Иқтисодий фанларни ўқитиш
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1кўргазмали ва тарқатма материал
- 1тарқатма материал
- 3тарқатма материал
- Жавоблар
- 6тарқатма материал
|
Баланс |
| |||||||
|
Актив |
Пассив |
| ||||||
Маблағлар тури |
ва |
Сумма |
Маблағлар манбаи ва уларнинг |
Сумма | |||||
уларнинг жойланиши |
|
|
тайинланиши |
| |||||
Асосий воситалар |
500.000 |
Устав капитали |
600.000 | ||||||
Хом ашё, материаллар |
100.000 |
Фойда |
50.000 | ||||||
Касса |
10.000 |
Банк кредитлари |
0 | ||||||
|
|
Мол етказиб берувчилар ва |
| ||||||
Ҳисоб – китоб счёти |
50.000 |
пудратчилар билан |
10.000 | ||||||
|
|
ҳисоблашишлар. |
| ||||||
Жами: |
660.000 |
Жами: |
660.000 |
8тарқатма материал
4 – кичик гуруҳ учун топшириқнинг жавоби Корхона тақсимланмаган фойдадан 100.000 сўм резерв фондига ўтказса, резерв капиталимиз 50 + 100.000 = 150.000 сўм бўлиб, 100 мингга кўпаяди, тақсимланмаган фойдамиз эса 100 мингга камаяди. 200.000 – 100.000 = 100.000 сўм, умумий баланс суммаси ўзгармайди. Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш сифатида киритган 500.000 сўмлик машина жиҳозлари туфайли асосий воситалар қиймати 500 минг сўмга кўпайиб, 600 минг сўм + 500 минг сўм = 1100 минг сўмга етади. Баланснинг умумий суммаси 1500 минг сўм бўлади. | ||||||||||
|
Баланс |
| ||||||||
|
Актив |
Пассив |
| |||||||
Маблағлар тури ва |
Сумма |
Маблағлар манбаи ва уларнинг |
Сумма | |||||||
уларнинг жойланиши |
|
тайинланиши |
| |||||||
Асосий воситалар |
1100.000 |
Устав капитали |
700.000 | |||||||
Ишлаб – чиқариш |
100.000 |
Резерв капитали |
150.000 | |||||||
захиралари |
|
|
| |||||||
|
|
Тақсимланмаган фойда |
| |||||||
Ҳисоб – китоб счёти |
100.000 |
|
100.000 | |||||||
Тайёр маҳсулот |
200.000 |
Муассислар устав капитали |
550.000 | |||||||
|
|
бўлимлар бўйича қарзлари |
| |||||||
Жами: |
1500000 |
Жами: |
1500000 |
Дарс жараёнида ана шу методларни қўллашни ақциз солиғини ҳисоблаш ва уни ҳисобварақларда акс эттириш мисолида ҳам кўриб чиқайлик.
Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби мавзусида дарс ўтишда аввало кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрлашга алоҳида эътибор беришимиз керак.
Бунда биз дастлаб талабаларни акциз солиғини солиқ тизимида тутган ўрнини кўрсатадиган жадвал билан таништиришимиз мумкин. Сўнгра Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи ставкалари билан таништириш лозим. Бу ставкалар бўйича тарқатма материаллар тайёрланади. Тарқатма материал Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси томонидан чоп этилган «2005 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар тўплами» бўлиб, унинг 3639 бетларида
«Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарлардан акциз солиғи ставкалари» берилган.
Ундан ташқари акциз солиғи бўйича имтиёзлар ва акциз солиғини тўлаш муддати тартиби бўйича кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрланади.
Агар гуруҳда 20 та талаба бор десак, у ҳолда 5 та талабадан 4 та кичиқ гуруҳ ҳосил қилиш мумкин.
Бу кичик гуруҳларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган акцизланадиган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаш топширилади. Бунинг учун кичик гуруҳларга мураккаблик даражаси тенг бўлган масала, машқлар тарқатилади. Топшириқ билан бирга акциз солиқлари ставкаси бўйича тарқатма материал берилади. Талабалар ўзлари учун зарур маълумотларни «2005 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар тўплами»ининг 3639 бетларидан танлаб олишлари уқтирилади.
1кўргазмали ва тарқатма материал
Акциз солиғини тўлаш муддати тартиби.
Ароқ–шароб маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхона ва фирмалар муомала содир бўлгандан кейин учинчи куни акциз солиғининг суммасини тўлаши керак.
Бошқа объектлар ҳар ўн кунлик учун ҳисоблаб чиқилган акциз солиғи суммасини ойнинг 13, 23 ва 3 кунлари тўлаши лозим.
Товарга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот юклаб жўнатилган кун сотиш куни, деб ҳисобланади,
Акциз солиғини тўловчилар акциз солиғи бўйича ҳисоблашиш ҳисоботини кейинги ойнинг 20 кунигача солиқ назоратига тақдим қилиши керак.
2кўргазмали ва тарқатма материал
Акциз солиғи бўйича имтиёзлар.
Ўзи ишлаб чиқариб, экспортга жўнатилган товарлардан (Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси белгилаган товарлардан ташқари) акциз солиғи олинмайди.
Саломас ва «Ўзбекистон» ёғи ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган пахта ёғи.
Халқ таълими ва тиббиёт муассасалари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган махсус мебеллар (бу имтиёзлар таълим ва соғлиқни сақлаш тизими махсус мебелни сотиб олиш учун шартнома тузган бўлса, берилади).
1тарқатма материал
1кичик гуруҳ учун топшириқ.
Корхона март ойида 20 тонна А72, А76 бензин ишлаб чиқарди. Ундан 10 тоннасини 25 март куни шартномага биноан истеъмолчиларга жўнатди. Корхонанинг улгуржи (харажат ва фойдаси биргаликда) нархлари 1 литр бензин учун 550 сўмни ташкил қилади.
Акциз солиғини ва сотилиш баҳосини ҳисобланг.
Мувофиқ равишда ҳисоб счетларида акс эттиринг.
Сотилган маҳсулотга акциз солиғини қачонгача тўлаш керак?
Акциз солиғини жорий қилишдан мақсад нима? ( 1 литр бензин =0,8кг. деб олинган)
2тарқатма материал
2кичик гуруҳ учун топшириқ.
Корхона 30 тонна дизель ёқилғисини ишлаб чиқарди. 25 тонна ёқилғини 20март куни истеъмолчига жўнатди. Ёқилғини улгуржи баҳоси 4687500 сўм.
Акциз солиғи қўшилган маҳсулотнинг 1 литри баҳосини аниқланг.
Корхона 30мартга қадар дизель ёқилғиси бўйича қанча акциз солиғи тўлаши керак?
Операцияларни ҳисобварақларда акс этиш тартибини изоҳланг.
Акциз солиғи хорижий мамлакатларда ҳам қўлланиладими? (1 литр бензин =0,8кг. деб олинг).
3тарқатма материал
3кичик гуруҳ учун топшириқ.
Янгийўл «Ёғмой акциядорлик жамияти» 20 апрелда «Ҳилол» супермаркетига 10 минг дона хўжалик совуни жўнатди. Совун ишлаб чиқариш корхонаси учун улгуржи нарх 1500000 сўм.
Акциз солиғини ҳисобланг.
«Ҳилол» супермаркети корхонага хўжалик совуни учун қанча сумма тўлаши керак?
Акциз солиғи билан биргаликда бир дона хўжалик совуннинг нархи қанча бўлади?
Бажарилган операцияларни ҳисобваракларда акс эттиринг. Нима сабабдан акциз солиғини тўлашнинг қатъий муддатлари белгилаб қўйилган, изоҳланг.
4тарқатма материал
4кичик гуруҳ учун топшириқ.
«Фарғона нефтни қайта ишлаш» ОАЖ АИ91, АИ93 бензини ишлаб чиқариб, 10 тонна бензинни «Исмат сервиз» кичик корхонасига сотди. Корхонанинг маҳсулоти улгуржи баҳоси бўйича 2170000 сўм эди.
Кичик корхона «Фарғона нефтни қайта ишлаш» ОАЖ ига қанча ҳақ тўлаши кераклигини ҳисобланг.
«Исмат сервиз» кичик корхонаси ҳаммаси бўлиб, қанча акциз солиғи тўлашини аниқланг.
Бажарилган олдисотди бўйича маблағлар ҳаракатини ҳисоб варақларда акс эттиринг.
Сизнингча, бензинга акциз солиғи белгилаш тўғрими? Фикрингизни асослаб беринг.
Жавоблар:
5тарқатма материал
1 кичик гуруҳ учун топшириқнинг жавоби:
Корхонанинг улгуржи баҳоси 1875000 сўм, акциз солиғи ставкаси 45%,
улгуржи нархига нисбатан акциз солиғи 843750 сўм.
Бензиннинг акциз солиғи қўшилган қиймати 2718750 сўм.
Бир литр бензин нархи (улгуржи нарх+акциз солиғи) 217,5 сўм.
Дт 5110 «ҳисоб китоб счёти» 2718750 сўм.
Кт 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар счёти» 2718750 сўм.
Акциз солиғи қийматига:
Дт 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар счёти» 843750 сўм.
Кт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисоб вараги 843750 сўм. Акциз солиғи бюджетга ўтказилганда:
Дт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобварағи 843750 сўм.
Кт 5110 «ҳисоб китоб счёти» 843750 сўм.
Давлат бюджетини зарур даромадлар билан таъминлаш.
6тарқатма материал
Download 3.37 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling