Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet134/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Талабаларга дарс берар эканмиз, уларнинг индивидуал хислатларини янада бойитиб, ўз билимларини ошириш учун ўзлари ҳаракат қилишлари лозимлигини ўргатишимиз, тўғри йўлга йўналтиришимиз керак. Улар ўз олдига ўзи мақсад қўйиб, унга эришиш учун ҳаракат қилиши керак. Ана шунинг учун ҳам ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, талабаларни индивидуал хислатларига максимал даражада таъсир этиб, уларни ана шу мақсадни танлаш ва бунинг учун ўз кучларини тўғри йўналтиришларига ёрдам бериши керак.


Асосий таянч тушунча ва атамалар

Билимни синаш ва баҳолаш, назорат қилиш, синаш ва баҳолаш тамойиллари, баҳолаш турлари, жорий баҳолаш, оралиқ баҳолаш, якуний баҳолаш, баҳолаш мезонлари, ижодий топшириқни баҳолаш, силлабус.


Такрорлаш ва мунозара учун саволлар

  1. Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг қандай аҳамияти бор?

  2. Назорат қилиш ва баҳолашнинг қандай тамойилларини биласиз?

  3. Талабалар билимини назорат қилишнинг қандай турларини биласиз?

  4. Назорат қилиш ва баҳолашнинг асосий шаклларини, афзалликлари ва камчиликларини кўрсатинг.

  5. Сиз талабалар билимини назорат қилиш, синаш ва баҳолашнинг қайси турларини кўпроқ қўллаган бўлар эдингиз? Нима сабабдан? Изоҳланг.

  6. Силлабус(Syllabus) нима? Сиз ўз фаолиятингизда ундан фойдаланасизми?

  7. Ўқувчиталабаларнинг билимини синаш ва баҳолашда яна қандай илғор жаҳон тажрибаларидан фойдаланган бўлар эдингиз?
XIX боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАР БЎЙИЧА ЎҚУВ – УСЛУБИЙ КОМПЛЕКСИ. УЛАРНИ ТУЗИШ ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАШ



1§. Кадрлар тайёрлаш мақсади ва уни «Давлат таълим стандартлари»да ифодаланиши

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яратишдир. Бу тизим дунёга янги кўз билан қарайдиган, ишнинг кўзини билувчи, вазиятни тахлил қилиб, тўғри хулоса чиқариб, қарор қабул қилувчи, келажакни мустаҳкам пойдеворини қурувчи ва жамият тараққиётини таъминловчи кадрлар тайёрлашни энг муҳим ва масъулиятли вазифа сифатида амалга ошириши лозим.


Бу вазифани амалга оширишда таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш, фанларни ўқитишда ўқувуслубий комплекс ва унинг ўқув жараёнини ташкил этишда қўллаш муҳим рол ўйнайди.
Биз энг аввало кимни, қандай кадрлар тайёрлашни аниқ тасаввур қилишимиз керак.
Бу мақсад давлат таълим стандартларида ўз аксини топади.
Стандарт (инглизча Standardнорма, намуна) маҳсулотни сифати, таркиби жиҳатидан қатъий белгиланган параметрлардан ташкил топган, маҳсулот, қоида, кўринишдир. Стандарт кенг маънода бирбири билан таққослаш мумкин бўлган объектларни солиштириш учун қабул қилинган намуна, эталон, моделдир. Стандартлар техник норматив ҳужжат сифатида ишлаб чиқилиб, қабул қилинган маълум мезонлар, қоидалар, талаблар комплексидан иборат. Улар ваколатли органлар томонидан тасдиқланади.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling