Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet127/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Битирув малакавий ишларга қўйиладиган
Касб таълими йўналишидаги талабаларга битирув малакавий ишларини бажариш анчагина мураккаб, қийин иш.

Чунки ул
ар ўтиладиган фан бўйича мавзуни чуқур билишлари, ҳар

қандай саволга ҳозиржавоб бўлишлари, фандаги янгиликлар, унга эътибор бериладиган ва ҳали ўрганилиши, тадқиқ этилиши зарур бўлган масалалардан хабардор бўлишлари зарур. Ҳамда ана шу билимларни ўрганиш, қандай йўл билан, қайси методлар ёрдамида талабалар онгига етказиш, пухта ўзлаштиришларини таъминлаш йўлларини ҳам ўрганишлари ва уларнинг барчасини битирув малакавий ишда акс эттиришлари лозим.
Битирув малакавий ишда талабанинг фанни назарий жиҳатдан қай даражасида ўзлаштиргани, назарий умумлаштириши, амалий хулосалар чиқариши, зарур ахборотни қидириш, танлаш, уларни қайта ишлаш ва маълум тартибга солиш, матнда ифодалашни уддасидан қай даражада чиққани акс этади.
Битирув малакавий ишга қўйиладиган асосий талаб тадқиқот материали мазмунининг илмий жиҳатдан юқори даражада асосланганлиги, ишончлилиги, объективлилигини таъминлашдир.


Битирув малакавий ишга тайёргарлик тартиби

Талабаларга кафедра томонидан тасдиқланган битирув малакавий ишлар рўйхатида кўрсатилган мавзуларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади. Баъзида талаба ўзининг вариантини ҳам таклиф қилиши мумкин. Лекин у тасдиқловчи материалларга асосланган ва долзарб масала бўлиши керак.


Битирувчи талабалар иш мавзусини танлашларида кафедра томонидан маслаҳат уюштирилади.
Битирув малакавий ишларни танлашда талабалар бажарган курс ишлари, илмий доклад мавзуларига яқин ёки улардан келиб чиққан ҳолда ёки келажакда ишламоқчи бўлган битирув олди амалиётини ўтадиган ўқув юртининг таклифи билан мавзу танлашлари, бошқача айтганда, бошлаган илмий ишларини давом эттиришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Мавзулар ўқув режаси ва келгусида олиб бориладиган амалий фаолиятнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Битирув малакавий ишни ёзиш учун танланган фаннинг асосий мазмунидан ва уни ўрганишдан қўйилган мақсадга мос бўлиши кўзда тутилади.
Танланган мавзуни расмийлаштириш учун талаба кафедра мудири номига ариза ёзиши керак. Талабаларга раҳбар ва мавзуларни бириктириш ΙΙΙ курсда, ўқув йилининг охирида, узоғи билан IV курс янги ўқув йилининг бошида амалга оширилади.
Битирув малакавий ишлар мавзуларини илмий раҳбарларга бириктириш институт ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Талаба мавзуни олгач:

  1. Раҳбар билан муҳокама қилиб, уни қай даражада ўрганилгани, қандай тажрибалар мавжуд, зарур манбалар бормийўқми аниқланиши, йўналтирувчи материаллар йиғилиши керак.

  2. Ўрганилаётган мавзу бўйича адабиётлар танлаш, уларни таҳлил қилиш, зарур далиллар, статистик маълумотлар тўплаш улар билан танишиш, саралаш зарур.

  3. Битирув малакавий ишнинг мақсади, вазифалари ва концепциясини ишлаб чиқиб, уни раҳбар билан муҳокама қилиш.

  4. Ишнинг дастлабки кенгайтирилган режасини тузиб, уни раҳбарга кўрсатиши зарур. Раҳбар билан муҳокама қилиб, келишган ҳолда режани камчиликлари тузатилади.

  5. Тўпланган материаллар умумлаштирилади, дастлабки матн тайёрланади.

  6. Раҳбарга ишнинг мазмуни таништирилади, сўнгра у кўрсатган камчиликлар устида ишланади.

  7. Камчиликлар ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган иш қайта раҳбарга кўрсатилади ва унинг розилиги билан оққа кўчирилади.

  8. Битирув малакавий ишининг матнини қўйилган талаблар бўйича ёзиб, ҳимояга тахт қилинади.

  9. Раҳбарнинг хулосаси ва ташқи тақриз олинади.

  10. Иш кафедра томондан тузилган комиссияда дастлабки ҳимоя қилинади.

  11. БМИ якуний давлат аттестация комиссиясида ҳимоя қилинади.

Битирув малакавий ишининг асосий мазмуни танланган

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling