Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet135/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Стандартлар моддий шаклда маҳсулот эталони, намуна сифатида бўлиши ёки турли норматив, қонунқоида, талаблар тарзида бўлиши мумкин. Стандартларни қўллашдан мақсад, маҳсулотни, бажарилган ишни сифатини таъминлаш.
Таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқилишидан мақсад тайёрланаётган кадрларимизни замон талаби даражасида бўлишини таъминлашдир.
Бу стандартларда таълим даргоҳини битириб чиқаётган ўқувчи, талабалар қандай билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши, уларнинг қўлидан нима иш келишининг минимал даражаси белгилаб қўйилади.

Таълимни стандартлаштириш бу бутун дунё миқёсида таълимни ислоҳ қилишдаги энг асосий тенденциялардан бири. Унга бозор иқтисодиёти талаблари нуқтаи назаридан ёндашилади. Жамият билан таълимнинг ўзаро мослашишини таъминлаш бугунги куннинг ниҳоятда жиддий масаласидир. Айниқса, икки мустақил бозор, таълим ва меҳнат бозорларини бирбирига яқинлаштириш, шу асосда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш ниҳоятда муҳим ва долзарб масала. Жамиятда содир бўлаётган янгиликлар, иқтисодий ўзгаришлар таълим тизимига янгича ёндашишни тақозо этади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсади ва амалга ошириш дозим бўлган вазифаларидан бири, таълим олувчиларнинг тайёргарлик сифати ва ихтисосига талабларни, уларнинг маданий ва маънавийруҳий даражаларини аниқлаб берувчи давлат таълим стандартларини яратиш ва уни тадбиқ этишдир.
Халқаро талабларга жавоб берувчи давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш:

  1. Ўзбекистон Республикаси ва ривожланган мамлакатларда таълим эквивалентлигини, турли таълим муассасалари дипломларини таққослаб, мамлакатимиз ишчи ва мутахассисларини халқаро меҳнат бозорида тўсиқларсиз иштирок этишини таъминлайди.

  2. Таълим хизматлари сифатига аниқ (қатъий) талабларни белгилаб қўйилиши кадрлар тайёрлаш сифатини оширади.

  3. Таълим муассасалари иши самарадорлигини назорат қилиш тизимини тартибга солади.

  4. Иқтисодиёт ва бизнес талабларини тезда илғаш ва ҳисобга олиш имкониятларини яратади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилингандан сўнг унинг талабларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998 йил 5– январда «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартлари»ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди ва шу Қарор асосида «Давлат таълим стандартлари тўғрисида» ги Низом ишлаб чиқилди.
Низомнинг 1.1 бандида: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» қонунининг 7моддасида, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ республикада идоравий бўйсуниш ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, таълим муассасаларининг барча турлари учун мажбурий бўлган давлат таълим стандартлари(ДТС) белгиланади.
ДТСда кадрлар тайёрлаш сифатига, таълим мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар, таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари, ўқув юкламасининг зарур ҳажмини, таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиби ва механизмини белгилаш қайд этилган.
Низомда давлат таълим стандартларининг мақсад ва вазифалари кўрсатилган. Давлат таълим стандартларининг жорий этилиши қуйидаги мақсадлар амалга оширилишини назарда тутади:

  • таълимнинг юксак сифатини таъминлаш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар асосида ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи кадрлар тайёрланишини таъминлаш;

  • мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш мазмунини тартибга солиш;

  • таълимнинг демократлашувига инсонпарварлашувига, ижтимоийлигига кўра, таълим олувчиларнинг хуқуқий, иқтисодий билимлари даражасини, шунингдек, таълим жараёни самарадорлигини ошириш;

  • сифатли таълим хизматларини кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида шахснинг жамият ва давлатнинг вазифаларини ҳимоя қилиш;

  • кадрлар тайёрлаш сифатини ва таълим фаолияти мезонлари ва тартибини баҳолаш;

  • таълим жараёни ва кадрлар тайёрлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш, таълимнинг барча турлари ва босқичларида ўқувтарбия жараёнини мақбуллаштириш;

  • меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни таъминлаш.

Шу мақсадларни амалга ошириш учун давлат таълим стандартларининг вазифалари белгиланди, улар:

  • таълим сифатига ва кадрлар тайёрлашга кўрситиладиган таълим хизматлари номенклатурасига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;

  • таълимга ва унинг пировард натижаларига, таълим олувчиларнинг билим ва касбий малакаси даражасини вақтивақти билан баҳолаш тартиби ва тартиботига, шунингдек, таълим фаолияти устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган тегишли талабларни белгиловчи меъёрий базани яратиш;

  • халқнинг бой маънавий мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим олувчиларнинг маънавийахлоқий тарбиясининг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

  • таълимнинг барча турлари мазмунини ҳамда олиб бориладиган таълим ва тарбияни келишиб олиш, уларнинг ўзаро боғлиқлигини узлуксиз таълим тизимида ва кадрлар тайёрлашда изчилликни таъминлаш;

  • ўқувтарбия ва таълим жараёнига узлуксиз таълим тизимининг педагогик технологияларига ва ахборот билан таъминланишига, таълим даражасини назорат қилишга, таълим муассасаларида таълим олувчилар ва уларни битирувчиларнинг малакасига нисбатан меъёрлар ва талабларни белгилаш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатига баҳо беришнинг холис қисмини, таълим муассасаларининг аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилишни жорий этиш;

  • кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

  • миллий стандартлар талаби билан таълим сифати ва кадрлар тайёрлашнинг халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

Низомда таълимнинг барча турларини стандартлаштириш кўзда тутилган. Таълимнинг стандартлаштириш объектлари:

  • таълим фанларининг тузилмаси, мазмуни, ўқув юкламасининг ҳажми, таълим олувчилар ва битирувчиларнинг малака даражаси ва тайёрлаш сифати;

  • талаблар, меъёрлар ва қоидалар, педагогик ва ахборот технологиялари, таълим усуллари ва воситалари, шунингдек, таълим тизимида фойдаланиладиган атамалар, тушунчалар ва категориялар;

  • таълим олувчилар билим даражасига ва касбий малакасига ташхис қўйиш тартиби, битирувчилар сифатини, таълим фаолияти, педагог ва илмий педагог ходимлар сифатини баҳолашни ўз ичига олади.

ДТСга ўзгартиришлар киритиш республиканинг ижтимоий–иқтисодий ривожланишига мувофиқ равишда таълим даражаси ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар ўзгариши белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Тайёрланаётган мутахассис кадрларга талаб ва таълим мазмунидан келиб чиққан ҳолда:

  • Давлат таълим стандартлари;

  • асосий қоидалари бўйича таянч ўқув режаси ишлаб чиқилади;

  • таянч ўқув режалари таълим муассасаларининг ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

2§. Таянч ўқув режалари ва улар асосида фанлар таркиби ва соатини аниқлаш

Таянч ўқув режасида ўқув йили 40 ҳафта ва 2 семестрдан иборат, ҳар бир семестр 20 ҳафтани ўз ичига олади. Академик лицей ва касбҳунар коллежларида семестрни 20 ҳафталик муддатга тақсимланганлиги ноқулайликларга олиб келганлиги сабабли, ўқувчиларни 1семестрни тугатиб икки ҳафталик таътилга чиқишлари қулайроқ эканлиги ҳисобга олинди ва ҳозирги пайтда 1 семестр 17 ҳафта, иккинчи семестр умумий 23 ҳафта қилиб қабул қилинди.
Ўрта махсус касбҳунар коллежларининг таянч ўқув режаларида умумий 4560 соатдан 80220 соати таълим муассасаси илмийпедагогик кенгаши қарори билан киритиладиган фанлар учун ажратилади.
Таълим муассасалари, ўқувчиларнинг ҳафталик юкламаси 54 соатни ташкил этади. Бундан 16 соатни мустақил ишлашга ажратилади. Таълим муассасалари илмий педагогик кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда таянч ўқув режаларини таълим стандартлари талаблари доирасида 15 20 фоизгача ўзгартириш ҳуқуқи берилган. Қуйида академик лицейлар ва касбҳунар коллежлари учун таянч ўқув режалари ва таркиби жадвали келтирилган.
Академик лицей таянч ўқув режаси ўқув жараёни графигида назарий ўқув амалиёти ва таътил, учинчи курс якунида давлат аттестацияси белгиланган бўлиб, у қуйида
кўрсатилган касбҳунар коллежлари ўқув графигига ўхшаб кетади. Фақат лицейларда ишлаб чиқариш амалиёти кўзда тутилмаган.


Академик лицейлар ўқув режаси






Фанлар


Соатлар


Умумий юкламага нисбатан % ҳисобида

1

Умумтаълим фанлари

1940

42,5

2

Чуқурлаштириб ўтиладиган
фанлар

1400

30,7

3

Қўшимча чуқурлаштириб
ўтиладиган фанлар

650

14,2

4

Махсус фанлар

230

5,0

5

Давлат аттестацияси

70

1,6

6

Факультатив курслар

270

6,0




Жами:

4560

100

Касб ҳунар коллежлари ўқув режаси академик лицейлар ўқув режасидан фарқ қилиб, уларда ажратилган соатларнинг асосий қисмини касбий таълим фанлари ташкил этади. Шу билан бирга умумтаълим ва махсус фанлари соатлари академик лицейларнинг соатлари билан деярли фарқ қилмайди.
Касб ҳунар коллежлари ўқув режаси






Фанлар


Соатлар


Умумий юкламага нисбатан% ҳисобида

1

Касбий таълим фанлари

1960

43,0

2

Умумтаълим фанлари (умум касбий ва
махсус фанлари)

1180

25,9

3

Ўқув амалиёти

600

13,1

4

Ишлаб чиқариш амалиёти

648

14,2

5

Давлат аттестацияси

76

1,7

6

Коллеж илмий –услубий кенгаши қарори
билан киритиладиган фанлар

96

2,1




Жами:

4560

100

Ўқув режани ишлаб чиқиш жараёнида «умумтаълим фанлари» блокига ажратилган соатлар ўзгармаслигига, ҳамда фанлар ўртасидаги узвийлик ва фанлараро изчиллик тамойилларига амал қилиш лозим. Соатларни семестрлар ва ҳафталарга тақсим қилишда ҳамда умумий соатларни ҳисоблаш жараёнида вертикал ва горизонтал соатлар бирбирига тўғри келишига эътибор бериш керак.


Ўқув жараёни графигини тузишда ўқувчиталабалар назарий дарсга, ўқув амалиётига юборилиши, таътилга чиқиши, битирув олди амалиёти олий ўқув юртларида эса булардан ташқари битирув малакавий иши ёзиш ва уни ҳимоя қилиш лозимлигини олдиндан билишлари лозим.
Ўқув режадаги фанларнинг курслар ва семестрларга тақсимотини, назарий ва амалиётга тақсимланиши, ҳафталик ва йиллик юкламалар тақсимоти амалга оширилади. Режа бўйича ўрганиладиган фанлар бўйича технологик харита тузилади.
Олий ўқув юртларининг бакалавриат йўналишида ўқишнинг норматив муддати 4 йил. Назарий ўқиш 136 ҳафта. Назарий ўқиш 136х54 = 7344 соат. Бир йилда 2 семестр ўқилади, ҳар икки семестр ҳам 20 ҳафталик.
Аттестация 13 19 ҳафтагача.
Амалиёт ўтиш 12 24 ҳафтагача.
Таътил 27 36 ҳафтагача (битиргандан сўнгги 4 ҳафтани ҳам қўшиб)
Битирув малакавий ишига 5 ҳафтагача вақт ажратилади, ҳаммаси бўлиб, бакалавриат йўналишида ўқитган талабага 1 курсга қабул қилиниб, институтга қадам қўйганидан бошлаб, битириб кетгунча белгиланган муддат 204 ҳафтани ташкил қилади.
Ўрганиладиган таълим фанларининг таркиби қўйидаги блокларга бўлинган бўлиб;
Iблок. Гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлар: 1689 соат ёки умумий белгиланган вақтнинг 25% ини ташкил қилади.
IIблок. Математика ва табиий фанлар: таълим йўналишига кўра 700 соатдан 1836
соатгача бўлиб, тахминан 9% дан 25% ини ташкил этади.
IIIблок. Умум мутахассислик фанлари таълим йўналишига кўра умумий ажратилган вақтни 50% гача етади.
VI блок. Махсус мутахассислик фанлари 10% гача. V блок. Махсус факультатив фанлар 5% гача етади.
Олий ўқув юртлари ўқув режаси модели






Фанлар


Соатлар


Умумий юкламага нисбатан % ҳисобида

1


Гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий
фанлар

1836

25,0

2


Математик ва табиийилмий фанлар

906

10,7

3


Умумкасбий фанлар

3418

48,2

4


Ихтисослик фанлари

734

10,0

5


Қўшимча фанлар

450

6,1




Жами:

7344

100

Ўқув юкламасининг максимал даражаси аудитория ва аудиториядан ташқари ишлар билан биргаликда ҳафтасига 54 соат белгиланган. Аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 36 соат.
Академик эркинлик ва талабаларни ўз устида ишлашга ўргатиш олий ўқув юрти фаолиятининг асосини ташкил этади. Тенденция шундайки, назарий курс таълимга ажратилган вақтнинг 15% атрофида. Қолган вақтлар, семинар илмий фаолият, мустақил ишларни бажариш, талабаларни ўз устида ишлаши кабилардан ташкил топади. Олий ўқув юртида, айниқса, талабаларни ўз устида мустақил ишлашига алоҳида диққат қаратилади.


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling