Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet130/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

БАҲОЛАШКЎРСАТКИЧЛАРИ

1.

Танланган мавзунинг долзарблиги, тузилган режанинг мазмунан тўлиқлиги, битирув малакавий ишининг мақсади ва
вазифаларини аниқ кўрсатилганлиги.

15
балл

2.

Режада берилган саволларнинг матнда акс эттирилиши, битирув
малакавий ишини талаб даражасида расмийлаштирилиши.

5 балл

3.

Мавзуни ёритишда, уни ўрганилганлик даражасини таҳлил қилишда, чет эл ва республикада нашр этилган адабиётлардан
фойдаланиш даражаси.

10
балл

4.

Мавзу бўйича келтирилган жадвал маълумотларидаги кўрсаткичларнинг охирги йилларни қамраб олинганлиги, таҳлил қилиш бўйича иқтисодий усулларни билиши.*

15
балл

5.

Мавзу юзасидан республикамиздаги ва хорижий мамлакатлар тажрибасининг ўрганилганлик даражаси ва уни татбиқ этиш
юзасидан берилаётган таклифлар.

15
балл

6.

Мавзу бўйича қилинган хулосалар, берилган таклифларнинг
илмий ва амалий жиҳатдан асосланганлик даражаси.

10
балл

7.

Матнда, келтирилган манбаларнинг адабиётлар рўйхатига
мослиги, улардан ўз ўрнида фойдаланилганлик даражаси.

10
балл

8.

Битирув малакавий иши мавзусини ёритиб беришда, уни ҳимоя
қилишда кўргазмали маълумотлардан, илғор ахборот ва педагогик технологиядан фойдаланиш даражаси.

10
балл

9.

Битирув малакавий иши чет тилида талаб даражасида
бажарилиши ва ҳимоя қилиниши.

10
балл

Жами

  • «Касб таълими» бакалавриат йўналиши талабалари дарс ўтиш методларини қай даражада билишлари ва мавзу бўйича қўллашни акс эттирганликлари ҳисобга олинади (Изоҳ, муаллифники)

Талаба томонидан бажарилган битирув малакавий иши юқорида келтирилган мезонлар асосида баҳоланиб, қуйидагича табақалаштирилади:



  1. баллгача – «қониқарсиз» баҳо;

  2. баллдан – 70 баллгача «қониқарли» баҳо; 71 баллдан – 85 баллгача «яхши» баҳо;

86 баллдан – 100 баллгача «аъло» баҳо.
Битирув малакавий иш ҳимоясининг натижаси Якуний Давлат Аттестация комиссияси томонидан эълон қилинади.


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар

Мустақил ишлар, мустақил ишнинг мақсади, мустақил ишнинг вазифалари, мустақил ишни ташкил этиш принциплари, мустақил ишнинг шакллари, курс иши, илмий доклад, реферат, битирув малакавий иши




Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Ўқув жараёнида мустақил ишларнинг тутган ўрни қандай?

  2. Нима сабабдан мустақил таълимга алоҳида эътибор қаратилаяпти?

  3. Мустақил таълимнинг асосий мақсади нима? У қандай вазифаларни бажаради?

  4. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг қандай асосий принципларини биласиз?

  5. Курс иши, илмий доклад, реферат ва бошқа мустақил ишларни бажариш, сизнингча, қандай аҳамиятга эга?

  6. Талабалар вақтини самарали тақсимлаш деганда нимани тушунасиз?

  7. Битирув малакавий иши ва уни бажаришга қўйилган талабларни биласизми? Сиз уларни кўнгилдагидек бажара олишга ишончингиз комилми?



XVIII боб. ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling