлар тармоғи сифатида эътироф этилиши. 70 йиллар педагогик технология базаси асосининг кенгайиши билан характерланади.
Педагогик технологиянинг асосини яратишда информатика, телекоммуникация назарияси, педагогика, тизимли таҳлил фанларининг ютуқларига таянилди. Педагогик технологиянинг методологик асоси ўзгарди. Оғзаки ўқитишдан аудиовизуал ўқитишга ўтилди. Айниқса, 1976 йили биринчи шахсий компьютер «APPLE» (олма) яратилиши (муаллифлар: Стив Жобс ва Стив Уозник) таълим соҳасида ҳам катта ўзгаришларга олиб келди.
Ҳозирги вактда педагогик технологияни эътироф этишнинг тўртинчи даври давом этмоқда. Бугунги кунда педагогик технология фанлараро боғланишни амалга оширувчи жараён сифатида тан олинмокда.
1998 йили ЮНЕСКО ташкилотчилигида «XXI асрда олий таълим – ёндашувлар ва амалий тадбирлар» мавзусида ўтказилган жаҳон анжумани Декларацияси янги асрда олий таълимга бўлган талаб мисли кўрилмаган даражада ўсиб бориши, яъни ёш авлоднинг янги билим, ғоя ва кўникмаларни эгаллаши, ижтимоиймаданий ва иқтисодий тараққиётда унинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кенгроқ англашга интилиш кучайишини таъкидлади.
Педагогик технология моҳияти жиҳатидан бошқа технологиялар билан бир сафда туради. Чунки ҳар бир технология ўз хусусий соҳаси, методлари ва воситаларига эга. Маълум «материал» билан иш кўради. Бироқ, педагогик технология инсон онги билан боғлиқ. Билим олиш, таълим бериш соҳаси сифатида мураккаб ва ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаган педагогик жараённи ифода этиши билан ишлаб чиқариш, биологик, ахборот ва бошқа технологиялардан ажралиб туради. Унинг энг асосий ўзига хос томони, унинг
«материали» инсон.
Do'stlaringiz bilan baham: |